Палеонтология – қадимги геологик даврларда мавжуд бўлган, қазилма
қолдиқлари сақланган организмлар, уларнинг ҳаѐт фаолияти ва
ориктоценозлар ҳоқидаги фан. Неонтология (ҳозирги давр органик дунѐси
ҳақидаги фан)билан узвий боғлиқ. У икки бўлим палеозоология ва
палеоботаникадан иборат. Тошқотган организмлар тўғрисидаги дастлабки
маълумотлар антик даврдаѐқ табиатшунос файласуфлар (Ксенофан, Ксант,
Геродот, Теофраст, Аристотель) га маълум эди. Табиатшунос олимлардан
ДанияликН. Стено ва инглиз Р. Гук ўлиб кетган ҳайвонларнинг турлари
ҳақида дастлабки фикрларни айтишган. 18 – асрда Россияда М. В. Ломоносов
Францияда Ж. Бюффон ва Жиро Сулави, Англияда Ж. Геттон ғояларининг
ривожланиши билан қадимги давр жонли табиатидаги узлуксиз ўзгаришлар
ва ўтмишни билишнинг муҳимлиги ҳақидаги қараш тарфдорлари кўпайиб
боради.қазилмалар билан ҳозирги организмларнинг бирлигини К. Линней
ҳам тан олади. 19 аср бошлари палеонтология учун ҳал қилувчи давр бўлди.
Бу пайтда Буюк Британияда У. Смит биринчи бўлиб умуртқасиз тошқотган
организмлар асосида қатламларнинг нисбий геологик ѐшини аниқлади. Шу
асосда биринчи бора геологик харита тузди(1794). Палеонтология фан
сифатида тарихий геология бир вақтда ва у билан узвий боғлиқ ҳолда
вужудга келган. Ҳар икки фан асосчиси Ж. Кювье ҳисобланади. У коллеж де
Франсда 1808 йили биринчи марта ―қазилмалар тарихи‖ курсиниўқий
бошлаган. Сут эмизувчиларнинг суякларини чуқур қиѐсий - анатомик
ўрганиш натижасида умуртқалилар палеонтологиясини яратган. Адольф
Бонярнинг ―қазилма ўсимликлар тарихи‖ асари (1811 й) чоп этилиши билан
палеоботаника соҳаси вжудга келди. Палеонтология терминини илк бора
1822 йил Француз зоологи А. Де Бденвиль қўллаган.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1.
Ибтидоий жамият тарихини даврлаштиришга илк бора
уринишлар ҳақида гапиринг?
56
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |