Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Антропометрия (антропо ... ва юн. metreo — ўлчайман) —
антропологиянинг текшириш усулларидан бири. У одам организми аъзоларининг ҳамма белгилари (узунлиги, эни, қалинлиги, шакли, ранги ва ҳ.к.) ўзгариб туришини миқдорий томондан тавсифлаб беради. Олинган маълумотлар организм нинг айрим бўлаклари (бош, бўйин, кўкрак қафаси, қорин ва чаноқ қисмлари, қўл ва оѐқлар)га таққосланиб, ўсиши ѐки ўзгариши кузатиб борилади. Узунлик, кенглик ва бурчак белгилари А. асбоблари (учи дўмбоқ циркуль, сирғанувчи циркуль, координатали циркуль, одам бўйини ўлчовчи антропометр, бурчакни ўлчовчи гониометр ва жағни ўлчовчи мандибулометр ва ҳ.к.) ѐрдамида ўлчанади. Тана, айниқса бош, юз, бурун, лабнинг ўлчаш мумкин бўлмайдиган белгилари — ранг ва шакллари махсус ишлаб чиқилган шкала ва эталонларга қараб аниқланади. Антропометрия маълумотларидан криминалистикада жиноятчиларни тавсифлаш ва аниқлашда ҳам фойдаланилади. Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар. 1. Тарихий антропологиянинг вужудга келиши хусусида гапиринг? 2. Медиавистика йўналиши нимани ўрганади? 3. Антропометрия методи ҳақида нималарни биласиз? 4. Тарихда модернизим методи ҳақида нималарни биласиз? 5. Эмил Дюркгеймнинг ―Диний ҳаѐтнинг элементар кўринишлари‖ асари мазмун – моҳиятини биласизми? 6. Марсель Моснинг ―Туҳфа ҳақида очерк‖ асари тарихнинг қайси йўналишга бағишланган 7. А. Бюргарнинг 1974 йилдаги ―Тарихни ўрганиш‖ мақоласида қайси масала кўтарилган эди. 15 8. ―Тарихнинг иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ журналига асос солган олимларни биласизми? 9. Марк Блок (1886 – 1941 йй) ва Люсьен Февр (1878 – 1956 йй) фаолиятини биласизми? 10. ―Тарихнинг иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ 1939 ва 1954 йилларда қайси номлар остида чоп этилди. 11. Тотал тарих атамасини изоҳлан ва уни яратишга уринишлар ҳақида нималарни биласиз? 12. ―Воқейликлар тезлигиларнинг тезлиги тезлиги даврида сиѐсий ҳаѐт кескинлиги ва бунда иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларнинг секинлиги натижасида амалда катта тарихий дав ўтиши, ўзгаришларни эса инсон сезмай қолди‖ – деган фикрни ким айтган? 13. Анналлар мактабининг иккинчи авлод вакиларини айтинг? 14. Анналалар мактабининг учинчи авлод вакилларини айтинг? Адабиѐтлар 1. Кром. М.М. Историческая антропология. Пособие к лекционному курсу. 1-е изд. СП б: 2000 2. http: // www. mirknig.com/; 3. http: // www.turklib.ru/; 4. http: // www.rsl.ru/; 5. http: // www.ziyonet.uz/. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling