Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Тарихий антропология йўналишлари ва бошқа фанлар билан
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарихий антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.
- . Тарихий антропология фани энг аввало этнология
- “маданият антропологияси”
- “сиѐсат антропологияси
Тарихий антропология йўналишлари ва бошқа фанлар билан
алоқаси. Режа: 1. Тарихий антропологиянинг асосий йўналишлари. 2. Тарихий антропологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Францияда М. Блок ва л. Феврлар бошлаб берган ―Анналлар мактаби‖ фаолияти асосан тарихий антропологияга иқтисодий ва ижтимоий 16 йўналишларни шакллантирган эди. К. Леви – Стросс томонидан янги ижтимоий антропология соҳасига оид асарлар илк бора яратилган бўлса, ижтимоий йўналишдаги тадқиқотларда француз этнографлари иккинчи жаҳон урушидан сўнг кўпроқ ўз мамлакатлари тарихи, этнологияси кўпроқ тадқиқ қилдилар ва кўплаб асарлар эълон қилдилар. Бу М. Эмар ишларида кўпроқ кўзга ташланади. Тарихий антропология фани энг аввало этнология соҳаси билан узвий боғлиқлигини кўришимиз мумкин. Бу каби ҳолатлар кейинчалик АҚШ, Буюк Британия каби давлатларда ҳам кузатила бошланди. Ижтимоий – иқтисодий структураларни тадқиқ этишда ―Pest and Presnt‖ журнали атрофида тўпланган Британияликмарксистик тарихчилар Э. Томпсон 1 , Э. Хобсбаум 2 лар бошлаб юборган эдилар. Бу журнал атрофидагилар Британия ―ижтимоий антропология”си тадқиқотчилари деб аталар эдилар. Британия ижтимоий антропологияси таъсирисиз ҳам Британияда тарихга бўлган қизиқиш ўзгариб, маҳаллий халқ маданияти тарихига қизиқиш кучайиб, бу кейинчалик ―ижтимоий маданият” ѐки “янги маданият тарихи” каби номлар билан аталди. АҚШнинг маданият тарихи йўналиши асосан инглиз анъаналарини давом эттириб кейинчалик “маданият антропологияси” тараққиѐтига катта ҳисса қўша бошлади. Бу йўналишда Н. З. Дэвис фаолияти диққатга сазовор бўлиб ҳисобланади. Ўтган асрнинг 70 – йилларида тарихга бўлган қизиқишда яна сиѐсий жараѐнлар, воқейликлар, шахснинг роли каби омилларга эътибор кучайган давр эди. Бу эса тарихий антропологияда “сиѐсат антропологияси‖ соҳасининг вужудга келиши билан якунланди. Ўтган асрнинг 80 – йилларидан бошлаб эса, илмий биографик тадқиқотлар етакчи ролни ўйнай бошлади. Бу оқимларнинг айримлари тарихмий антропологияга хос 1 Таржимаи ҳаѐти 2 Тарж. ҳаѐти 17 бўлмаганлиги сабабли, айрим олимларнинг фикрича тарихий антропология гўѐки тўхтаб қолгандек эди. Тарихий антропология тушунчасининг ўзи ўтган асрнинг 70 – йилларида қўлланила бошланган эди. Айрим олимларнинг фикрича, тарихий антропология Франция ва Англиядаги ―ижтимоий антропология соҳаси‖ ва АҚШдаги ―Маданият антропологияси‖ қўшилмасидан вужудга келган деган фикрларни келтириб ўтадилар. Шуни унитмаслик лозимки тарихий антропология бирор бир оқим, йўналишларнинг қўшилишидан эмас, балки тарих фанининг янгиланиши, уни тадқиқ этувчи усуллар ва муаммоларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келган. Ўтган асрнинг 30 – йилларидан бошлаб вужудга кела бошлаган тарихий антропология ва бу йўналишда тадқиқот олиб борган олимлар асосан география, социология, иқтисодиѐт, психология, фанларининг методларидан фойдаланган бўлсалар, ўтган асрнинг 60 – 80 йилларида улар қаторига антропология, демография, лингвистика каби қатор соҳалар қўшилди. Айниқса, антропология соҳасининг методларидан тарихий антропология соҳасида фойдаланиш тарих соҳасини ўз муаммосини, ўрганиш объектини кенгайтиришга имконият бериш билан бирга унга ўтмиш ҳаѐт, ўлим масалалари, касалликлар (ѐш, ўрта ѐш, кекса ѐшларда учрайдиган), халқларнинг диндорлик даражаси, турли даражадаги маданиятларнинг ўзаро муносабатлари, байрамлар, тантаналар, ритуаллар каби мавзуларни ҳам тақдим этади. Марк Блокнинг дастлабки йирик ишларидан бири ҳисобланадиган ―Мўжизакор қироллар‖ асари бўлиб, у 1924 йилда нашр юзини кўрган. Асардн Англия ва Францияда ўрта асрлар даврида ҳукмронлик қилган ва XVIII асргача бўлган хронологик даврда қиролларнинг олий ҳокимияти таҳлил, қироллар ҳақидаги афсоналар, уларнинг пайдо бўлиши ва пайдо бўлиш сабаблари, ―Қироллар кўрсатган мўжизалар‖, ―Қаҳрамонликлар‖ орқали қироллик ҳокимиятининг муқаддаслиги сакрал (анъана бўлиб қолган одат) характерини очиб беради. Ҳозирги фанда м. Блок асари менталь аҳамиятга эга деб қаралади. Аммо, М. Блокнинг ўзи менталь атамасидан кўра 18 ―Жамоавий дунѐқараш‖, ―Жамоавий илюзия‖ каби атамаларни қўллашни лозим деб ҳисоблаган. Марк Блок асарига яқин турувчи тадқиқотлар бундан илгари ҳам олиб борилган. Масалан 1919 йил Нидерландияда Йохан Хейзинг ―Ўрта асрлар кузи‖ асарини чоп этган эди. Ушбу асарда XIV – XV асрларда Европа аҳолисининг яшаш тартиби, фикрлаш, дунѐқараш тартибига оид фикрлар мавжуд. Россияда эса, 1915 йил А. П. Карсовиннинг ―XII – XIII асрларга оид диндорлик асослари‖ асари чоп этилган эди. Асарда диндорлик даражаси, диний анъаналар, одатларга аҳолининг кучли эътиқодий ѐндашуви каби масаллар таҳлил қилинган. Бир сўз билан айтганда тарихчилар ўзларига янги тадқиқот объектларини очиб бордиларки, бу кейинчалик француз тарихчилари томонидан ―ментал тарих‖ деб номланганлигини кўрамиз. Мазмунан таржима қилиш қийин бўлган ―менталлик‖ атамаси Францияда XIX асрнинг охири – XX аср бошларида кенг қўлланила бошланган эди. Менталитетнинг дунѐқараш тушунчасига яқинлиги бу атамани жамоага инсон гуруҳлари хусусиятлари деб қараш одат тусига кирган. Бундай фикрлар XX аср бошларида этнологлар ва психологлар асарларида учрай бошлаган эди. Масалан Л. Леви Брюл асарларида ибтидоий одамларнинг ―Паралогик‖ фикрлаши тилга олинса, Ш. Блонделнинг 1926 йилда чоп этилган асари ―Ибтидоий менталлик‖ асарида ҳам ибтидоий одамларнинг психологик кайфияти, ҳолати очиб берилади. Шунингдек, ибтидоий психологияга оид фикрлар А. Валлон асарларида ҳам чуқур таҳлил қилинади. Марк Блокнинг ―Мўжизакор қироллар‖ ўз даврида кўпгина тарихчилар тнқид ҳам қилган эдилар. Уларнинг фикрича, асарнинг айрим қисмлари ноодатий ва келтирилган фикр мулоҳазалар иккинчи даражали деган танқидлар ҳам айтиб ўтилган. Аммо, М. Блок ушбу баҳоларга эътибор бермайди. Чунки бу даврда у тарихда ижтимоий – иқтисодий структураларнинг ролини ўрганишни бошлаб юборган эди. Аммо, ўзининг сўнгги фундаментал асари ҳисобланган ―Феодал жамият‖ китобида у 19 ―Жамият ҳиссиѐтларининг асослари‖ номли махсус бўлим киритади. Бу ерда тарихий менталлик ўрта аср жамияти бир қисмининг синтези сифатида қаралади. Олимнинг ҳаѐтлиги даврида танқидга учраган ―Мўжизакор қироллар‖ асари ўтган асрнинг 70 – 80 йилларида тарихчилар орасида кенг шуҳрат қозонади. 1983 йилги қайта нашрида ж. Ле Гофф сўзбоши ѐзиб, ―Марк Блок ушбу асарни яратиши натижасида тарихий антропология фанининг асосчисига айланди‖ – деган фикрларни келтириб ўтади. Ушбу фанни ўрганиш жараѐнида биз яна бир қатор ўз даврида ноодатий, ғалати ҳисобланган ва ўша давр инсонлари учун тушунарсиз ҳисобланган, аммо, вақт ўтиши билан ―қайта туғилган‖, яъни давр ўтиши билан қадрланган асарлар ҳақида фикр юритамиз. М. Блокнинг дўсти ва ҳамфикри Люсен Феврнинг ижодий эволюцияси ўзгача бўлиб, у ижтимоий ва экологик тарихдан (Инсон географиясидан) тўғрироғи тарихий демографиядан ғоялар, маданият, психология, тарихини ўрганиш сари борди. Менталь тарих тараққиѐтига Л. Фервр алоҳида ҳисса қўшган олимлардан бири бўлиб ҳисобланади. ―Тарих ва психология‖ (1938 й), ―Фольклор ва фольклорчилар‖ (1939 й), ―Ҳиссиѐтлилик (Сезувчанлик) ва тарих‖ каби мақолаларида у бир қатор фанлараро тадқиқотларда тарихчилар, филологлар социологлар, фольклоршуносларнинг ўзаро ҳамжиҳат ишлашлари ѐки тарихчилар ушбу фанлар методларидан ҳам унимли фойдаланишлари лозимлигини кўрсатиб берди. Л. Февр ўз мақола ва сарларида ўз даври тарихчиларини бир неча бора тарихни бидъат, хурофотлардан тозалаш, хато ва янглишишлардан сақланишга чақириди. У тарихда якка шахсларнинг ролини бўрттириш, сиѐсий жараѐнларни, воқеликларни баѐн қилиш билан чекланган психологик анахронизмни кечириб бўлмас хатолик деб ҳисоблайди. Л. Ферв принцплари унинг томонидан ѐзилган реформация даврига оид серияли асарларида, шунингдек, энг аввало новаторлик иши ҳисобланган ―XVI асрда эътиқодсизлик масаласи: Рабле ва дин‖ (1942 йил) асарида ўз аксини топган. Ушбу асарнинг чоп этилиш жараѐнигача кенг жамоатчилик 20 Раблега бағишланган асарларида, мақолаларда Рабленинг Гаргантюа ва Пантагрюэл асари ўйлаб топилган ва атеистик деган фикрлар устунлик қилар эди. Л. Февр ўзи яшаб турган жамиятда ―Анархист‖ ѐки ―коммунист‖ каби тушунчалар билан жамият ѐки жамиятнинг асосий қатлами бу тушунчалар билан келиша олмаслигини мисол қилиб, XVI асрда атеист тушунчаси худди шу ҳолатни англатишини ва Гаргантюа ва Пантагрюэлда жамият табақаларининг келтирилмаганлиги каби сабабларни кўрсатиб, ўша давр тарихчилари хатоликлари, французх менталитети, аҳоли психологияси каби медотлардан фойдаланишга чақиради. У XVI асрда атеист тушунчасига ўрин бўлмаган деб ҳисоблайди. Агар М. Блок тарихий менталлик тушунчасига илк бора эътибор қаратган бўлса, унинг ҳамфикри ―Анналлар мактаби‖ ташкилотчиларидан бири Л. Февр менталликни алоҳида йўналиш сифатида концептуал асосларини яратди. Февр менталликни психология фани методлари билан биргаликда ўрганди. Урушдан кейинги йилларда Л. Февр шак – шубҳасиз Франциядаги энг йирик тарихчилардан бўлиб, ―Анналлар мактаби‖ етакчиси бўлиб қолди (М. Блок 1944 йил фашистлар томонидан ўлдирилади). Айнан унинг ментал тарих ва психологик ѐндашуви ўтган асрнинг 60 – 70 йилларида қатор француз тарихчилари Р. Мандру, Ф. Арьес, Ж. Делюмлар ижодида кўзга ташланади. Кейинчалик тарихий антропологиянинг бир тармоғи сифатида, ва ҳатто, тарихий антропологиянинг иккинчи номи сифатида тарихий менталитет атамаси ҳам ишлатила бошланади. Тарихий менталлик йўналиши тарихий антропологиянинг қизиқиш доирасига ―Янги демографик тарих‖, табиат, мданият, биологик ва коллектив психология каби каби соҳаларни ҳам тарихий антропологиянинг қизиқиш, тадқиқот соҳаларига киритилишига сабаб бўлди. ўтган асрнинг 40 – 60 йилларида олиб борилган тадқиқотларнинг салмоқли қисмини демографик йўналишдаги ишлар ташкил 21 этди. Демографик тадқиқотлар аҳолининг алоҳида ҳудудлардан бошқа жойга кўчиши, бунга табиий омил, эпидемия, инсоннинг турли ѐшларда вафот этиши, муаммолари (хусусан болалар ва кексалар ўлими билан боғлиқ) касалликларга чалиниш, жинсий фаоллик каби масалалар энг кўп ўрганилган мавзулар эканлигини кўришимиз мумкин. Жамоавийлик масалалари билан боғлиқ бу тадқиқот масалаларини ўрганиш яна Блок ва Февр ишлаб чиққан (Анналлар мактаби) тарихий психология дастурига қайтишни англатар эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки ўн йилликларда Францияда иқтисодий тарихга қизиқиш учтун мавқега эга бўлди. бир қатор тарихчилар Ж. Дюби ва Э. Леруа Ладюрилар тарихий менталликдан иқтисодий жараѐнларни ўрганиш сари йўл очдилар. Ушбу йўналишни академик йўналиш сифатида тан олинишида 1961 йилда чоп этилган ва энцклопедик маълумотнома ҳисобланадиган ―Тарих ва унинг методлари‖ справичнигидаги Ж. Дюбининг ―Тарихий менталлик‖ номли мақолси муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ментал тарихнинг яна бир аъанавий ўрганиш муаммоси бу тарихий демография соҳси бўлиб қолди. Ушбу фаннинг умумй кўриниши бир қараганда рақамлар ва рўйхатга олишлар билан боғлиқдек гўѐ. Жумладан туғилиш, ўлим, турмуш қуриш ва бошқалардан иборат ҳолда кўринади. Аммо, яқин – яқинларгача тарихчилар улар ўрганаѐтган даврнинг субъектив томонларига камроқ эътиборни қаратганлар. Масалан: ўрганилаѐтган даврда туғилиш ва ўлим, касалликлар, уларнинг ѐш билан боғлиқлиги, эпидемиялар, аѐллар ва болалар билан боғлиқ жараѐнларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ушбу йўналишдаги методларни қўллаш орқали тарихий антропология Филипп Арьес катта ҳисса қўшган дастлабки олимлардан бири ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган муаммолар антропология фанига таълуқли бўлсада, Ф. Арьес бу муаммони биринчи галда ментал тарих нуқтаи – назаридан тадқиқ этди. У асосий эътиборни омманинг ўлим, касаллик ва туғилиш борасидаги дунѐқарашига, яъни, ментал хусусиятига қаратди. ―Эскича 22 тартибда бола ва оилавий ҳаѐт‖ деб номланган ва 1960 йилда чоп этилган дастлабки тадқиқотларидан бирида тарихий демография методларидан фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Муаллифнинг новаторлик иши бўлган бу асарда болалар тарбияси, унинг жамият тараққиѐтидаги ўрни турли тарихий даврлар мисолида тадқиқ этилади. Асарни яратишда Ф. Арьес турли тарихий адабиѐтлардан, манбалар, архив ҳужжатлари, адабиѐт намуналари, фольклор, икона, ҳатто, қабр тошларидан ҳам кенг фойдаланади. Ареснинг маълумотлари фан оламида шов – шувларга сабаб бўлади. Унинг асарида ўрта асрларда болалар ѐши ва унинг психологик категориялари бўлмаганлиги, болага ѐши катта, аммо, кичик жуссали киши сифатида муомалада бўлинганлиги, XVII асрга келибгина бола оиланинг марказида тура бошлагани масалалари ҳақида бой маълумотлар келтирилган. Ф. Арьес маълумотларида ўлим билан боғлиқ маълумотлар ҳам талайгина. Ўрта асрлардаги аҳоли демографиясида ўлимга олиб келувчи эпидемиялар, касалликлар, нотўғри овқатланиш, ифлос сувдан заҳарланиш каби масалларни таҳлил этиш унинг кейинги асарларида ҳам сезилиб туради. Бу борада унинг машҳур ―Инсон: ўлим билан юзма - юз‖ (1977 йил чоп этилган) асарини мисол қилиб келтириш мумкин. Ўтган асрнинг 50 – 60 йилларида менталь тарих француз тарихшунослигининг энг муҳим йўналишларидан бўлиб қолди. Бу йўналиш магнит тоши сингшари кўплаб тарихчиларни ўзига жалб қилиб кўплаб новаторлик ишларини юзага чиқиши бошланган эди. Аграр, демографик, психологик йўналишлардан сўнг менталь тарих дин ва маданият масалаларини ҳам четлаб ўтмади. Л. Феврнинг шогирди Роберт Мандру, ж. Дюбилар 50 – 60 йиллардаѐқ ушбу йўналишда тадқиқот ишларини чоп эта бошладилар. Р. Мандрунинг ―Францияда XVII асрдамагистрат ва жодугарлар‖ деб номланган иши айниқса диққатга сазовордир. Р. Мандрунинг ушбу иши уни нафақат устози Л. Февр, балки, Ф. Арьесга ҳам яқинлаштиради. Чунки жодугарлар ва уларнинг турли қиѐфаларга кира олиши билан боғлиқ тадқиқотлар антропологлар томонидан 23 ҳам ўрганилаѐтган бўлиб, Р. Мандру жодугарларни тарихий психологик методлари асосида ўрганганлиги билан антропологлардан фарқланади. Муаллиф жамиятнинг табақаланишини диққат билан ўрганиб, халқ эътиқодининг ўзгариб боришини таҳлил қилади. Шунингдек, жамиятнинг маълумотли қатламлари ҳисобланадиган юристлар, магистратлар, диндорлар, яъни ўша даврларда жодугарликда айбланувчиларнинг тақдирини ҳал қиладиган ижтимоий қатламлар психологиясининг ўзгариб боришини ҳам чуқур таҳлил қилганлигини кўришимиз мумкин. Р. Мандру XVI – XVII асрларда жодугарларни, алвастиларни овлаш билан боғлиқ жараѐнларнинг авж олиши ва бу ҳодисаларни XVII аср охирларидан бошлаб бир қадар пасайиш жараѐнларини ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий жараѐнлар, бу жараѐнларда менталлик хусусият, аҳолининг диндорлик даражаси каби омиллар асосида таҳлил қилади. Бундай ҳолатнинг юз беришига Р. Мандру икки асосий омилни мисол қилиб келтиради. Унинг фикрича биринчидан Париж парламентида Сорбона теологларининг бу даврда етакчи мавқени эгаллаб туриши ва кейинчалик (иккинчидан) Кольбер ҳукуматининг мамлакатда юстиция хизматини марказлаштиришга уриниши сабаб бўлди деган фикрларни келтириб ўтади. Таниқли тарихчи олимлардан бири Жак Ле Гофф ўтган асрнинг 70 – йилларида менталь тарих атамаси қандайдир ноқулаш атамага айланиб қолган деган фикрларни ўз эсдаликларида қайд этган эди. Шу сабабли француз тарихчилари ўтган асрнинг 70 – йиллари бошларидаѐқ тарихий антропология атамаси ҳақида фикр юрита бошлаган эдилар. Жак Ле Гофф 1972 йилда Ф. Бродель хотирасига бағишланган тўпламда чоп эттирган ―Тарих ва инсоннинг кундалик ҳаѐти‖ номли мақоласида тарих ва этнологиянинг яқинлашуви сифатида янги тарихий фанга ―Этнологик тарих‖ атамасини қўллашни таклиф этади. Аммо, кейинроқ ―Бошқа ўрта асрлар‖ номли очеркида ушбу мақоласини кенгайтирган ҳолда ―Тарихий антропология ҳақида‖ сарловҳаси остида босиб чиқади. Шундай қилиб, 24 ―Этнотарих‖, ―Этник антропология‖ каби янги йўналишни номлаш, янгича йўналишларни муҳокама қилиш билан биргаликда олиб борилди. 1974 йилда ―Анналлар‖ мактаби журналининг махсус сонида ―Ўзаро тушунчалар алмашинуви: антропологик тарих учун‖ номли мақола босилиб чиқади. Бу мақола иқтисодий антропология муаммолрига бағишланган эди. Ниҳоят 1978 йилда ―Янги тарихий фан‖ справочнигида Анри Бюргернинг ―Тарихий антропология‖ мақоласи пайдо бўлади. Француз файласуфи ва маданиятшунос олими Мишел Фуко ўз асарларида Ақлсизлик, медицина, қамоқ жазолари қандайдир абадий мавзу эмас, балки турли тарихий даврларда турлича тушиниладиган ижтимоий ихтиролар дейди. Унинг қарашлари асосан ―Назорат ва жазоламоқ. Турма тарихи‖ (1975 йил чоп этилган) асарида келтирилганлигини кўрамиз. Тарихий антропология фани криминалистика ва медицина фанлари билан ҳам узвий боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling