Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Сўнгги палеолит: 40 – 12 минг йиллар олдин


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
Сўнгги палеолит: 40 – 12 минг йиллар олдин. 
Ҳозирги замон олимлари бу даврни икки қисмга бўлиб ўрганишни таклиф 
этмоқдалар. Биринчиси 40–25 минг йиллар ва иккинчиси 24 – 12 минг 
йилликлар. 
Иқлимдаги асосий ўзгришлар: тахмн. 45 – 30 минг йиллар орасида ер 
юзаси бир қадар иссийди. Айнан шу даврда замонавий қиѐфадаги одамлар 
кроманьонларнинг пайдо бўлиб тарқалиш жараѐни содир бўлади. 32 – 24 
минг йиллардан бошлаб яна музлик босиб кела бошлайди. иқлим совуқ ва 
континентал ҳолатга ўтади. 24 – 23 минг йиллар олдин қисқа иссишдан 
кейин 23 – 21 минг йилликларда сўнгги қаттиқ совуш жараѐни содир бўлади. 
Музлик ва совуқнинг юқори чўққиси 20 – 18 минг йилликларга тўғри келади. 
Шу сабабли 21 – 19 минг йиллар олдин инсон яшаш територияси қисқариб 
боради. 15 – 12 минг йилликлар давомида Шарқий Европада одамларнинг 
манзилгоҳлари кўпайиб боради. Сўнгги музлик даври 17 - 12 минг 
йилликлардан сўнг неолит даври бошланиб кетади.
Сўнгги палеолит даврида бошларида ҳам Европанинг асосий аҳолиси 
Неандерталлар бўлиб, тахмн. 37 – 36 минг йилар олдин замонавий одамлар 
кириб кела бошлайди. (асосан шарқдан) неандерталлар тахмн. 7 минг йил 
олдинга қадар яшаганлар. Неандерталларнинг қирилиб кетишига (Европада) 
уларнинг уч томонлама қуршовга тушиб қолганликларида шимолдан 


67 
Скандинавия томонлардан музликларнинг суриб келиши, иккинчиси 
Альпдан ва учинчиси Пиреней тоғлари орасидаги муз қуршовида қолишлари 
уларнинг анатомиясида ўзгаришлар содир бўлишига ва музликлар даври 
орасидаги иссиш даврида табиатга адаптациялаша олмаганида деган 
фаразлар мавжуд. Неандерталларнинг ўртача умр кўриши 25 йилга, 
кромоньонларники эса, 30 – 35 йилга тенг бўлган. Олимларнинг айримлари 
фикрича ирқий ўзгаришлар неандерталларда кузатилади. Аммо, бир гуруҳ 
олимлар бундан 15 минг йил олдиндан бошлаб кромоньонларда кузатилади 
деб хулоса чиқарадилар.
Сўнгги палеолит даврида уруғчилик тартиблари вужудга келиб, катта 
уруғ жамоасида ўртача 100 киши яшаганлиги маълум. Ов қуролларидан 
найза ва найзаирғитгич асосий қурол бўлган. Сўнгги палеолтнинг иккинчи 
даврида одамлар асосан Шарқий Европа одамлари мамонтларни овлаш билан 
шуғулланганлар. Ҳайдаб, жамоа бўлиб ов қилиш одат бўлган. 
Балиқчиликнинг роли ҳам ошиб боради. Тахмн. 17 минг йиллар олдинги 
ѐдгорликларда (Нилнинг юқори оқими) ѐввойи ўсимликларни овқат сифатида 
ишлатилиш бошланганини кўрсатади. Австралияга замонавий одам 35 – 27 
минг йиллар олдин кириб борган. Америка минтақасига эса, 25 – 20 минг 
йиллар олдин кириб борганлигини кўриш мумкин. 
Сўнгги палеолит даврининг дастлабки даври учун енгил ер устига 
қурилган чайла – капалар хосдир. Улар қурилиш планига кўра айлана, 
овалсимон қўринишга эга бўлиб, суяк ва ѐғоч қовурғалар ҳайвонларнинг 
териси билан ўралган. Ўртада ўчоқ қурилган. Иккинчи даврдан бошлаб
совуқнинг кучайиб бориши жараѐнида чайллар мамонт суякларидан қурила 
бошланган. Мамонтнинг сон суякларини устун сифатида ишлатганлар. 
Ўчоқларнинг мураккаброқ шакллари вужудга кела бошлаган ўчоқни ичини 
майда тошлар ва лой билан суваш вужудга келган. Иккинчи даврнинг 
сўнггида ҳавонинг исиб бориши билан турар жойларнинг икки типи кўзга 


68 
ташлана боради. Свайо типидаги ва ярим ертўла шаклидаги кесиб олинган 
ѐғочлардан ерда қурилган уйлар.
Тош қуроллар техникасида пичоқсимон пластинкалар тайѐрлаш 
пайдо бўлади. Бу даврда қуроллар тайѐрлаш техникасининг ривожланиши 
натижасида 90 турдаги меҳнат қуроллари мавжуд бўлганлигини кўриш 
мумкин. Кескичлар асосий қуроллардан бўлиб қолади. Основные орудия: 
резцы – удлиненная пластина, имевшая на конце лезвие. Они напоминали 
долото или стамеску. Использовались для обработки твердого материала – 
дерева, кости. Энг кўп қўлланилган қуроллар пичоқсимон тарашлагичлар 
бўлиб ҳисобланади. Сиқиб ретуш бериш техникаси кенг қўлланила 
бошланган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling