Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “ ”


Download 267.58 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2023
Hajmi267.58 Kb.
#1228744
  1   2   3
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ 


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

____________________________________”


ФАКУЛТЕТИ
____________________________________”
ЙЎНАЛИШИ
_____” КУРС “_____”- ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
________________________________НИНГ
______________________________”
ФАНИДАН ТАЙЁРЛАГАН


МУСТАҚИЛ ИШИ


МАВЗУ:__________________________________________
__________________________________________________
__________________________________________________


ТЕКШИРДИ: ______________________________
ТОШКЕНТ - 2023


МАВЗУ: Шарқ мутафаккирлари асарларида адолатли жамият ҳақидаги ғоялар (IX-XII асрлар)
РЕЖА:

1. Марказий Осиёда IX-XII асрларда маданий уйғониш


2. Шарқона сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий фикр тарихида ижтимоий тизим, сиёсат, давлат ва ҳукумат ҳақидаги қарашлар
3. Шарқ мутафаккирлари асарларида ижтимоий–сиёсий, диний таълимотларнинг маънавий, тарбиявий аҳамияти

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА IX-XII АСРЛАРДА МАДАНИЙ УЙҒОНИШ


Марказий Осиё халқлари узоқ тарихга эгадир. Эрамиздан аввалги 1 мингинчи йилларда бу ўлкада, юнон манбаларида кўрсатилишича, скиф (сак)лар деб номланган халқлар истиқомат қилган. Лекин аҳоли ўзи яшаган жойнинг номига қараб турлича аталгани ҳам адабиётларда келтирилади. Масалан, Амударёнинг қуйисида яшаганлар — хоразмликлар; Зарафшон водийсида яшаганлар — сўғдлар; Мурғоб дарёси водийсида яшаганлар — маргианлар; Фарғона водийсида яшаганлар — парканлар каби номлар билан маълум бўлган.


Марказий Осиёнинг шу водийларида бошланғич маданият марказлари вужудга келган. Эрамиздан аввалги V—VI асрларга келиб бу ўлкалар Эрон давлати томонидан босиб олинган ва шу даврларда энг йирик динлардан — Зардуштийлик шаклланган. Тахминан шу даврлардан бошлаб Марказий Осиёда шаҳарлар ва шаҳар маданияти ҳам ташкил топа борди. Эрамиздан аввалги IV асрларга келиб Марказий Осиё Александр Македонский (Искандар Зулқарнайн) томонидан босиб олингач, бу ерда юнон ва ерли халқларнинг қоришган давлатлари вужудга келди. Ерли маданиятга юнон маданияти, афсоналари маълум даражада таъсир кўрсатди ва аксинча, халқларимиз ҳаёти, афсоналари ҳақидаги маълумотлар қадимги юнон муаллифларининг асарларига кириб борди. Масалан, Климент Александрский, Ксенофонт, Страбон, Птоломей, Геродот асарларида қадимги халқларимиздаги турли маданий-маънавий қадриятлар, халқ қаҳрамонлари: Томарис, Спаретри, Зарина, Широқ ҳақидаги маълумот ва афсоналар келтирилади.
Бу даврда Марказий Осиёда кенг тарқала бошлаган Зардуштийлик фақат соф дингина бўлиб қолмасдан ўз даври маънавиятининг энг муҳим йўналишини ташкил қилди, ўша даврдаги халқларнинг маданияти, маънавияти, урф-одати, ахлоқи каби масалаларни ўзида акс эттирди ва уларга таъсир ҳам кўрсатди.
Зардуштийликнинг асосий қоидалари айрим муаллифларнинг таъкидлашича Хоразмда яратилган «Авесто»да ўз ифодасини топган. Зардуштийлик дастлаб меҳнаткаш халқнинг ахлоқий қоидаларини ўзида ифодалаган бўлса, кейинроқ руҳонийлар қўлида сиёсат юргизишнинг асосий қуролига айланиб қолди. Бу даврга келиб Хоразмдаги ерли халқларнинг давлатчилиги шакллана бошлаган.
Эрамиздан аввалги 1 мингинчи йиллар ҳамда эрамизнинг I—II асрларида Мони асослаган манихейлик ҳаракати ва таълимоти вужудга келди. Бу таълимот ҳукмрон руҳоний зодагонлар таълимотидан фарқли ўлароқ, муҳим маънавий қадриятлар — бошланғич адолат, эркинлик, меҳнатга интилиш кабиларни тарғиб қилди.
V—VI асрларга келиб ҳукмрон руҳонийларга, зардуштийликка қарши қаратилган Маздак бошлаб берган маздакизм таълимоти шаклланди. Бу таълимот деҳқонларни, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиб, тенглик, адолат ўрнатишга хизмат қилди. Маздакнинг ўзи эса, 529 йили жазоланди. VI—VII асрларда шимолда Турк ҳоқонлиги вужудга келиб, у Эрондаги сосонийлар билан узоқ кураш олиб борди ва Марказий Осиё халқларини ўзига қаратди. Бу ерда қадимги турк тили тарқала бошлади.
Қадимги давр маданияти, маънавияти, жумладан, ахлоқ, маърифат, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлар халқ оғзаки адабиётида, фольклорда, турли халқ анъаналарида ҳам ўз аксини топиб келган. Гўрўғли, Алпомиш, Рустам ҳақидаги достонларда халқимизнинг қадимги урф-одатлари, руҳияти, хулқ-одобларининг ифодасини учратишимиз мумкин. Бундай маълумотлар қадимги суғд, манихей, хоразм, туркий ёзувлар намуналарида сақланиб қолган манбаларда ҳам учрайди.
VIII асрга келиб Марказий Осиёни араблар истило қилдилар ва улар ўзлари билан янги дин — Исломни олиб келдилар ва босиб олинган халкдар орасида турли йўллар билан бу динни тарқата бошладилар.
Бу даврда Марказий Осиё қадимги Суғд, Хоразм, Фарғона, Усрушана, Чағониён каби ўлкалардан иборат бўлиб, Ғарб билан Шарқ мамлакатларини боғловчи «Ипак йўли» марказида жойлашган ва маданий жиҳатдан анча ривожланган минтақани ташкил этар эди.
Босиб олинган ўлкаларни бошқариш учун халифалар тайин этила бошланди. Исломнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда янги шаклланган араб давлати — Халифат номини олди. VII—VIII асрларда Марказий Осиё ҳам араблар томонидан (Қутайба ибн Муслим бошчилигида) босиб олиниб, халифатга бўйсундирилди. VIII асрнинг охирларида Атлантика океанидан Тянь-Шангача, Кавказдан Ҳинд океанигача бўлган улкан ҳудудда, турли тилда гаплашувчи халқларни ўз ичига олган Араб империяси вужудга келди. Албатта, Марказий Осиёни араблар томонидан босиб олиниши осонлик билан бўлмади. Улар босқинчилик сиёсатини юритиш билан бирга қадимги маданият, динлар, ёзувлар, билимдонларга қарши ҳам кескин курашни авж олдирдилар. Ислом орқали бу ерларда араб тили ва араб ёзуви ҳам тарқалди. Қадимги ёзувлар: хоразм, сўғд, турк ёзувлари йўқотилиб, уларнинг ҳимоячилари жазоланди.

Араб босқинчиларига қарши Абу Муслим, Муқанна, Ҳамза ал-Хориж, Рафи ибн Лайслар бошчилигида қатор халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бу қўзғолонлар айрим ҳолларда диний тус олди, айниқса, Муқанна бошлиқ «Оқ кийимлилар» қўзғолони мустақиллик учун олиб борилган узоқ йиллик ҳаракат сифатида халқ онгида чуқур из қоддирди. VIII аср охирига келиб Осиёда араб халифалигининг ҳукмронлиги ва ислом дини узил-кесил ўрнатилиб, мустамлакага айлантирилди.


Ислом дини ўрнатилган Осиёнинг жуда катта ҳудуди кейинчалик мусулмон Шарқи номини олди. Халифалик кучсизданиб, фақат Яқин Шарқ доираси билан чегараланиб қолсада, исломнинг бошқа халқлар орасида тарқалиши давом этди.
VIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ислом ичида шиалар, суннийлар, мутазилийлар, мутакаллимлар, исмоилийлар каби турли оқимлар вужудга келди. XI асрларда ислом ва бошқа таълимотлар таъсирида тасаввуф шаклланди ва мусулмон Шарқига тарқалди. Араб тили мусулмон Шарқида, хусусан Марказий Осиёда форс ва туркий тилларни четлаб ўтиб, умумий дин ва илм-фан тилига айланиб, турли халклар маданиятининг ўзаро алоқасига катта таъсир кўрсатди. Араблар Амударё ва Сирдарё ўртасидаги бой водийни Мовароуннаҳр деб атай бошладилар.
VIII аср охири IX аср бошида халифаликнинг маркази Бағдодда илм-фан ривожланди, қадимги юнон олимлари Платон (Афлотун), Аристотель (Арасту), Сократ (Суқрот), Гиппократ (Буқрот), Гален (Жолинус), Евклид (Иклидус) кабиларнинг асарлари араб тилига таржима этилди. Христиан ва ислом олимлари ўртасида ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Халифа Хорун ар-Рашид ўлимидан (813 йил) сўнг, унинг ўғли ал-Маъмун халифа этиб тайинланди. У илм-фан, маданиятга қизиққан одам бўлиб, унга қадар халифаликнинг Марказий Осиё ва Хуросон бўйича вакили сифатида Марвда (харобалари ҳозирги Мари яқинида) ҳокимлик қилар эди. Отасининг ўлимидан сўнг халифа сифатида Бағдодга кўчгач (819 й), у ерда илмий Марказ ташкил этиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан, Мовароуннаҳрдан ҳам олиму фозилларни тўплади. Бу марказда Мовароуннаҳр, Хуросондан чиққан Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвазий, Марварудий, Жавҳарий каби олимлар фаолият кўрсатиб, Бағдод илму маданиятини, араб илмини оламга машҳур қилишда улкан ҳисса қўшдилар. Бу илмий марказ тариҳда «Байт ул-ҳикма» (Донишмандлар уйи) номи билан машҳурдир.
Марказий Осиёда араб халифалигининг таъсири сусайиб, ерли феодаллар, хусусан Тоҳирийлар ҳамда Сомонийларнинг нуфузи кучая борди. IX асрнинг охирига келиб Марказий Осиё мустақилликка эришди ва бу ерда араблар таъсиридан қутулган биринчи давлат — Сомонийлар ҳукмронлиги шаклланди. Сўнг бу ҳудудда Хоразмшоҳлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Қорахонийлар давлатлари фаоллик кўрсатди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Кўҳна Урганч, Хива каби шаҳарлар ўз даврининг маданият марказлари сифатида маълум бўлди. Бу ердарда савдо-сотиқ, ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан бир қаторда маданий алоқалар, билим ўчоқлари ривож топди. Бундай иқтисодий-маданий марказлар улкан мусулмон Шарқининг турли ўлкаларини, Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жануб мамлакатларини боғлаб турувчи қадимги «Ипак йўли» анъаналарини давом эттирган ҳолда, алоқа ўчоқлари сифатида машҳур бўлди. Мовароуннаҳр феодал давлатлари бошқа мусулмон ўлкалар билан яқиндан алоқа ўрнатдилар, ерли олимлар ўзга мамлакатларга бориб илм олиш, ҳамкасблари билан яқиндан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Бу даврда Марказий Осиёдан Хоразмий ва Фарғоний, Исмоил ал-Бухорий ва Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Исмоил Журжоний, Марғиноний, Замахшарий, Маҳмуд Қошғарий каби улкан олимлар етишиб чиқди. Улар ўз ижодлари, асарлари билан ўз халқларини дунёга машҳур қилдилар.
Адабиёт соҳасида ҳам Марказий Осиё дунё маданиятида ўчмас из қолдирган номлар билан машҳур бўлди. Рудакий, Дақиқий, Юсуф Хос Ҳожиб кабилар шулар жумласидандир. Бадиий адабиётда форс, турк ва араб тилларида ижод қилиниб, манбаларда жуда кўп шоирлар ҳақида маълумотлар сақлангандир. Бу даврда яшаб ижод этган Абу Мансур ас-Саолибий (961—1038) Бухоро ва Хоразмда яшаб, араб тилида ижод этган қатор шоирлар ҳақида маълумотлар келтиради. Марказий Осиёда илм-фан, маданият ривожида X аср охири — XI аср бошида фаолият кўрсатган Хоразмдаги шоҳ Маъмун бошчилигидаги илмий жамоа — академия муҳим ролъ ўйнади.
Ерли феодал давлатларининг ўзаро урушларига қарамай меъморчилик, қурилиш ишлари, ҳунармандчилик, ободончилик, маданий алоқалар ҳам тез суръатлар билан авж олди. Маданиятнинг турли соҳаларидаги бундай юксалиш авваламбор араб мустамлакачилигидан қутулиш, ерли мустақил феодал давлатларнинг вужудга келиши, бой маданий анъаналарнинг тикланишининг натижаси эди. Шу билан бирга Марказий Осиёнинг жуда катта минтакадаги мусулмон Шарқи давлатлари билан дин ва тил асосида маданий алоқаларининг кучайиши ҳам бу маданий юксалишда муҳим сабаб бўлиб хизмат қилди.

XI асрлардан бошлаб Марказий Осиёда ҳам тасаввуф кенг тарқала бошлади. Хусусан, Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) Бухорода тасаввуф таълимотини ўргатиш ва тарғиб этишга киришди. Биринчилардан бўлиб унинг қўлида Хожа Аҳмад Яссавий (вафоти 1166 йил) таълим олди, тасаввуф сирларини ўрганди ва Туркистонга бориб, у ерда тасаввуфни тарғиб қилди. Унинг таълимоти Яссавия номини олди.


Ҳамадоний таълимоти асосида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг «Хожагон» тариқати вужудга келади. Сўнг шу тариқат Баҳовудцин Нақшбанд даврида кенг ёйилиб, накшбандия йўналишини ташкил этади.
XII асрда Хоразмда ҳам тасаввуф илми кенг ёйила бориб, Нажмиддин Кубро (1146—1221) бошчилигида тасаввуфнинг кубровия оқими шаклланиб, Марказий Осиё ва бошқа Шарқ мамлакатларида кенг ёйилди.
Араб тили Марказий Осиёни ислом дини, араб дунёси, бу тилда яратилган маданий-маънавий бойликлар, қилинган таржималар ёрдамида қадимги ислом илмий-маданий бойликларидан баҳраманд бўлишга олиб келган бўлса, форс тили қадимги ва ўрта асрдаги Эрон маданиятини, шеъриятини чуқур ўрганиш, маданий алоқаларни ривожлантириш имконини берди.
Кенг тарқалган туркий тил Ўрта Шарқ ва шимодцаги, Кошғардаги барча туркий тилли қабилалар билан тарихий кенг алоқада бўлишга олиб келди. Кўп тиллилик бу давр ривожланган маданиятининг муҳим хусусияти ва муҳим сабабларидан бири ҳамдир.
IX—XII асрлар давомида Мовароуннаҳр бутун мусулмон оламида илмий-маданий жиҳатдан энг ривож топган ўлка сифатида машҳур бўлиб, бу ерда қадимий анъаналар билан араб, форс, қисман ҳинд ҳамда қадимги юнон илмий-маданий анъаналари қоришуви асосида исломий, фалсафий ва табиий илмлар — астраномия, математика, тиббиёт, кимё, доришунослик, жуғрофия кабилар ривож топди. Бу ерда машҳур ҳадисшунослик ва ислом фиқҳшунослик мактаблари шаклланиб, тарихшуносликда муҳим асарлар вужудга келди.
Бу давр маънавиятининг муҳим томонларидан бири шундаки, олим, донишманд, шоирларнинг кўпчилиги қомусий билимларга эга бўлиб, илмлар бир-биридан ажралмасдан, узвий боғлиқ ҳолда мавжудлиги характерли эди. Шунинг учун ҳам ал-Форобий, ибн Сино, ал-Беруний, аз-Замахшарий, Исмоил Журжонийлар жуда кўп соҳаларда ижод этиб, ўчмас из қолдирдилар. Шу билан бирга математика, астрономия, тиббиёт, мантиқ, тилшунослик, тарих каби илмлар, маданият, маънавиятнинг ривожида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этган дин, ислом динининг назарий масалалари билан бирга ахлоқий томонлари ҳам кенг ривож топганини кўрамиз. Умуман, бу даврда ислом мусулмон Шарқида нафақат дин сифатида, балки яхлит маданият, маънавиятнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. У маданиятнинг бошка соҳалари: илм-фан, санъат, ахлоқ, сиёсат кабиларнинг ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Мусулмон Шарқи, шунингдек, Марказий Осиё Уйғониш даври маданияти юқорида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни ифодаладики, бу хусусиятлар бу ерда маданият, маънавиятнинг сўнгги ривожини белгилашда етакчи роль ўйнади.
Шунинг учун биз IX—XII асрлардаги Марказий Осиё маданий юксалишини Уйғониш даври, аниқроғи илк Уйғониш даври деб аташга ҳам тўла асосимиз бор. Бу илк Уйғониш даври маданияти сиёсий-иқтисодий жиҳатдан Оврўпо мамлакатларидан фарқли ўлароқ мустақилликка эришиш ва бу минтақада мустақил давлатларнинг вужудга келиш жараёни билан узвий боғлиқдир.
Бу давр маданий юксалиши ҳақида гап борар экан, маънавиятга, Уйғониш даври маданиятига хос қуйидаги характерли томонларни қайд этиб ўтиш мумкин:
— коинотнинг вужудга келиши, босқичлари, оламнинг тузилиши, модда ва руҳнинг хусусиятлари каби умумий илмий масалаларга қизиқиш;
— инсонни коинотни Яратгучининг энг олий маҳсули деб баҳолаш. Аввало илм, инсон аҳли тафаккурини улуғлаш, унга ишонч билдириш, тарғиб-ташвиқ этиш, уларни Яратгучининг энг улуғ ва юксак ижоди деб баҳолаш, маърифат тарқатиш, жамият, жамоани яхшиликка элтиш инсоннинг муҳим вазифаси деб билиш;
— ахлоқ, одоб, муомалани инсон тарбиясининг асосий мақсадларидан деб билиш. Инсоннинг адолат, юксалиш, маънавиятга интилишига йўл очиш, имконият яратиш. Ақлда, ахлоқда, маънавиятда етук бўлиш, комил инсонни яратиш, инсонпарварлик, ватанга, одамларга хизмат қилиш, инсонлар орасидаги дўстлик, ўзаро ёрдам, кўмаклашувга чақириш бу давр маданиятининг етакчи жиҳатларидандир;
— комил инсон ривожланган давлатчиликда шаклланади. Бундай давлатчилик эса ақл ва илмга ўзаро келишув, бирликка эга бўлиш натижасида амалга оширилади. Мустаҳкам давлатчилик турли илм-фан тармоқларининг ривожини таъминлайди;
— мустаҳкам давлатчилик фозил жамоани вужудга келтира олади — бу давлат, жамоага раҳбарлик, ҳокимлик қилаётган шахснинг маърифатли, илмли, ахлоқли бўлиш, жамоани келишиб бошқара олишига боғлиқдир. Маърифатли шоҳ, жамоа яратиш, давлатчиликни мустаҳкамлаш бу давр ижтимоий таълимотларининг муҳим хислатидир.

XIII асрнинг бошида Марказий Осиё халқлари Чингизхон бошлиқ мўғуллар босқинига учради. Бу босқин катта ҳудудни ўзига бўйсундирган Хоразмшоҳлар давлатига қарши шиддатли жанглар билан бошланди, деярли икки йил давомида Мовароуннаҳр ҳам босиб олинди, кўп шаҳарлар, маданий ёдгорликлар вайрон этилди. Олиму фозилар ўлдиридци, бошқа мамлакатларга қувғин бўлди, илм-фан, маданият кескин тушкунликка юз тутди. Лекин илк Уйғониш, IX—XII асрлардаги маданий юксалиш Марказий Осиёнинг сўнгги маънавий ривожида ўчмас из қолдирди.


ШАРҚОНА СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ФИКР ТАРИХИДА ИЖТИМОИЙ ТИЗИМ, СИЁСАТ, ДАВЛАТ ВА ҲУКУМАТ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР


Фуқаролик жамияти ва у ҳақидаги дастлабки тушунчалар–Авесто китобида келтирилган. Авестонинг бош ғояси – эзгу фикр, эзгу мақсад, эзгу амал ҳар қандай жамият ва инсонлараро муносабатларнинг маънавий асоси эканлигидан далолатдир.
Авестонинг―Яштлар, ―Виспират, ―Вандидод қисмларида оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ эканлиги ўз ифодасини топган. Хусусан, ― О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку молларга путур етказади. ―О Спитама, аҳдингни бузма... ғоялари давлатлар сиёсий тизимининг ҳуқуқий асоси, адолат манбаи бўлиб, улар Рим ҳуқуқидан ҳам қадимийроқдир.
Кейинги давр мутафаккирларининг ижтимоий тизим, сиёсат, давлат ва ҳукумат ҳақидаги қарашларига тўхталадиган бўлсак, хусусан бунда ал-Фаробий қарашлари алоҳида ўрин тутади.
Ўрта асрларда "фазилатли шаҳар" ва фазилатли ҳукмдор муаммоси ҳокимият ва ахлоқ мавзусига тегишли эканини яхши биламиз. Ҳокимият нутқида ахлоқий тамойиллар ва анъаналарни, ҳокимият эгаларининг ахлоқий мажбуриятларини бирлаштириш мумкин(ми)? деган табиий савол туғилади Ушбу саволларнинг барчасига жавоб бериб, ўрта аср файласуфлари бизни астасекин ахлоқий масалалар билан таништирмоқдалар. Уларнинг барчаси Aфлотун таъсирида бўлиб, Aфлотун жамиятининг идеал намуналаридан фалсафий илҳом олаётгани аниқ. Платоник давлатда ҳокимият нутқи донолик билан яхлит бир бутун сифатида тақдим этилади, аммо бундай иттифоқ фақат давлатни файласуф бошқариши шарти билан мумкин бўлади, чунки фақат файласуфлар муаммоларини акс эттириш қобилиятига эга. Ўтмиш маданиятининг йўқолган маъноси ва юксак маънавиятини соғиниш замонавийликнинг идеал, мукаммал модели учун онтологик соғинч эди ва шундай бўлиб қолмоқда. Ўрта аср одамининг фикрлаш поездини тушуниш учун уни Шарқ метафизикасига хос бўлган онг ва қалб бирлигида англаш керак.Биз кўпинча "Ўрта аср тафаккури", "Ўрта аср одами" ва бошқа тушунчаларни ишлатамиз, бу фикрлаш мантиғи ва ўша замон ҳақиқати мантиғининг бирлигини акс еттиради. Бу биз интилаётган мақсад билан тўла оқланади: маълум бир даврдаги ижтимоий онтологиянинг мазмун-моҳиятини, ундаги ижтимоий ва фалсафий кескинликни очиб бериш, идеал сиёсий қиёфага айланди. Ушбу вазифани бажариш учун Ўрта аср ислом мутафаккирларига "икки томонлама стандартлар" керак эмас эди. "Яхши шаҳарда" асосий фазилатлардан бири бу бирлик, аниқроғи, унга интилиш эди. Ҳақиқий халифалик бирдамлик ва биродарлик ислом мафкураси билан бирлаштирилган турли хил милатларнинг бирикмаси бўлган конгломерат сифатида қаралди. Ўрта аср файласуфлари учун бирлик инсоннинг ахлоқий ва эзгу такомиллаштиришида умумбашарий қиймат сифатида намоён бўлади. Бирликка эришиш таълим билан шартланади ва бахтли ҳаётга йўл очади. Бироқ, бахтга эришишнинг ўзи қадриятлар жараёни эди, у инсон учун ўз фикрлари ва ўз хатти-ҳаракатлари эвазига бахтнинг умумбашарий маъносини тушуниши учун жой очди. Кўп йиллар давомида кўплаб Ўрта аср файласуфларининг асарлари талқинлари ўзларини Қуръон матнларидан узоқлаштирдилар, бу эса ислом фалсафасини шакллантиришда бироз қийинчиликлар туғдирди. Ал-Фаробий Қуръон нутқига киритилган муаммолар ҳақида мулоҳаза юритган ва унинг солиҳ одамлари Қуръон оятларидан идеал одамлар бўлган: улар мунофиқлик қилмайдилар, сохта гувоҳлик бермайдилар, улар ахлоқли, фикрларида пок, эркин, чунки Худо уларни шу тарзда яратган. Ислом таълимотига кўра, сиёсий маъруза Худо томонидан бир маротаба ўрнатилган ахлоқий меъёрларга асосланган бўлиши керак.Қуръонда ҳукмдорларнинг фазилатлари орасида адолат, масъулият, таълим; ҳокимият ва унга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида аниқ кўрсатмалар мавжудлигини Фаробий ботбот таъкидлайди. Табиийки, идеал жамият Муқаддас Китобда қурилган, аммо уни талқин қилиш жамият ва инсоннинг маъноси ва мақсади, инсоннинг қадр-қиммати, унинг ҳуқуқига эга бўлган уйғун жамият мавжудлиги тўғрисида шахсий мулоҳазаларда амалга оширилди. муносиб ҳаёт ҳақида ҳеч ким баҳслаша олмайди. Идеал жамият ҳамма замон файласуфларининг ижтимоий, онтологик қурилишларининг натижаси, эришиб бўлмайдиган мақсаддир. Фазилат ҳақида фикр юритишнинг тўлиқ эмаслиги уларнинг номукаммаллиги эмас, чунки уларни бажариш мумкин эмас, чунки бу шунчаки стратегиялар. Улар қайтақайта ҳаётга татбиқ этилиб, инсониятни идеал жамиятларни барпо этиш имконияти тўғрисида уйғотадилар. Ва агар йигирманчи асрнинг ижтимоий лойиҳалари бўлмаса, улар шунчаки лойиҳалар бўлганми? Aхлоқий ўзгариш ғоялари устун бўлган ижтимоий қайта қуришга уринишлар ўтмишга сингиб кетмайди, улар ҳар доим якка ахлоқий куртаклар етиштириш учун қулай замин топадилар.
Aл-Фаробийнинг фикрига кўра, бу универсаллик яхлитликдир, унга ҳамма нарса оқилона интилади ва шу нуқтаи назардан ижтимоий онтология моделини қуриш "борлиқ яхлитлиги" га даъватларни эшитган фазилатли инсон табиатига энг мос келади. . Ҳалоллик ҳар доим ахлоқ, адолат, масъулиятдир. Aл-Фаробийнинг фазилати шундаки, у ижтимоий мавжудотнинг универсал мақсадини индивидуал мақсад билан бирлаштирди, шахснинг ахлоқий фазилат учун умумбашарий ахлоқ қонунларига бўйсуниш истаги билан (ўзининг ахлоқий ўзини сақлаб қолиш учун). Ва ушбу версияда фазилатли шаҳарнинг ислом тушунчаси шаҳада, салат, саум, закот, ҳаж каби ҳаѐтий образларда мавжуд бўлиб, улар Худодан олган қонуний ҳуқуқлари билан инсоннинг илоҳий қадр-қимматини очиб бериш усулларига айланди. эркинлик, тенглик, адолат, меҳнат ва ахлоқий фазилатли ҳаѐт. Aл-Фаробийнинг тезис, ишора сифатида ифода этган давлатнинг жамиятнинг сиѐсий ташкилоти бўлган ғояси, у ерда шахсларнинг муайян фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари содир бўлади, кейинчалик Ибн Халдунда ўзининг батафсил ифодасини топади. Машҳур "Мукаддима" асари муаллифи инсоният жамияти генезисида ривожланишнинг икки босқичи борлигини кўрсатиб беради: бири ибтидоий ҳаѐт тарзи босқичида яшаганда, иккинчиси одамлар цивилизациялашган тараққиѐт ҳолатида. Давлат инсоннинг ўзига хос тури билан мулоқотга киришиш учун табиий эҳтиѐжидан келиб чиқади. "У учун мавжуд бўлган мукаммалликка эришиш учун ҳар бир инсон бошқа одамларнинг қуршовида бўлиши, улар билан бирлашиши керак. Шунинг учун уни одам ѐки фуқаролик ҳайвони деб аташади". Одамларни бирлаштириш зарурати биргаликда тирикчилик қилиш зарурати билан белгиланади. “Шунинг учун ҳам бир-бирларига ѐрдам берадиган кўплаб одамларнинг бирлашиши орқали, ҳар бири бошқаларга ўзларининг мавжудлиги учун зарур бўлган нарсаларнинг маълум бир қисмини етказиб берадиган жойда, табиат томонидан ўзи хоҳлаган мукаммалликни қўлга киритиши мумкин. Шунинг учун ҳам одамлар кўпайиб, ернинг яшайдиган қисмини жойлаштирдилар, натижада инсон жамиятлари пайдо бўлди”. Aл-Фаробий ижтимоий тузилмани ҳар бир "чиқиб кетиш" босқичи олдингиси билан ўзаро боғлиқ бўлган дунѐ тузилишининг аналоги деб билади; уларнинг барчаси биргаликда бир-бири билан ва тепада жойлашган зарурий мавжудлик билан уйғундир. Фаол онгда мужассамланган Биринчи Зотнинг енергияси ва кучи сублунарй дунѐга оқади ва инсоният жамиятини коинот сингари буюради. Ва мукаммал инсон идеалини ўзида мужассам этган биринчи бобнинг давлатнинг кўп қиррали ҳаѐтига таъсири Биринчи борлиқнинг Коинотдаги уйғунлик ва тартибга таъсирига ўхшайди. Шунинг учун АлФаробийнинг мукаммал давлати инсон тушунчаси ва мақсадини белгилаш асосида эмас, балки илоҳий лойиҳага биноан қурилган. Инсоният жамияти яхлитликнинг маълум бир бўғини сифатида Коинотга тегишли бўлиб, оламнинг тузилишини такрорлайди, бу ерда бутуннинг барча қисмлари маълум бир дизайн асосида иерархияланган. Инсоният жамиятининг таркибий тузилиши коинотнинг тузилишига ўхшайди, у Ўрта асрларнинг умумий дунѐқарашига мос келади. Жамият тузилишини, уни коинот тузилиши билан таққослаш орқали бошқариш механизмини кўриб чиқиш шуни кўрсатдики, коинот уйғун, мукаммал ва чиройли тарзда жойлаштирилган экан, демак, ижтимоий тузилиш бир хил бўлиши керак эди. Космик ва ижтимоий тузилиш ўртасидаги бу ўхшашлик "араб-мусулмон файласуфларининг мулоҳазаларининг чуқур пойдевори" эди. Ижтимоий идеал Ижтимоий ҳаёт идеалини ал-Фаробий ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам асосида уйғун бутун сифатида мавжуд бўлган одамлар жамоаси ҳаётида топди.
Aл-Форобий учун фазилатли шаҳарда таълим масаласи долзарб, шунинг учун ҳам долзарбдир. Aл-Фаробий дунёвий ва диний таълим ҳақида сўз юритди, исломий таълимнинг зарурий мувозанатини кўриб чиқди, унда фалсафа дин, эътиқод ва у ҳақидаги билимлар ҳақида асосий саволларни беради. Баркамол таълим, ақл ва имон бирлиги зарур. Жамиятда фикрларнинг плюрализми мавжуд, аммо у яхлит англаш йўлида турли хил ақлий амалиётларда бирлик диалектикасини ташкил этади.

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ АСАРЛАРИДА ИЖТИМОИЙ–СИЁСИЙ, ДИНИЙ ТАЪЛИМОТЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ, ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ


Шарқнинг буюк мутафаккирлари Ал Хораз­мий, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Махмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳайдар Хораз­мий, Хофиз Хоразмий каби буюк сиймолар миллатимизнинг ифтихорлари эканлигини билишимиз зарур.



Download 267.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling