Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факулътети катта ўқитувчиси., PhD очилов Немат Явқочовичнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва
Download 451.03 Kb. Pdf ko'rish
|
тақриз
Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факулътети катта ўқитувчиси., PhD Очилов Немат Явқочовичнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий мақоласига ТАҚРИЗ Мамлакатимизда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишида давлат ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ифодаланади. Бундай ислоҳотлар самарадорлиги аввало кишилар учун муносиб турмуш тарзининг яратилганлигида ҳамда аҳолининг ҳар томонлама қулай шарт-шароитларда истиқомат қилишларига боғлиқ бўлади. Бу жараён эса ислоҳотларни тизимли давом эттиришни тақозо этади. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарасини ҳудудлар кесимида баҳолаб боришни кун тартибига қўяди. Ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатини янада тезлаштириш учун мақсадли дастурларни ҳудудлар имкониятларини аниқ ташсихлаш асосида ўз вақтида қабул қилиш ва бажарилишини тизимли кузатиш механизми такомиллашмагани муайян муаммоларни юзага келтирмоқда. Ушбу жараёнлар Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факулътети катта ўқитувчиси., PhD Очилов Немат Явқочовичнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий мақоласини долзарб тадқиқотлардан бири сифатида асослаш учун хизмат қилади. Мақолада Ҳудудий бошқарув жараёнларини қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий базасини яратиш, стратегик режалаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришни тартибга солиш тизими билан боғлиқ жараёнлар ўрганилган. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг назарий-услубий асосларини такомиллаш- тириш билан боғлиқ жараёнлар тизимлаштирилган. Ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва прогнозлаштиришни такомиллаш- тириш орқали интенсив иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг мавжуд имкониятларидан мақсадли фойдаланиш йўллари асослаб берилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси ва унинг ўзгариш динамикасини баҳолашга доир мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлар орқали ҳудудлар иқтисодиётини баҳолаш ва прогнозлаштиришни такомиллаштиришга доир илмий таклиф амалий тавсиялар шакллантирилган. Юқоридаги қатор ҳолатларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факулътети катта ўқитувчиси., PhD Очилов Немат Явқочовичнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий мақоласини нашрга тавсия этиш мумкин деб ҳисоблайман. Download 451.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling