Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


хусусда кейинги маърузаларда тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

хусусда кейинги маърузаларда тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз.
палеодемография – қадимги инсон коллективларининг сони, ҳаѐт 
давомийлиги, болалар ўлими, жинслар ўртасидаги тафовут кабилар бу 
йўналишнинг асосий қизиқиш доираси бўлиб ҳисобланади. тўлиқ қазиб 
ўрганилган қабрлар ва аниқ йиғилган палеоантропологик маълумотлар ўша 


35 
ҳудуд бўйича юқорида тилга олинган маълумотларга аниқ жавоб бера олади. 
дастлаб индивидуал ѐш таҳлили, сўнг бутун гуруҳларнинг ўртача 
демографик маълумотлари, ҳаѐтнинг максимал давомийлиги, ўлим билан 
боғлиқ ҳодисалар, болалар ўлими, жинслар орасидаги ўлим ва мувозанат, 
шунингдек. бошқа масалалар таҳлил қилинади. аммо, энг қадимги даврлар 
учун 
палеодемографик 
манбалар 
барибир 
етарли 
эмас. 
Чунки, 
палеодемографик маълумотлар инсон аждодлари суякларига қараб 
аниқланади, аммо, бу даврлардаги инсон аждодлари суяк қолдиқлари кўп 
ҳолларда якка ҳолда учрайди.
меҳнат фаолиятини такомиллашувининг, инсон танасидаги 
ўзгаришларга асосий омил бўлиши, инсон аждодлари меҳнати ва 
ижтимоий ҳаѐти.
Антропология инсон тана ўзгаришлари ҳақидаги фан бўлиб, замон 
кенгликлари ва турли даврларда ўзгаришлар қонунияти ва фактлар ҳақидаги 
маълумотлар унинг ўрганиш муаммосидир. Антропология биологияга оид 
фан бўлсада,инсоннинг ижтимоий мавжудод эканлиги уни тарихий фанлар 
билан боғлайди. Бир сўз билан айтганда антропология, морфология ва 
физиологияни инсон ва унинг ирқлари орқали тарих билан боғлайдиган 
муҳим фандир.
Антропология фани АҚШ ва Европа тарихий адабиѐтларида асосан 
учта фан йиғиндиси сифатида қаралади. биринчи, Антропология, иккинчи, 
этнография ва учнчиси археология деб қаралади. Тарихий антропология 
фанинг биринчи қисми антропология деб аталишига сабаб у биологик ѐки 
физиологик антропологиядир. этнография ва археологияни ифодалаш учун 
эса ижтимоий антропология атамаси қўлланилади. 1932 йилдан буѐн ҳар тўрт 
йилда бир марта ўткзиладиган халқаро конгресс ―Антропологик ва 
этнографик фанларнинг халқаро конгресси‖ деб аталиши ҳам бу фанлар 
орасидаги боғлиқликни янада кучайтиради.


36 
Собиқ СССР да ҳам антропология фани учта фанлар йиғиндисидан 
иборат деб қаралган. Ғарб тарих фанидан фарқи, улар биринчиси, Инсон 
морфологияси, иккинчиси, инсоннинг келиб чиқишини ўрганувчи фан 
эканлиги ѐки антропогенез жараѐни, учинчиси эса, инсон ирқлари ва 
ирқшунослик бўлимларидан иборат деб қаралган. Морфология соҳаси – 
антропологиянинг шундй соҳасики, у инсон организмларининг барча 
қисмларини 
ўзгарувчанлигини 
таҳлил 
қилади. 
Қазилма 
исон 
морфологиясини икки қисмга бўлиш мумкин; биринчиси – самотология, 
иккинчиси, 
мерология. 
мерология 
– 
инсон 
тана 
қисмларининг 
айримларининг ўзгарувчанлиги ҳақидаги фандир. мерологиянинг айрим 
қисмлари жуда кенг ва антропогенез жараѐнида ўзига хос аҳамиятга эга. 
Масалан, бунга инсон бош суягини ўрганиш яққол мисол бўла олади.
самотология эса, инсон тана қисмининг қисмларини ўзгарувчанлигини 
ўрганувчи фан бўлиб ҳисобланади. Самотоллгия тананинг тузилиши, 
ўлчамлари, тананинг оғирлиги, тана тузилши, оғирлик тақсимоти каби 
муаммоларни ўрганади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling