Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Мавзу: Энг қадимги одамларнинг вужудга келиши (Homo)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Мавзу: Энг қадимги одамларнинг вужудга келиши (Homo). 
Режа: 
1. 
Африка 
ва 
Евросиѐ 
қитъаларидан 
топилган 
палеоантропологик топилмалар.
2. 
Энг қадимги одамларнинг меҳнат фаолияти ва турмуш 
тарзи. 


87 
3. 
Олдувай 
маданияти. 
Даврлаштириш 
ва 
хронология. 
Ўрганилиш тарихи. 
 
Африка ва Евросиё қитъаларидан топилган палеоантропологик 
топилмалар.  
Одамнинг ҳам, горилла ва шимпанзеларнинг яқин умумий аждоди 
ҳисобланган одамсимон ҳазилма маймунлар дриопитеклар 14-20 миллион 
йиллар илгари миоцен даврида, жанубий Осиѐ, жанубий Европа ва Африкада 
тарқалган эди. Булардан яна бири Дарвин дриопитеки бўлиб, унинг 
қолдиқлари Австриянинг ўрта миоцен ѐтқизиқларидан топилган. 
Одам аждодига яқинроқ маймунлардан яна бири рамапитек 
бўлиб, уларнинг суяк қолдиқлари Шимолий ҳиндистондаги Сивалика 
тепалигининг қуйи плиоцен ѐтқизиқларидан топилган. Романитекларнинг 
қолдиқлари Шарқий Африкадаги Кениядан ҳам топилиб, уни кенияпитек ҳам 
деб аталади. Улар 14-10 миллион йил илгари яшаган мавжудоддир. 
Романитик тропик ўрмонларда, дарахтлар устида яшаб, Ўсимликлар билан 
овқатланар ва у ҳам одамсимон маймуннинг ўзгинаси эди. Лекин баьзи 
олимлар романитекни нисбатан очиқ жойларда яшаб, икки оѐқда юрган, 
деган фикрни илгари сурадиларк. Аммо бу қарашни кўп олимлар қўллаб 
қувватламайдилар. Бу жиҳатдан Сагаржи Ухобнопитеги ҳам диҳҳатга 
сазовор бўлиб, унинг икки тиши, юқори жағ суягининг синиғи 1939 йили 
Шарқий Грузиянинг Сагаржи раѐнидаги Удобно деган жойдан топилган. 
Удобнопитек миоценнинг охири, плестоценнинг бошларида-яьни 16-13 
миллион йил муҳаддам яшаган. Удобнопитек тишларининг тузилишига 
қараб хукм чиқарилса, у кўп жиҳатдан дриопитек ва романипитекларга яқин 
бўлган. Олимларнинг таькидлашича у қадимги каркидон, мастадан, 
гиппарион, жирафа ва гиена каби йирик сут емизувчи ҳайвонлар билан 
замондош бўлган одамсимон маймун эди. 
Аммо австралопитек деб аталувчи ҳазилма маймун зоти 
романипитекка нисбатан ҳам одамга жуда яқин эди. Сўнги 
вақтда 
олиб 
борилган қидирув ишлари натижасида 400 дан ортиқ австролопитек 


88 
маймунларининг суяк қолдиқлари топилди. Уларнинг аксарияти Жанубий ва 
Шарқий Африкадан топилиб, икки уруғга мансубдир.
Бу Туанга, Макапансгате ва Стеркфонтеядан топилган Африка 
австралопитеги ҳамда Кромдрая ва Сваркрансадан топилган парантропдир. 
Уларнинг санаси 900 минг йилдан 3 миллион йилгача бориб тақалади. Булар 
парантроп ва бойс зинжонтропига мансуб бўлиб, Танзаниянинг Олдувай 
даражасидан, Кениянинг Туркона (Рудолф) кўли атрофидаги Канепой, Кооа-
фора, Лотэгам, Илерет, Ефиоипиянинг жанубидаги Омо дарѐси водийсидан 
топиб ўрганлган. Шарқий Африка австролопитекларнинг санаси калий-аргон 
усули билан аниқланишига 5,5 билан 0,7 миллион йил билан чегараланади. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки,. Шарқи-Жанубий ва Жанубий 
Осиѐдан ҳам австролопитекка яқин бўлган мавжудодларнинг суяк 
қолдиқлари топилган. Хитойнинг 
Жанубидаги 
Топилгани 
БЛЕК 
гигантопитеги 
Шимолий 
ҳиндистондан 
топилган 
Биласпур
гигантопитекнинг ҳамда Яванинг Сангирак дэган жойидан топилган қадимги 
Ява магентропларини шулар жумласидан киритиш мумкин.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling