Ўзбекистон мусулмонлари идораси


فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ


Download 125.5 Kb.
bet2/4
Sana13.01.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1090967
1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 13 2 Тезис Инсон ҳаётида вақт қадри тахрир

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ
яъни: Яхшиликларда мусобақа қилинг!” (Бақара сураси, 148-оят).
Ушбу ояти каримини тафсир қилган муфассирларимиз бу ҳақида бундай деганлар:
مَنْ سَبَقَ فِي الدُّنْيَا إِلَى الْخَيْرَاتِ فَهُوَ السَّابِقُ فِي الْآخِرَةِ إِلَى الْجَنَّاتِ، فَالسَّابِقُونَ أَعْلَى الْخَلْقِ دَرَجَةً
яъни: “Ким дунёда яхши ишларда пешқадам бўлса, Қиёмат куни жаннатга киришда ҳам пешқадамлардан бўлади. Пешқадамлар одамларнинг энг баланд мартабалисидир”.
Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу айтадилар:
إِذَا أَمْسَيْتَ فَلاَ تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلاَ تَنْتَظِرِ المَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوْتِكَ
яъни: “(Яхши амал қилиш борасида) кеч кирса, тонгни кутма ва тонг бўлса, кечни кутма. Бемор бўлишингдан олдин соғлигингни ва вафотингдан олдин тириклигинни ғанимат билгин!”
Барча ишларда биз умматга намуна бўлган саҳобаи киромлар бир кунда бир нечта савобли ишларни бажаришда ҳам бизга намуна бўлганлар. Бу борада Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизлардан ким бугун рўза тутди?” деб сўрадилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Мен”, дедилар. “Ким бугун жанозада қатнашди?” деб сўрадилар. Абу Бакр: “Мен”, дедилар. “Ким бугун бир мискинни тўйдирди?” деб сўрадилар. Абу Бакр: “Мен”, дедилар. “Ким бугун бир беморни бориб кўрди?” деб сўрадилар. Абу Бакр: “Мен”, дедилар. Шунда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кимда ушбу ишлар бир кунда жамланса, у албатта жаннатга киради”, дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
Киши ўзини яхши ва савобли ишлар билан машғул қилмас экан, унинг нафс-ҳавоси ғолиб келиб, бефойда ва гуноҳ ишлар билан банд қилиб қўяди. Бу борада Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
إِذَا لَمْ تَشْغَلْ نَفْسَكَ بِالْحَقِّ شَغَلَتْكَ بِالْبَاطِلِ
яъни: “Нафсингни тўғри нарсалар билан машғул қилмас экансан, нафсинг сени ботил ишлар билан машғул қилиб қўяди”.
Умри давомида садақаи жория бўладиган амалларни кўпайтириш билан киши вақтидан унумли фойдаланади. Дарҳақиқат, ҳаммамизга маълумки, садақаи жория деб, киши вафот этгандан кейин ҳам савоби бориб турадиган амалларга айтилади. Ким ҳаёти давомида мана шундай амалларни кўпайтириб олса, у умридан унумли фойдаланган бўлади. Садақаи жория бўладиган амаллар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
سَبْعٌ يَجْري لِلْعَبْدِ أَجْرُهُنَّ وَهُوَ فِي قَبْرِهِ بَعْدَ مَوْتِهِ: مَنْ عَلَّمَ عِلْمًا، أَوْ كَرَى نَهْرًا، أَوْ حَفَرَ بِئْرًا، أَوْ غَرَسَ نَخْلًا، أَوْ بَنَى مَسْجِدًا، أَوْ وَرَّثَ مُصْحَفًا، أَوْ تَرَكَ وَلَدًا يَسْتَغْفِرُ لَهُ بَعْدَ مَوْتِهِ (رواه الإمام البيهقي عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Еттита амал борки, уларнинг савоби банда вафот этиб, қабрда ётган ҳолида ҳам бориб туради. Улар: ким илм ўргатган бўлса, ариқ оқизган бўлса, қудуқ қазиган бўлса, боғ қилган бўлса, масжид қурган бўлса, Қуръон китобини мерос қолдирган бўлса, вафотидан кейин ҳаққига истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Демак, ҳар бир мусулмон киши вақтини ғанимат билиб, имкон борича мана шу етти амалнинг барчасини бажаришга ҳаракат қилмоғи мақсадга мувофиқдир.
Яхши ишларини кейинга қолдиришдан сақланиб, уларни ўз вақтида қилиш билан киши вақтидан унумли фойдаланади. Дарҳақиқат, кўпчилик инсонлар яхши ва савобли амалларни кейинроқ қиламан ёки эртага қиламан, деган баҳоналар билан бажармасдан юрадилар. Натижада, умр тугаб қолади. Бу борада улуғлардан бирлари шундай деганлар:
اَلتَّسْوِيفُ هُوَ آفَةٌ تُدَمِّرُ الْوَقْتَ وَتَقْتُلُ الْعُمْرَ، وَلَلْأَسَفُ فَقَدْ أَصْبَحَتْ كَلِمَةُ "سَوْفَ" شِعَاراً لِكَثِيرٍ مِنَ الْمُسْلِمِيْنَ وَطَابِعاً لَهُمْ
яъни: “Яхши ишларини кейинга қолдириш – вақтни зое ва умрни қурбон қиладиган офатдир. Афсуски, “кейинга қолдириш” ибораси кўпчилик мусулмонларнинг шиори ва табиатига айланган”.
Яхши ишларини кейинроқ қиламан деб баҳона қилиш – охир оқибат кишининг кўп яхшиликлардан маҳрум қилиши ҳақида уламоларимиз бундай деганлар: “Яхши ишларини кейинга қолдириш – қиличдурки, банданинг вақтларини Роббиси ибодатида ўтказишдан тўсади. Шундай экан, кейинга қолдириш иборасининг қурбонига айланишдан сақланинг!
Минг афсуски, баъзилар фалон гуноҳ ишимни эртага тўхтатаман ёки эртадан намозни бошлайман ёхуд эртага тавба қиламан, деб эртага етиб бормасдан жон омонатини топширганини гувоҳи бўламиз, лекин улардан ибрат олмасдан яхши ишларни бошлаш ва гуноҳлардан тийилишни эртага кечиктириб юрамиз. Ваҳоланки, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бугунги кунни ғанимат билиш ва ундан унумли фойдаланиб олиш лозимлиги борасида шундай деганлар:
اَلدُّنْيَا ثَلاَثَةُ أَيَّامٍ: أَمَّا الْأَمْسِ فَقَدْ ذَهَبَ بِمَا فِيْهِ، وَأَمَّا غَداً فَلَعَلَّكَ لاَ تُدْرِكُهُ، وَأَمَّا الْيَوْمَ فَلَكَ فَاعْمَلْ فِيْهِ
яъни: “Дунё уч кундир: Кеча – биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайди. Бугун – биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайди. Эрта – биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз (ерни устидами ёки ерни остидами)”.
Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш билан киши вақтидан унумли фойдаланади. Дарҳақиқат, вақтдан унумли фойдаланишнинг энг осон йўли зикру тасбеҳлар билан машғул бўлишдир. Чунки киши зикру тасбеҳ билан хоҳлаган вақтида шуғулланиши мумкин. Зикру тасбеҳ билан машғул бўлиш мол ҳам, ортиқча ҳаракат ҳам талаб қилмайди. Ҳатто киши таҳоратсиз ёки аёллар узрлик бўлган ҳолатларида ҳам вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида зикру тасбеҳлар билан шуғулланишларига рухсат берилган.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир саҳобаи киром келиб, “менга энг осон ва савоби кўп идодатни ўргатинг” деб сўраганда, қуйидагича насиҳатни қилганлар:

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling