Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Тарихий антропологияда ғоялар эволюцияси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Тарихий антропологияда ғоялар эволюцияси. 
―Анналлар мактаби‖ дан ―Тотал тарих‖ вакиллари ажралиб чиқмасидан 
илгарироқ ҳам тарих фани соҳасида бир қатор ўзгаришлар қилинган эди. 
―Тарихий антропология‖ соҳасига таълуқли айрим асарлар ҳам чоп қилинган 
эди. Бундай асарлар сирасига Арнольд ван Геннепнинг 1909 йилда чоп 
этилган ―Маросимларнинг ўзарувчанлиги‖ асарини киритишимиз мумкин. 
Унда, тўй таъзия, инициация, унвон бериш, мансабни эгаллаш, тахтга чиқиш 
маросимларнинг даврлараро ўзгариб бориш масалалари кенг таҳлил этилган. 
Бундан ташқари 1912 йилда чоп этилган Эмил Дюркгеймнинг ―Диний 
ҳаѐтнинг элементар кўринишлари‖ асари ҳозирга қадар ўзининг илмий 
аҳамиятини йўқотмаган. Француз социологияси мактабининг асосчиси 
ҳисобланган Э. Дюркгейм ўз асарида дин ва диний маросимларни вазифаси 
ва тузилишини чуқур анализ қилганлигини кўриш мумкин. Марсел Москнинг 
1925 йилда нашр юзини кўрган ―Туҳфа ҳақидаги очерк‖ асари анъанвий 
иқтисодий тарихни иқтисодий антропология йўналишига айланишига катта 
ѐрдам берганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
1930 йилда новаторлик иши бўлган ―Цивилизацион жараѐнлар ҳақида‖ 
номи остида нашр юзини кўрган Н. Эллиаснинг асари ҳам тарихий 
антропологияга оид ўзига хос асар эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. 
Ушбу асарда Ғарбий Европада ўрта асрлар давридаги аристократларнинг 
турмуш тарзи таҳлил қилинган эди. Асар хронологик жиҳатдан ўрта 
асрларнинг сўнгги даври ва янги замон бошларини қамраб олган бўлиб, 
асарда ўз даврининг маълумотли, бой қатламларида ўзини назорат қилиш 
механизмларининг кучайиб бориши, ўзларининг хижолатпазлик ва 
шармандалик остонасида турганликларини муаллиф маҳорат билан очиб 


14 
берганлигини кўри мумкин. Ўз навбатида муаллиф келтирган мисоллар ва 
намуналарни ижтимоий – сиѐсий жараѐнлар ва энг аввало Европа 
давлатларида Абсалют монархия тартибларининг ўрнатилиши билан узвий 
боғлиқ эканлиги таҳлил чиғириғидан ўтказилади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling