Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
Download 191.48 Kb.
|
МУДОФАА ТИЗИМИДА АХБОРОТНИНГ ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМ
ХУЛОСАМудофаа тизимида ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш механизмларини тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги хулосалар тақдим қилинди: Мудофаа фаолиятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг регулятив (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, молиявий), ҳимоялаш (мудофаани таъминлаш, фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини, табиатни, барча шаклдаги мулкни, ҳуқуқни ҳимоялаш) вазифалари доирасида амалга оширилиб, ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш, мудофаа ва хавфсизликни таъминлашда ахборот фаолият мазмунини белгилашдан иборат бўлади. Мудофаани таъминлаш амалиётида ахборот кўпфункционал мажмуа тарзида иштирок этиб, сиёсий тизимни предметига доир ҳамда уни функционал-тарихий, жорий-структуравий жиҳатларига тааллуқли таркибларни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминлаб, сиёсий ҳаётнинг асосий элементлари ҳисобланадиган инсон, гуруҳ ва жамоанинг сиёсий ҳаёти хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Мудофаани таъминлаш бевосита сиёсий жараён сифатида ҳуқуқий, техник, иқтисодий, маданий, тиббий, технологик, психологик, ижтимоий, ахборотли, касбий каби омилларга тааллуқлидир. Мудофаа фаолияти – бу аниқ сиёсий маконда турли хавф ва таҳдидларнинг таъсиридан ҳимояланиш, омон қолиш эҳтиёжи, тинчлик ва барқарорликни қадрлаш-социоэнтал мақсад, турли даражадаги агрессия ва экспанциялардан ҳимояланишга йўналтирилганлик кўринишидаги ижтимоий кўрсатмалар асосида, ҳарбий бўлинма ва бошқа кучларнинг иштирокида амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуидир. Мудофаа фаолиятида ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси шундан далолат берадики, соҳага оид илмий тадқиқотларнинг натижасидан кенг миқёсда фойдаланиб, ахборот психологик хавфсизлигини таъминлашда институционал тарзда ёндашилади. Мудофаа ва хавфсизликни таъминлашда куч (қудрат) ўз таркибида сиёсий маконнинг ҳудудий қамрови, ер ости ва ер усти бойликлари, демографик кўрсаткич, аҳолининг жисмоний-маънавий, психологик соғлиғи, ақлий ва маърифий салоҳияти, маданий кўркамлик, илм ва фан ютуқлари, услубий ва техник каби ресурсларни қамраб олади. Маълумки, куч (қудрат)ни тартибга келтирувчи, такомиллаштирувчи давлат ҳисобланади. Яъни, давлат мудофаани таъминлаш ва регулятив функцияларини бажариши доирасида бу ҳаракатларни амалга ошириши мақсадга мувофиқ. Download 191.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling