Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Палеовулканология
- Палеоиқлимшунослик
Динамик палеогеография – қадимги сув ҳавзалари, кўл, дарѐлар ҳаракатини
ўрганади, оқимларни, чўкиндилар тўпланган муҳит хусусиятларини текширади. Палеотектоник - қадимги ѐтқизиқларнинг қалинлиги, формациясини аниқлашга асосланган. Палеовулканология – вулканли областлар, уларнинг палеогеографик реконструктураси билан шуғулланади. Палеозоология – палеонтологиянинг қазилма ҳайвонларни ўрганувчи бўлими. Палеозоологиянинг палеомиология – қадимги жонзотларнинг мускулларини ўрганувчи, палеоневрология – қадимги жониворларнинг нерв системасини ўрганувчи ва бошқа кўплаб бўлимлари мавжуд. Палеоиқлимшунослик – ернинг ўтмишдаги иқлим ва иқлим тарихини ўрганувчи фан. Қадимги иқлим – чўкинди тоғ жинслари, моддий таркиби 54 уларнинг текстура хусусиятлари, ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларига қараб аниқланади. Қадимги иқлимнинг геологик индикаторлари орасида асосий уч группа: литологик, палеоботаник, палеозоологик кўрсатгичлар алоҳида ўрин тутади.литологик кўрсатгичлар ўтмиш даврларда иқлим шароитлари қандай бўлганлиги нураш хусусияти ва суръати чўкинди жинслар диференцацияси даражаси, аутиген йўл билан минерал пайдо бўлиш миқиѐси орқали аниқланади.палеоботаник кўрсаткичлар ўсимликларнинг қазилма қолдиқларидир. Бундай қолдиқлар иқлим таъсирини, ўсиш вақти ва жойини акс эттиради. Масалан тропик ўрмонлар иқлимнинг иссиқ ва нам бўлганини савана ва сийрак ўрмонлар иқлимнинг иссиқ ва қуруқ бўлганини, барг тўкадиган ўрмонлар иқлимнинг мўтадил эканини кўрсатади. Палеозоологик кўрсатгичлар эса, организмларнинг яшаган давр иқлимини акс эттирадиган қолдиқлардан иборат.денгиз фаунаси тошкўмир давридан бошлаб тропик ва бореал биогеографик минтақаларга ажралган.бу минтақаларда ўтмишнинг температура режими суст диференциацияланганлиги акс этган. Қуруқликда яшовчиумуртқалилар девон даврида пайдо бўлган. кайназой давридаги сут эмизувчилар турли иқлимга яхши мослашиб, кенг територияда яшаган. Қадимги иқлим палеазой эрасидан бошлаб умумий тарзда аниқланган. Геологик давр ўзгариши билан ер атмосферасининг таркиби ҳам ўзгариб борган. Сув буғлари ва карбонат ангдрид камайган, кислороднинг нисбий роли ошиб борган. Шу билан боғлиқ равишда қутублар ва экватор ўртасидаги термик фарқ кўпая борган.олицогеннинг иккинчи ярмида совуқ даври бошланган.антропогенда совуқ яна кучаяди. Температура ва намликнинг кўп марта ўзгариб туриши натижасида юқори кенгликларда музлик даврларива улар орасидаги даврлар алмашиниб турган.қуйи кенгликларда эса плювиал ва ксеротермик иқлимлар вжудга келган. Палеоиқлимшунослик ер иқлимининг тарихини ўрганиш орқалифойдали қазилмаларнинг пайдо бўлиши, ўтмиш геологик даврдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг яшаш шароитини кўрсатади ва иқлим ўзгаришларини олдиндан айтиш имконини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling