19
“Талабалар экологик тасаввурларини коррекция қилишнинг
ижтимоий-психологик хусусиятлари” деб номланган диссертация ишининг
тўртинчи бобида Экологик тасаввурларни
шакллантириш Дастурининг
методологик негизи асосланган. Шу билан бирга,
талабалар экологик
тасаввурларини шакллантириш ва коррекциялаш Дастури самарадорлигини
баҳоладик.
Талабалар экологик тасаввурларини шакллантириш ва
коррекциялаш
Дастури самарадорлигини баҳолаш учун биз талабаларнинг табиат билан
ўзаро муносабатларга киришиш ва унинг тўғрисидаги
тасаввурларини
экологик тасаввурларни шакллантириш ва коррекциялаш Дастуридан аввал
ва мазкур Дастурни амалга оширгандан кейинги ҳолатини В.А.Ясвиннинг
“Натурафил” ва “Альтернатив” методикалари ёрдамида қайд этдик.
Дастлабки ва кейинги натижаларнинг ўртача арифметик қийматлари
Стьюдентнинг тобе гуруҳлар натижаларини қиёслашга мўлжалланган t-
мезони ёрдамида таққосланган. Респондентлар натижалари мос равишда 1-,
2-, 3-, 4-курслар учун алоҳида-алоҳида қилиб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: