2005-2009 йилларда Олий Мажлис икки палатали парламент бўлиб, унинг қуйи Қонунчилик палатаси 120 депутат, Сенат (юқори палатаси) эса 100 сенатордан ташкил топди, жами 220 депутатдан иборат бўлиб келди. Биринчи чақириқдаги парламент ишининг (2004-2009 йй.) якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини икки палатали парламентга айлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг самараси қуйидагиларда намоён бўлди: 2005-2009 йилларда Олий Мажлис икки палатали парламент бўлиб, унинг қуйи Қонунчилик палатаси 120 депутат, Сенат (юқори палатаси) эса 100 сенатордан ташкил топди, жами 220 депутатдан иборат бўлиб келди. Биринчи чақириқдаги парламент ишининг (2004-2009 йй.) якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини икки палатали парламентга айлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг самараси қуйидагиларда намоён бўлди: -давлат миқёсидаги ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблиги ва уйғунлиги таъминланди, -мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органи фаолиятида сиёсий партиялар, -маҳаллий вакиллик ҳокимияти органларининг роли ва таъсири янада ошди. - Бу даврда фуқаролик жамиятини, кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантириш, амалий оппозицияни қонунийлаштириш — сиёсий онгни тараққий эттиришда муҳим омил бўлди. 2003 йил фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ҳамда янги типдаги партия — тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тузилди. 2005 йил Биринчи Ватан фуқаролари форуми ўтказилди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг Миллий ассоциацияси тузилди. 2005 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида сиёсий партиялар: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Фидокорлар” Миллий-демократик партияси, “Адолат” ижтимоий-демократик партияси фракцияларининг парламентдаги Қонунчилик палатасида “Демократик блок”ка бирлашиши ҳақидаги келишув имзоланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |