Ўзбекистон мусулмонлари идораси
لَا يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ
Download 125.5 Kb.
|
2023 01 13 2 Тезис Инсон ҳаётида вақт қадри тахрир
لَا يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ )رواه الإمام الترمذي عبدالله بن بسر رضي الله عنه(
яъни: “Тилингиз доимо Аллоҳ таолонинг зикри билан нам бўлсин!” (Имом Термизий ривоятлари). Дарҳақиқат, улуғларимиз ҳаётларига назар солсак, улар зикр-тасбеҳлар нақадар савобли эканини англаб етганларидан андак фурсат топсаларда тилларини зикр билан машғул қилганлар. Бу ҳақида “Табақотус суғро” китобида шундай дейилган. Закариё ал-Ансорий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бири айтадиларки, устозимиз фурсат бўлди деганда уни ғанимат билиб, зикр билан машғул бўлар эдилар. Ҳатто, дарс бериш асносида устоз айтган нарсаларини биз ёзиб олаётган пайтимизда бир лаҳза дарс айтишдан бўш қолсалар: يَصِيرُ يَقُولُ بِخَفِيفٍ صَوْتَ: اللَّه .. اللَّه ، وَلَا يَمْكُثُ غَافِلاً عَنِ الذِّكْرِ لَحْظَةً яъни: “Паст овоз билан Аллоҳ, Аллоҳ дейишни бошлар эдилар. Аллоҳнинг зикридан бир лаҳза ҳам ғафлатда қолмас эдилар”. Саҳобаи киромлардан Муоз ибн Жабал айтар эдилар: "إِنِّي لَأَحْتَسِبُ نَوْمَتِي وَقَوْمَتِي" يَعْنِيْ يَحْتَسِبُ بِذَلِكَ الأَجْرُ مِنَ اللهِ яъни: “Мен уйқумда ҳам, турганимда ҳам Аллоҳдан савоб умид қиламан”. Минг афсуски, бугунги кунда баъзи каттаю-кичикнинг вақти, умри бекорга исроф бўлаётган майдон – ижтимоий тармоқлардир. Баъзи ёшу катта телеграм, фейсбук, инстаграм, ютуб ва тик-ток каби ижтимоий тармоқларда кунига соатлаб вақтларини сарфламоқда. Яхшиликка, хайрли мақсадлар, билим олиш ё билим тарқатиш йўлида фойдаланаётганларга офарин деймиз, лекин аксарият вақтда кўнгилочар ўйинлар, бемаъни расм ва видеоларни кўриб, умрини шамолга совурадиганлар ўз оёғига болта урган кишидан фарқи йўқ. Гуноҳни пулга сотиб олган бўлади, холос. Чунки бекорга сарф бўлган вақтдан муҳим ишларга сарфланганда эди, қанчалик фойда бўларди. Уламоларимиз вақтни савдогарнинг дастмоясига ўхшатиб, шундай деганлар: “Албатта вақт ва соатлар савдогарнинг дастмоясига ўхшайди. Демак, вақт эгаси ўзига фойда келтирадиган нарсани вақтини эвазига харид қилади. Шунда, дастмоя қанча кўп бўлса, фойда ҳам шунча бўлади. Шундай экан, ким амалини чиройли қилиб, умридан фойдаланса, нажот ва зафар топибди. Аммо ким вақтдан иборат дастмоясини зое қилса, фойда кўрмайди ва аниқ зиён кўради”. Шайх Тантовий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, етмиш йилдан бери китоб ўқиб, қуйидаги ҳикматли сўздан гўзалроқ нарсани топмадим: مَشَقَّةُ الطَّاعَةِ تَذْهَبُ وَيَبْقَى ثَوَابُهَا وَلَذَّةُ الْمَعَاصِي تَذْهَبُ وَيَبْقَى عِقَابُهَا яъни: “Ибодатнинг машаққати ўткинчи, савоби эса боқийдир. Гуноҳнинг лаззати ўткинчи, гуноҳи эса боқийдир”. Ислом тарихи вақтни қадрига етиш натижасида улкан ютуқларга эришган ва ўзидан ёрқин из қолдирган минглаб олимларнинг мисолларига тўлиб тошган. Биз фахр билан номларини зикр қиладиган аждодларимизнинг ҳаммалари вақтнинг қадрига етган, ёшлигида билим тўплаган зотлардир. Бу яхши одат уларга умрларининг охиригача ҳамроҳлик қилган. Шу сабабли улар ҳам биз каби умр кўришган бўлса-да, ўзларидан сон-саноқсиз китоблар ва катта билим қолдиришган. Биз ҳалигача улар қолдирган илмий меросни тўлиқ ўрганиб, ҳаётга татбиқ қила олганимиз йўқ! Улуғ аждодларимизнинг ҳаёти биз учун катта ибрат мактабидир. Аллоҳ таоло бизни уларга лойиқ авлодлардан қилсин! Download 125.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling