Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Фернан Бродель 21.08.1902 й - ?. Франция тарихий тадқиқотлар 
маркази раҳбари. Коллеж де Франсда олтинчи сексияси (иқтисодий ва 
ижтимоий фанлар) раҳбари. М. Блок ва Л. Феврдан кейин Анналлар 
мактабининг ―Тарихнинг иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ журнали 
муҳаррири. Унинг энг машҳур асари ―Филипп II даврида ўрта ер денгизи ва 
Ўрта ер денгизи дунѐси‖ (1949 йилда чоп этилган) асари бўлиб ҳисобланади. 
Унда география, иқтисод ва тарихга оид тадқиқот методлари асосида 
Европанинг Жанубий – ғарбий қисмининг 16 аср 2 – ярмидаги қиѐфаси очиб 


29 
берилади. Асарда айниқса, пул муомаласи ва савдога оид қимматлди 
маълумотлар келтирилади. Методологик йўналишларда Ф. Бродель кўпроқ Л. 
Феврга яқинроқ туради. У жамият тараққиѐти қонунлари иқтисодий ҳаѐтга 
таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. Тадқиқотларида демографик, географик, 
психологик методлардан кўпроқ фойдаланганлигини кўришимиз мумкин.
Жорж Лефевр (6.08.1874 – 28.08.1959 йй) таниқли француз тарихчиси. 
Унинг асосий йўналиши Буюк француз инқилоби даври тарихи бўлиб 
ҳисобланади. 1924 йилда ―Инқилоб даврида Франция шимолидаги 
деҳқонлар‖ мавзуидаги докторлик ишини ҳимоя қилган. У ўз ишини ѐзишда 
архив манбаларидаги маълумотларни статистик усулда жамлаш методидан 
фойдаланган. Докторлик ишини мувоффақиятли ҳимоясидан сўнг 
Франциядаги нуфузли олий таълим муассасаларида дарс бера бошлайди. 
Дастлаб Клермон, кейинчалик Страсбург, 1934 – 1945 йилларда эса, Сорбона 
университетларида дарс беради. 1937 йилдан бошлаб ―Буюк Француз 
инқилоби‖ кафедрасини бошқара бошлайди. 1932 йилда ўша вақтдаги йирик 
француз тарихчиси ҳисобланган А. Матьез вафот этгандан кейин Лефевр 
―Робеспер жамияти‖ нинг бошлиғи ва ―Annales historiques de la Revolution‖ 
журналининг муҳаррири бўлади.
Лефевр иккинчи жаҳон уруши даврида Францияда авж олган 
колоборационизм
3
ҳаракатига қарши чиқади. У Франция озодлик курашини 
қўллаб – қувватлади. Унинг акаси таниқли географ олим Теодор Лефевр 
озодлик 
ҳаракати 
иштирокчиси 
сифатида 
фашистлар 
томонидан 
ваҳшийларча қийнаб ўлдирилади.
Лефевр тарихий антропологиянинг шаклланишида ўз ҳиссасини 
қўшган олимлардан бўлиб, у тарих фанини ўрганишда иқтисодий, ижтимоий 
ва аграр муносабатларга оид фанларнинг методларидан кенг фойдаланган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling