Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Дафн этиш маросимлари муракаблашиб боради. Марҳумни
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Дафн этиш маросимлари муракаблашиб боради. Марҳумни нариги дунѐга кузатиб борадиган материаллар кўпаяди. Зарурий жиҳозлардан сўнг безак, маржонлар топила бошлайди. кексалар ва болаларни ҳурмат билан дафн этиш (Сунгирь ѐдгорлиги, Владимир шаҳри ѐнидаги макон). Санъат тасвирий санъатнинг реалистик услуби пайдо бўла бошлайди. ғор тасвирлари, тош ва мамонт тишларидн статуэткалар тайѐрлар вужудга келади. 23 – 14 минг йилликлар орасида юқорида таъкидлангандек, ибтидоий одамлар маълум бир йирик ҳайвонни овлашга мослашганлар. Европанинг маркази (Днепр - дон) қисмида одамлар ммонт овлашга ихтисослашган бўлсалар, Жанубий – Ғарб (волин ва Подолья) шимол буғуларига, Украина ва ҳозирги Краснодар ҳудудлари аҳолиси бизон овлашга мослашган эди. Тасвирларда ҳам айнан шу ҳайвонларнинг расмлари ва статуэткалар ҳам айнан уларнинг суякларидан тайѐрланган. Бундан 24 – 21 минг йиллар олдин мавжуд бўлган Вилендорф ва павлоский ѐдгорликлари овчилари асосан мамонт овлаганлар. Ва санъатнинг реалистик тасвирларини суякларда тушира бошлаганликлари аниқланган. Мамонт овчилар тахмн. 14 минг йилликларгача мавжуд бўлган. 69 Мезолит (ўрта тош асри): 12 – 10 – 7 минг йиллар олдин. Иқлимнинг исиши ва йирик ҳайвонларнинг йўқолиб бориши. Турар жой мақсадида текистликларнинг ўзлаштирилиши, ғорлардан фойдаланишнинг қисқариб бориши. Катта уйларнинг қисқариб бориши, улар шимолий минтақаларда сақланиб қолиши, иссиқ минтақаларда айлана, яримертўла уйларнинг қурила бошланиши. Мавсумий характерга эга бўлган чайлаларнинг қурила бошланиши. Уруғ жмоаси аъзолари сони 30 – 100 киши атрофида бўлган. Қабилаларнинг шакллана бошлаши ҳам характерлидир. Ҳайдаб овлаш ўз аҳамиятини йўқотади ва алоҳида овчи роли ошиб боради. Овда ўқ – ѐй қўлланила бошланади. Балиқчликнинг аҳамияти ортиб, қайиқлар тайѐрлаш бошланган. Мезолит сўнггида деҳқончилик (буғдой ва арпа экиш – Месопотамиядаги Мюрайбит ѐдгорлиги) ва чорвачилик бошланган. Мезолит даври қуролларининг асосини микроитлар ташкил этади. Шунингдек, микролитлар аниқ геометрик шакллар (учбурчак, трапеция, сегмент) га ҳам кира бошлайди. микролитлардан асосан камон ўқлари учи тайѐрланган. Силлиқлаш техникаси юқори чўққисига етади. Якка кўмиш тартиби ҳукм сурган. Охра билан бўяш расм бўлган. Дафн маросимлари мураккаблашиб, уруғнинг алоҳида қабристонлари вужудга кела бошлаган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling