Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Тарихий антропологиянинг вужудга келиши ва тараққиѐт


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Тарихий антропологиянинг вужудга келиши ва тараққиѐт 
босқичлари.
Тарихий антропологиянинг вужудга келиш жараѐнида дастлаб бу фан 
―Янги тарихий фан‖ номи остида шакллана бошланди. Тарихий антропология 
фани, тарихий тадқиқотларнинг назарий моделлари ва тадқиқот принцпи 
усулларининг ўзгариб бориши, натижасида анъанавий тарихда қарама – 
қаршиликлар, 
шунингдек 
тарихий 
тадқиқотларнинг 
ўрганиш 
муаммоларининг ошиб бориши, манбаларни тадқиқ этишнинг янги самарали 
усулларининг вужудга келиши, кўплаб янги тарихий факт ва далилларнинг 
муомалага киритилиши асосида вужудга келди ѐки юқоридаги муаммолар 



ушбу фаннинг шаклланишига туртки бўлиб хизмат қилди. Бу фан 
йўналишининг бош новацияси (янгилиги) тадқиқотчи диққатини ижтимоий 
йўналтирилган институционал механизмлар, сиѐсий ва ҳарбий тарих, 
ҳукмрон табақаларнинг кундалик буюмлари, , дин тарихи, санъат тарихи, 
жиноятчилик тарихи умуман олганда ижтимоий муносабатларнинг барча 
тармоқларини тарихий даврлар бўйича қамраб олганлигидадир. Мисол 
тариқасида тадқиқотчи бирор бир тарихий давр учун хос бўлган кундалик 
ҳаѐт тарихини ўрганишга киришса, у ўша даврда мавжуд бўлган 
табақаларнинг ҳаѐт кечириши тартиблари, уларни қуршаб турган дунѐ 
манзараси, одатлари, уларнинг стериотиплари, ўша давр одмларининг 
―Маданий менталлик‖ хусусиятларини, шаҳар ва қишлоқ ҳаѐти кабиларни 
ўрганиши зарур бўлиб ҳисобланади.
―Янги тарихий фан‖ ѐки ―Тарихий антрополгия‖ нинг вужудга келиши 
Француз ―Анналлар‖ мактаби фаолияти билан узвий боғлиқ бўлиб 
ҳисобланади. XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида фаннинг барча 
соҳаларида жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган янгиликлар, кашфиѐтлар 
амалга оширилди. Аммо, тарих фанида анъанавий тарихчилик давом этаѐтган 
бўлиб, унинг методлари анчагина эскириб қолган эди. Анъанавий тарихий 
тадқиқотларни рад этувчи ва тарихий тадқиқотларга янгича услубларда 
ѐндашиш тарафдори бўлган француз ―Анналлар‖ мактаби вакилларидан 
бўлган медиавист (медиавистика – лотинча сўздан олинган бўлиб, ўрта 
асрлар тарихи маъносини англатади. Медиавист – ўрта асрлар тарихи билан 
шуғулланувчи шахс) Марк Блок (1886 – 1941 йй) ва ренесанс даври 
тадқиқотчиси Люсьен Февр (1878 – 1956 йй) Страсбург шаҳрида ―Тарихнинг 
иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ номли журналга асос соладилар. Бу 
журнал кейинчали бир неча марта ўз номини ўзгартиради. Жумладан 1939 
йилда ―Ижтимоий тарихнинг анналлари‖ деб номланган бўлса, 1954 йилда 
―Иқтисод, жамият, цивилизация анналлари‖ деб номланади. Бу журнал 
атрофида бирлашган олимлар тарихий билимлар ўналишида ўзига хос 



инқилоб ясайдилар. Тез орада Блок ва Февр, улардан сўнг издошлари ва 
шогирдлари Ферман ва Броделлар ―Анналлар мактаби‖ ни рад этиб, ―Янги 
тарих‖ атамасини қўллай бошлайдилар. Аслида бу терминни улардан 
олдинроқ Анри Берр қўллаган эди. 
Тарихий антрпология фанининг вужудга келиши дастлабки жараѐни 
сифатида журнал таъсисчилари Блок ва Февр даври ҳисобланади. Ушбу 
олимлар журнал таъсис этган даврларидаѐқ тарихий билимларни янгилаш 
уларнинг асосий мақсадлари эканлигини очиқ айтган эдилар.
Анъанавий тарих XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида жамият 
унинг олдига қўйган муаммоларга жавоб бера олмай қолди. Бу эса тарихий 
антропологиянинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бўлди. 
чунки, аниқ ва табиий фанлар тараққий этаѐтган бир пайтда, тарих фани 
анъанавий равишда давлатлар тарихи, йирик урушлар, давлат, сиѐсат, жамият 
арбоблари тарихини ўрганган ҳолда тарихий жараѐнлардаги майда, кичик 
деталлар ва воқеликларга деярли эътибор қаратмасди.
Анъанавий тарихга қарши курашар экан Блок ва Февр ―Тотал тарих‖ ни 
вужудга келтирмоқчи эдилар. ―Тотал тарих‖ ўз ичига иқтисод, ижтимоий 
жараѐнлар, маданият, жамоавий психология ва бошқа элементар бўлиб 
кўринган жараѐнларни тадқиқ этиш орқали янги факт ва далилларга эга 
бўлмоқчи эдилар. Бу билан улар ҳикоя қилинадиган тарихдан муаммоли ва 
мунозарали тарихга, ѐзишдан тушунтиришга ўтишни режалаштирганлар.
Блок ўз ишларида синтез атмасини тез – тез ишлатишни хуш кўрган. 
Блок ва Феврга одамларнинг психологик ўзига хослиги, у ѐки бу маданиятда, 
тарихнинг маълум бир вақтида оммавийлик ва эътиқоднинг ўзига хослиги 
хусусидаги новаторлик иши тегишли бўлиб ҳисобланади. Улар биринчи 
бўлиб, инсоннинг дунѐқараши ва фикрлашининг тарихий жараѐнларда 
ўзгариши мумкинлигини исботлай олганлар. Блок инсонни вақт оралиғида 



ўрганилишини вақт оралиғида фанга илк бора киритган киритган шахс 
ҳисобланади. 
Тарихий антропологиянинг иккинчи гуруҳ олимлари сирасига 
Феврнинг шогирди бродельни ва ундан кейин Шарл Моразе, Робер Мандру 
ва бошқаларни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳ олимлвари тадқиқотларида 
биринчи ўринга иқтисодий муаммолар биринчи ўринга чиққанлигини кўриш 
мумкин. 
Броделл 
тарихдаги 
бундай 
бурилишни; 
―Воқейликлар 
тезлигиларнинг тезлиги тезлиги даврида сиѐсий ҳаѐт кескинлиги ва бунда 
иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларнинг секинлиги натижасида амалда катта 
тарихий дав ўтиши, ўзгаришларни эса инсон сезмай қолиши‖ - деб 
ҳисоблайди. Бу ғоя орқали Броделл ва унинг шогирдлари тарихда якка шахс 
ва унинг ролини рад этадилар. 
Кейинчалик тарихий антропологиянинг бир тармоғи сифатида, ва 
ҳатто, тарихий антропологиянинг иккинчи номи сифатида тарихий 
менталитет атамаси ҳам ишлатила бошланади. Тарихий менталлик йўналиши 
тарихий антропологиянинг қизиқиш доирасига ―Янги демографик тарих‖, 
табиат, мданият, биологик ва коллектив психология каби каби соҳаларни 
ҳам тарихий антропологиянинг қизиқиш, тадқиқот соҳаларига киритилишига 
сабаб бўлди. ўтган асрнинг 40 – 60 йилларида олиб борилган 
тадқиқотларнинг салмоқли қисмини демографик йўналишдаги ишлар ташкил 
этди. Демографик тадқиқотлар аҳолининг алоҳида ҳудудлардан бошқа жойга 
кўчиши, бунга табиий омил, эпидемия, инсоннинг турли ѐшларда вафот 
этиши, муаммолари (хусусан болалар ва кексалар ўлими билан боғлиқ) 
касалликларга чалиниш, жинсий фаоллик каби масалалар энг кўп ўрганилган 
мавзулар эканлигини кўришимиз мумкин. Жамоавийлик масалалари билан 
боғлиқ бу тадқиқот масалаларини ўрганиш яна Блок ва Февр ишлаб чиққан 
(Анналлар мактаби) тарихий психология дастурига қайтишни англатар эди.
Тарихий антропологиянинг бир тармоғи бўлган тарихий психология 
ўзининг тарақиѐига ―Анналлар мактаби‖ нинг учинчи авлод вакиллари Жорж 



Дюби, Жак ле Гофф, Эммануэл Леруа Ладюри, Анре Бюргер, Марк Ферро, 
Жак Ревель, Пьер Нора, Француа Фюре, Жак – Клод Шмитт ва бошқалар 
даврида эришганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу олимларнинг саъй – 
ҳаракатлари ва олиб борган тадқиқотлари натижасида Блок ва Феврлар 
илгари сурган ―Тотал тарих‖ назарияси кейинчалик ―Тарихий антропология‖ 
га айланиб кетди.
Агар ―Анналла мактаби‖ дан ажралиб чиққан ―Тотал тарих‖ йўналиши 
асосчилари 
тарихий 
даврда 
инсонларнинг 
одатлари, 
анъаналари, 
(привичкалари) ни таҳлил қилиш орқали иқтисодий ва ижтимоий тарихни 
чуқурроқ ўрганиш мумкин деб ҳисоблаган бўлсалар, учинчи гуруҳ анналлар 
мактаби вакиллари бу майда – чуйдаларга алоҳида қимматли манба сифатида 
қарадилар. Тадқиқотчилар кўз ўнгида инсоният тарихъида иккинчи даражали 
деб қаралган воқеликлар (фикрлаш характери, ҳиссиѐтлар олами, жамоавий 
фаолият) эндиликда улкан кашфиѐтларга олиб кела бошлади.
Тарихий антропологиянинг дастурий манифест лойиҳаларидан бирида 
(1978 йил) Андре Бюргер ўзининг энцклопедик справочниги ҳисобланадиган
―Янги тарихий фан‖ асарида: ―Анналлар мактаби‖ фаолияти натижасида 
тарихий антропология вужудга келмади балки қайта тикланди‖ - деган 
фикрни илгари сурган эди. Ушбу фаннинг асосчилари сифатида Андре 
Бургер XVIII асрда яшаган француз тарихчилари Легран д’Оссини кўрсатиб 
ўтади. унинг кўп томлик ―Французларнинг шахсий ҳаѐти тарихи‖ асари 
деярли унитилган бўлиб, асарнинг уч томлик ―Овқатланиш тарихи‖ га оид 
қисми чоп этилган эди холос. Тарихий антропологиянинг фан сифатида 
шакллданишига катта ҳисса қўшган кишилардан бири А. Бюргар ҳаѐтига 
қарайдиган бўлсак, у умри давомида Франция тупроғидан бир марта ҳам 
ташқарига чиқмаган. Аммо, у яшаган даврда тарихий антропология нафақат 
Франция, балки, Англия, Германия, АҚШ ва Россияда ҳам кенг тараққий эта 
бошлаган эди.


10 
Инглиз тарихчиси Питер Берк тарихий антрпологиянинг асосчилари 
сифатида ўз мақолаларнинг бирида Ф. Нисцше, а. Варбург, Ф. Конфорд, М. 
Блок ва бошқа олимларнинг номини келтириб ўтади. москва шаҳрида 
тарихий антропология соҳасига бағишлаб ўтказилган халқаро илмий 
конференцияда (1998 йил) маърузачилардан бири бўлган а. А. Топорков тус 
тарихида тарихий антропологик ѐндашувлар XIX аср ўрталаридаѐқ вужудга 
келганлиги билан боғлиқ маълумотларни келтириб ўтади. ўз фикрига асос 
қилиб эса, Ф. И. Буслаев, А. А. Потебни, А. Н. Веселовский ва бошқа бир 
қатор рус тарихчиларининг асарларини келтириб ўтади. шуни алоҳида 
таъкидлаб ўтиш лозимки ўқорида санаб ўтилган олимларнинг кўпчилиги 
масалан, Ф. Нисцше, Ж. Мишле, Ф. И. Буслаевлар ўзларини тарихий 
антропология у ѐқда турсин, ҳатто, тарихга оид тадқиқот ишларини олиб 
борган деб ҳисобламаганлар. Аммо кейинги давр тадқиқотчилари уларнинг 
асарларини тарихий антропологиянинг вужудга келишида муҳим омил 
бўлган деб ҳисоблайдилар.
Юқорида тилга олинган А. Бюргер асарида тарихий антропологиянинг 
вужудга келиши таҳлил қилиниб ўзига хос ―генеология‖ тузилганлигини 
кўришимиз мумкин. А. Бюргер тарихий антропологиянинг вужудга 
келишини XVIII асрга этиб тақайди. Айнан унинг хизматлари туфайли 
тарихий антропология алоҳида йўналиш, соҳа сифатида илк бора 
энцклопедик аҳамиятга эга бўлган ―Тарихни ўрганиш‖ нашрида (биринчи 
бора 1974 йил) учрай бошлаган эди. Бу ҳол тарихни антропологизация 
қилиш жараѐнининг иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланиб кетганлигини 
кўрсатиб беради.
Тарихни ўрганишда тарихий антропология йўналишининг вужудга 
келгунга қадар анахронизм усулида ѐндашув катта аҳамиятга эга эди.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling