Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Анахонизм (юн. ana — тескари, қарши, choronos —вақт, давр) хронологик 
хато, бирон-бир воқеа, ҳодисани тамомила бошқа вақтга, даврга нисбат 
бериш; ѐки бирор даврни тасвир қилишда шу даврга хос бўлмаган 


11 
хусусиятларни атайлаб тиқиштириш; учинчи жиҳати эса, ўз замонасига мос 
келмайдиган эски қарашлар, хатти-ҳаракатлар, урф-одатлар, ўтмиш 
сарқитлари. Анахронизмнинг асосий йўналиши бўлиб, бу оқим тарихда 
етакчиларнинг ролини бўрттириб кўрсатиш ва воқеанавислик усулини тарғиб 
қиладиган ижтимоий қарашлардан бири бўлиб ҳисобланади. Аммо, тарихда 
ўтган 19 аср охири – 20 аср бошларидан бошлаб модернизм тушунчаси ҳам 
кириб кела бошлади. Кейинчалик тарихий антропология асосчиларидан бири 
бўлган Л. Февр тарихдаги анахронизмни кечириб бўлмас хатолик деб 
номлаган эди. 
Модернизациялаш (франц. moderne — энг янги, замонавий) — бирор 
нарсани янгилаш, унга замонавий тус бериш, уни замонавий талабларга 
мувофиқ ўзгартириш. М.да машина, аппарат, турли технологик қурилмалар, 
муҳим кашфиѐтлар техника тараққиѐти талабларига мувофиқ қайта 
ишланади. МОДЕРН (франц. moderne — энг янги, замонавий) — 19-а. охири 
—20-а. бошларида Европа ва Америка санъатида мавжуд бўлган бадиий 
услуб. Модерн турли мамлакатларда турлича аталади: Англия, Франция, 
Бельгия, АҚШ да «ар-нуво» (Art Nouveau), Германияда «югендстиль» 
(Jugendstil), Австрияда «сециссион» (Sezession), Италияда «либерти» 
(Liberty), Испанияда «модернизм» (modernismo) ва бошқа номлари ҳам бор. 
Модерн эклектизмдан қутулишга ва «янги услуб» (ягона синтетик санъат) 
яратишга ҳаракат қилишлар натижасида юзага келган; индустриал жамият 
жадал ривожлана-ѐтган, ижтимоий қарама-қаршиликлар ўткирлашиб 
бораѐтган шароитда шаклланган. М. тарафдорлари классик санъат 
шаклларидан холис бўлишга интилдилар. Жумладан, меъморликда қатъий 
режали ордер тизими унсурларидан воз кечилди. Айнан шу меъморликда 
Модернизмнинг ўзига хос томонлари ўзининг яққол ифодасини топди; 
меъморлар янги давр ютуклари, янги қурилиш ва безак материаллари (темир-
бетон, металл, ойна ва б.) дан фойдаланиш, хом ашѐлар технологияси
техника қурилиш конструкциялари воситаларидан ижодий фойдаланиб, 
биноларни эркин режалаштириш, симметрия қонуниятларидан чекиниш 


12 
ҳисобига янги ўзига хос услуб ва композициялар яратишга эришдилар, улар 
яратган бино композицияси ва унсурлари ягона нақш ритми ва асар 
ғоясининг образлирамзий мазмунига бўйсунади. 19-а.нинг охирига келиб 
саноатнинг жадал ривожланиши Модернизмнинг кенг кўламда ривожланиши 
ва ѐйилишига ҳам сабаб бўлди. Дастлаб Англияда, кейинчалик бошка Европа 
мамлакатларига кенг тарқала бошлади. Модернизм тарафдорлари барча 
санъат турларининг ягона мажмуи (яъни санъатлар синтези)пж яратиш 
орқали гўзаллик муҳитини яратишга ҳаракат қидци. Модернизм услубида 
қурилган биноларнинг конструктив тузилиши ва безак ечимини ажратиш 
қийин, бинонинг ички фазовий ечими бинонинг ташқи кўринишини 
белгилаган. Бинонинг ташқи кўриниши эса шакллар бойлиги ва эгилувчан 
чизиқлар мўллиги б-н ажралиб турган (бельгиялик Анри Ван де Ведде, 
испаниялик А. Гауди, россиялик Ф.О. Шехтель ва б.нинг асарлари). Дастгоҳ 
ва амалий безак санъати ўзаро бир-бирига қўшилиб уйғунлашиши ҳам 
Модернизмга хос: рассомлик асари намоѐн тарзида, ҳайкалтарошлик эса 
рельеф — бўртма тасвир шаклида ўз мустақиллигини йўқотиб хона (бино) 
мажмуига қўшилиб кетади. Графикада М. нингривожи китобат санъати ва 
журналлар, плакатлар нашр этилиши ва кенг тарқалиши б-н боғлиқ. Бу 
даврда графика (литография, ксилография, китоб санъати) юксак тараққий 
этди (графикада ин-глиз О. Бердсли, норвег Э. Мунк ва б., россиялик А. 
Бенуа, К. Сомов ва б.; плакатчи француз А.де Тулуз-Лотрек, Э. Грассе ва б.). 
Амалий безак санъатида Модернизм кенг ривож топди, амалий санъат
усталари буюмларни ифодали шаклларда яратишга ҳаракат қилиб, безак ва 
шаклларда эгри чизиқларга эътиборни қаратдилар ҳамда ясси текис 
шакллардан фойдаландилар (испан А. Гаудининг сопол ва металл буюмлари, 
бельгиялик X. Ван де Велде ва шотландиялик Макентош мебеллари, 
Россияда — Абрамцево ва Талашкино устахоналарида тайѐрланган буюмлар 
ва б.). Ўзбекистонда Модернизм услубига хос хусусиятлар 19-а. охири —20-
а. бошларида меъморлик ва рассомлик санъатида кузатилади. Тошкент, 
Қўқон, Бухорода қурилган айрим биноларда шу хусусиятлар (М. 


13 
белгилари)ни кўриш мумкин: Тошкентдаги князь Н. К. Романов саройи (ҳоз. 
Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси ва б.); графикада бу услубларни 1895 й. 
нашр этилган «Ўрта Осиѐ» альманахида, рангтасвирда эса А. Волков, Уста 
Мўмин (А. Николаев), В. Уфимцев асарларида кўриш мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling