Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Тарихий антропологияга кириш.
Режа: 1. Тарихий антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари 2. Тарихни ўрганишда тарихий антропологик ѐндашувнинг аҳамияти. 3. Тарихда анахронизм ва модернизация. Тарихий антропология фани ―Янги тарихий фанлар‖ сирасига киради. Бу фан бир қатор методларни ўз ичига олиб, инсонни унинг барча вужудга келган формаларини, унинг аниқ макон ва замонда мавжуд бўлганлигини, инсоннинг ижтимоий муносабатлардаги ўзаро алоқаларининг барча жиҳатларини ўрганади. Тарихий антропология фанининг айрим тадқиқот йўналишларининг ўзи ҳам алоҳида фанлар соҳаси бўлиб ҳисобланади. Тарихий антропология фаннинг янги тармоғи бўлсада, у ҳозирда экстенсив тараққиѐтни ўз бошидан ўтказмоқда. Тарихий антропология вужудга келиш ва тараққиѐти жараѐнида ўзининг ўрганиш муаммоларини аниқлаб олишга уринмоқда. Шу билан бир қаторда у фан ўзининг ўрганиш методларида ва тадқиқот йўналишларида анъанавий тарихий фанлар методларидан алоҳидалик ҳам касб этмоқда. Тарихий билимларнинг сўнгги юз йиллик тараққиѐт даражасига эътибор қаратилса, атмосфера гирдобига ўхшаш жараѐнни кузатиш мумкин. XIX аср охирида дунѐ тарихшунослигида позитивизм (том маънода негатив олинган ҳақиқий суръат, яъни айнан кўчирилган матн ѐки материл, кўчма маънода ҳамма ҳақиқий конкрет билимлар конкрет фанларнинг маҳсули, фалсафа бундай билимларни бера олмайди, шу сабабли фалсафанинг креаги йўқ, деган ғояга асосланган идеалистик оқим таълимот) устунлик қилиб, буюк воқеалар ва буюк воқеликлар марказида буюк шахслар туриши, диққат 4 марказида давлатлар ва уларнинг ҳукмдорлари туриши тарғиб қилувчи сиѐсий тарих етакчи ролни ўйнар эди. XX асрнинг дастлабки ўн йилликларида К. Лампрехт (Германия), Л. Февр ва М. Блок (Франция), Л. Н. Эмир ва Р. Тоуни (Англия) каби олимлар эски воқеанавис тарихчиларга қарши кураш олиб бора бошладилар. Ўтган асрнинг 50 йилларига келиб эса, ―Янги тарих‖ деб атала бошлаган тарихий антропологик тадқиқот усулларидан фойдаланиб тарихий воқеликларни ѐритиш устун мавқега эга бўла бошлади. Унда воқеанавислик эмас балки структура устунлик қила бошлайди. Тарихий антропологияда иқтисодий тарих ва ижтимой тарих асосий йўналиш, ўрганиш муаммосига айлана бошланади. Иккинч жаҳон урушидан кейинги дастлабки ўн йилликларда тарихий антропологик тадқиқотларда математик метод клиометрия йўналишининг устун мавқега эга бўлганлигини кўришимиз мумкин. Француз медиависти Ж. Дюби фикрича, ўтган асрнинг 60 – йилларида француз тарихчилари ―Иқтисодий тарих‖ соҳасига эътиборни кўпроқ қаратганлар. Шунингдек, француз олимларининг яна бир қизиқтирган йўналиш бу ментал тарих бўлиб, қайсиким 20 – 30 йилларда бу йўналишда Л. Февр, М. Блоклар тадқиқот йўналишларига қайтиш ҳолатлари кузатилади. Бу эса. Тарихчилар томонидан янги ижтимоий антропологиянинг вужудга келиши билан тугалланган жараѐнга сабаб бўлди дея баҳоланади. А. Брюгер, Ж. Ле – Гофф, А. Я. Гуревичларнинг фикрича, тарихий антроплогиянинг тарихий фанлар йўналишида ўзининг алоҳида тадқиқот йўналиши ва муаммоси мавжуд эмас. Ж. Ле – Гофф ҳатто, тарихий антропологияга тарих фанининг умумий глобал концепсияси деган таърифни келтириб ўтади. ҳақиқатда ҳам, тарихий антропологиянинг тематикаси жуда хилма – хил ва у ҳали ҳам кенгайиб, кўпайишда давом этмоқда. Шу билан бир қаторда олимла ўртасида тарихий антропология тематикаси ҳақидаги баҳслар ҳам кучайиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда тарихий антропологиянинг самарали йўналишларидан бир қаторлари хусусида ҳам 5 уларнинг ушбу фан соҳаси ѐки ѐки бошқа фан соҳаси эканлиги каби баҳсли фикрлар ҳам мавжуд бўлиб турибди. Ҳозирги кунда кенг маънода тарихий антропология соҳасига ―Тарихий менталитет‖, ―Тарихий кундалик ҳаѐт‖, ―Микротарих‖, ―гендер тарихи‖, ―Трихий психология‖, ―Интелектуал тарих‖, ―Халқнинг диндорлик даражаси (―Диний антропология‖, шунингдек, эътиқоднинг субъектив аспетклари)‖, ―Иқтисодий тарих‖ ва бошқаларни киритиш мумкин. Тарихий антропология фанининг бу каби бўлиниши ниҳоятда нисбий бўлиб, тарихий антропологиянинг соҳа ва йўналишлари, ўрганиш чегараси ва ўрганиш муаммоларига чегара қўйишнинг имкони йўқ. Тарихий антропологик йўналишдаги тарихий тадқиқотларда соҳанинг теоретик асосларидан фойдаланиб, муаммога концептуал ѐндашиш талаб этилади. Тадқиқот техникаси ва методларида фақат тарихий фанларнинг методларидан эмас, балки ижтимоий – гуманитар фанлар методларидан, шунингдек, дисскурсив анализ, антропологик методлар, психология, социология, лингвистика бир сўз билан айтганда инсон ва жамиятнинг ўзгариб бориш жараѐнига оид барча соҳа ва уларнинг методларидан фойдаланилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling