Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Жюль Мишле (21.08.1798 – 9.02.1874 йй)
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Жюль Мишле (21.08.1798 – 9.02.1874 йй) Романтик йўналишда ижод
қилган француз тарихчиси. Майда буржуазия идеологларидан бири. 1827 3 Лотинча сўз бўлиб, ўз жонини сақлаб қолиш учун душман билан ҳамкорликка бориш маъносини англатади. Иккинчи жаҳон урушида фашистларга асинр тушган ѐк улар томонидан оккупация қилинган ҳудудлардаги айрим шахсларнинг фашистлар томонига ўтиб кетиши колоборациониз деб баҳоланган. 30 йилдан профессор, 1838 йилдан бошлаб нуфузли ―Коллеж де Франц‖ коллежининг профессори лавозимида ишлай бошлаган. Июль монархияси даврида радикал кайфиятдаги талабалар орасида катта обрўга эга бўлган. Талабалар орасида унинг ҳурмат қозониши ва шуҳратига ж. Мишленинг католик динига қарши тадқиқотлари сабаб бўлган. Бу борада унинг 1845 йилда чоп этилган ―Иезуитлар‖ яна шу йили нашр юзини кўрган ―Руҳоний, аѐл ва оила‖, 1846 йилда чоп этилган ―Халқ‖ каби асарлари юыорида таъкидлаб щтилганидек талабалар орасида машҳурлик, шуҳрат ва обрў – эътибор олиб келади. Дастлабки даврда Ж. Мишле қарашларида либерал монархиячилик ғоялари устунлик қилган бўлса, кейинчалик республикачилик ғоялари етакчилик қилган. Шундай бўлсада у XVIII аср охиридаги Буюк француз инқилоби давридаги якобинчилар клуби фаолиятини танқидий баҳолайди. Ж. Мишле 1852 йилги Напалеон III тўнтаришидан кейин императорга қасамѐд қилишдан бош тортади. Бунинг учун у профессор унвонидан маҳрум қилиниб, миллий архив сексияси мудири лавозимидан олиб ташланади. Мишле фаолиятида эклектизм 4 тарихий фалсафий йўналиши устунлик қилади. Шунингдек, унинг қарашларида Вико 5 циклизми ва Гегель 6 нинг тараққиѐт теорияси таъсири ҳам сезилади. 4 эклектика (юн. — танловчи) — турли хил, ҳатто бир-бирига қарама-қарши қараш, ғоя, назарияларнинг «энг яхшиси»ни танлаб олишга интилиш. Дастлаб сўнгги юнон фалсафасида пайдо бўлган. «Э.» терминини александриялик Потамон (2-аср) қўллаган ва ўз мактабини эклектик мактаб деб атаган. Эклектик тафаккур усулида нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва асосий бўлмаган хусусиятлари, улар ўртасидаги боғланишлар юзаки равишда бирлаштирилиб, қориштирилиб ифодаланади. Нарса ва ҳодисаларга, уларнинг боғланишларига аниқ, муайян макон ва замонда, муайян вазият ва шартшароитда ѐндашмаслик, улардаги асосий ва иккинчи даражали томонларни ҳисобга олмаслик асосида эклектик тафаккур усули пайдо бўлади. 5 ВИКО (Vico) Жамбаттиста (1668.23.6-Неаполь —1744.23.1) — италиялик файласуф. 1698 й.дан Неаполь унтида проф. Халқлар тарихи ва психологияси фалсафаси асосчиси. Платон ва Ф. Бэконга алоҳида ихлос б-н қараган. Декарт б-н баҳс-мунозарага киришиб, шахс заковатига умуминсоний ақлни қарамақарши қўйган. Тарихий жараѐн объектив тарзда кечиши ғоясини илгари сурган. Биз фақат қилаѐтган иш-ларимизнигина билишимиз мумкин, деган фикрдан келиб чиқиб, тарих фанини инсониятнинг ўз хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги билими деб ҳисоблаган. В. барча миллатларнинг айланма ҳаракат йўсинида тараққий этиши назариясини ишлаб чиққан. Ҳар бир халқ ўз тараққиѐтида 3 давр — худолар (давлат бўлмаган ҳолат, коҳинларга бўйсуниш), қаҳрамонлар (аристократик давлат) ва инсоният (демократик республика ѐки ваколатли монархия) даврини бошидан кечиради; бу бамисоли инсон ҳаѐтининг болалик, ўспиринлик ва етуклик даврларига ўхшайди. Ҳар бир давр жамиятнинг ялпи таназзули ва парчаланиб кетиши б-н тугайди. Даврлар ижтимоий тўнтаришлар натижасида алмашинади. Асосий асари: «Миллатларнинг умумий табиати ҳақидаги янги фаннинг асослари» (1725). 31 Ж. Мишленинг фикрича, тарихий жараѐнларнинг қаҳрамони бу синфларга бўлинмаган халқдир. Буюк кишилар эса фқатгина тарихий жараѐннинг 6 ГЕГЕЛЬ (Hegel) Георг Вильгельм Фридрих (1770. 27. 8, Штутгарт — 1831. 14. 11, Берлин) — йирик немис файласуфи, немис мумтоз фалсафасининг энг машҳур вакили. 1788—93 й. ларда Тюбинген ин-тида тахсил олган. Бу ерда фалсафа ва илоҳиѐтни ўрганган. Бернда (1793—96), Франкфуртмайнда (1797—1800) зодагон оилаларда ўқитувчи, Иена (1801—07), Гейдель-берг (1815—18) ун-тларида проф., Нюрнберг гимназиясида (1807—16) директор, айни пайтда, «Бамберг газетаси» да муҳаррир, Берлин ун-ти проф. (1818-28), ректори (1829-30). Г. ўз таълимотини бутун Ғарб фалсафаси ривожининг якуни, деб ҳисоблаган бўлсада, аслида, уни Янги давр Европа фалсафаси тараққиѐтининг сўнгги, юқори босқичи дейиш мумкин. Г. фалсафий таълимотида барча табиий ва ижтимоий ҳодиса ҳамда жараѐнларнинг тубида «оламий руҳ», «оламий ақл», «мутлақ руҳ», «мутлақ ғоя», деб аталмиш мавҳум руҳий ибтидо борлигини асослашга ҳаракат қилган. Мазкур руҳий ибтидо шунинг учун ҳам оламий, мутлақки, унинг мавжудлиги ҳеч қандай бошқа нарсага боғлиқ бўлмай, у табиат ва жамият вужудга келгунича мавжуд бўлган. Бу маънода, «оламий», «мутлақ» руҳ тушунчаси «илоҳий онг» тушунчасига ҳамоҳанг ва мутаносибдир. Файласуфнинг эътироф этишича, фалсафанинг мазмуни, унинг эҳтиѐж ва манфаатлари диннинг эҳтиѐж ҳамда манфаатлари б-н тамомила муштарак, умумийдир; динга хос нарса абадий ҳақиқат, худо ва уни англашдир; фалсафа динни қай даражада кашф қилса, ўзини шу даражада намоѐн этади ва аксинча, у қай даражада ўзини намоѐн этса, динни шу даражада кашф қилади; дин ва фалсафа ўзаро мутаносибдир. Г. нинг фикрича, агар худо динда эътиқод шаклида тасаввур қилинса, у фалсафада мантиқий йўл б-н билинади. Г.нинг таъкидлашича, худо барча нарсаларда мавжуд бўлиб, у фақат соф тафаккурдагина, ўзининг моҳиятига мутаносиб шаклда, мукаммал намоѐн бўлади. Г. фалсафасида якун топган мутлақ билим худонинг инсон тимсолидаги «ўзини ўзи билишдан» бошқа нарса эмас. Г. таълимотида ривожланиш «триада» — 3 босқичлилик (тезис, антитезис ва синтез) шаклида юз беради. Шунга мувофиқ, мазкур фалсафанинг марказий тушунчаси — «мутлақ руҳ» диалектик ривожланиш жараѐнида 3 босқични босиб ўтади: 1. «Мутлақ руҳ» нинг табиат яратилганига қадар бўлган соф тафаккур босқичи. 2. «Мутлақруҳ» нинг табиатга айланиши. 3. «Мутлақ руҳ» нинг табиатиинг инкори сифатида яна ўзига қайтиши. Г. таълимотига биноан олам руҳий табиатга эга, унинг ривожи шу сабабдан ҳам юз берадики, соф илоҳий тафаккурнинг ички мазмуни, муайян босқичда, унга ҳеч ҳам мутаносиб бўлмаган жисмий борлиқ — табиат шаклига ўтади ва шу боис, унинг учун мудҳиш ҳолат — зиддият вужудга келади. Ҳаракат — диалектик ривожланишнинг муҳим тамойили бўлиб, у айни зиддиятнинг маҳсулидир. Худди табиатиинг ўзида руҳнинг ундан, яъни ўзининг «ўзгача борлиғи бегоналашувидан» яна «ўзига қайтиши» бошланади. Ўз ҳаѐтининг илк босқичларида ҳали табиат қўйнида бўлган инсон онгнинг вужудга келиши (феноменология) натижасида ўз мавжудлигининг ибтидоий ҳолатидан аста-секин узилиб, кўтарила, юксала бошлайди ва у руҳий мавжудот («субъектив руҳ») сифатида, ўзининг бундай моҳиятини тегишли (англовчи ва хохловчи) хусусияти ва унинг мазмунига мос тарзда пайқамас, ўзлаштирмас экан, ибтидоси қандай бўлса, шундайлигича қолаверади. «Объектив руҳ» нинг кўринишлари ижтимоий ҳаѐт шакллари — ҳуқуқ, ахлоқ, урф-одат ва давлат ҳам худди шундай тадрижийлик жараѐнларини босиб ўтади. Бу ерда ҳам бошка жойлардагидек, учинчи босқич узидан аввалги иккитасининг омихтаси (синтези) ҳисобланади. Ижтимоий ҳаѐтда ҳуқуқий мазмун б-н ахлоқий эътиқоднинг муштараклиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мазкур муштараклик давлат тимсолида ўзининг олий ифодасини топади. Худо субъективлик б-н объективликнинг (билувчи ва билувчига боғлиқ бўлмаган моҳиятнинг) бирлигидир. Субстанция (моҳият) ва билувчи (субъект) нинг мутлақ айнийлигини мушоҳада қилиш, тасаввур этиш ва билиш, яъни «мутлақ руҳ» нинг учта шакли «объектив руҳ» нинг тегишли кўринишларига таянади. Мазкур муштараклик санъатда «мушоҳада» қилинади, динда эса «тасаввур» этилади, фақат мутлақ илм — фалсафада у билинади, яъни айни шу ерда пировард мақсадга — инсон чекланган моҳиятининг чексизликка дахлдор бўлишлигига эришилади. Илоҳий ақл б-н ана шу муштараклик Г. фалсафасининг сир-синоати, асл маъносини ташкил этади. Г. нинг фалсафий таълимоти давлат ва тарихии тушуниш соҳаларига катта таъсир курсатди. У умумий жаҳон тарихига «оламий руҳ» нинг ўзини ўзи англаш жараѐни ва шу б-н бирга «озодликни англашдаги тараққиѐт» сифатида қарайди. Бироқ озодлик шундан иборатки, инсон ўзининг «мутлақ ғоя» б-н моҳиятан бирлигини билади ва ўзини объектив руҳ ҳосилалари ҳамда унинг хоҳиш- иродаси (давлат ва ҳуқуқ) б-н тенглаштиради. Бу ҳосилалар пировард натижада «мутлақ руҳ» томонидан вужудга келтирилгандир. Озод фуқаро ўзининг умумозодлик б-н жиддий ўхшашлигини англайди, қонун ташқи буйруққа ўхшаб кўринишини унинг ўзи билади. Г. фалсафасида табиат ва тафаккурнинг, айни пайтда жамият диалектик ривожланишининг пойдор тамойиллари зиддият, сифат ва микдор ўзгаришлари, инкорни инкор конунлари ифодаланган. Г. таълимоти тизимининг турли соҳаларида Шарқ, жумладан Ўрта Осиѐ халқлари тарихи, фалсафаси, диний, бадиий ва умуман маънавий дунѐси масалалари тегишли тарзда талқин топган. Асосий асарлари: «Руҳ феноменологияси» (1807), «Мантиқ фани» (1812— 16), «Фалсафа фанлари энциклопедияси» (1817), «Ҳуқуқ фалсафаси» (1821), «Дин фалсафаси буйича лекциялар»(1832), «Фалсафа тарихи буйича лекциялар» (1833—36), «Эстетика бўйича лекциялар» (1835—38), «Тарих фалсафаси буйича лекциялар» (1837). 32 символларидир. Мишленинг машҳур асарлари кўп томлик ―Франция тарихи‖ (1833 – 67 йилларда чоп этилган), шунингдек, ушбу асарининг давоми ҳисобланган ―Франция инқилоби тарихи‖ (1847 – 53 йй) асарларидир. Ж. Мишле асарларини яратишда Архив, матбуот, турли мемуарлар, тилшунослик, география, нумизматика фанларининг методларидан фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling