Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

машғулотлари: овчилик ва териб – термичлаш бўлиб ҳисобланади. Аммо, 
жинсий меҳнат тақсимоти кўринишлари учрамайди. Қуроллари: Шарқий 
Африкада топилган энг қадимги тош қуроллар тахмн. 2,4 млн ѐшга тенг. 
Улар қўпол ва шаклга эга бўлмаганлиги боис гуруҳларга бўлиб 
ўргинилмайди. Тош қуролларни тайѐрлашда уриб тўғрилаш техникасидан 
фойдаланилган. Тошдан ажралган бўлак фанда нуклеус деб номланади. 
Инсоният аждодлари тайѐрлаган қўпол қуроллари имкон қадар қўл ушлашига 
қулай қилиб, 0,5 – 1 кг атрофида оғирликда бўлган. Кесувчи қисм аниқ 
шаклга эга бўлмаган ва унинг тиғи тўғри бўлмаган. Аммо, тепа қисми, яъни 
қўл тутадиган қисми силлиқроқ бўлишига эътибор бергнлар. Энг қадимги 
тош қуроллар Олдувай дарасидаги 2 – қатламдан топилган. Тош 
қуролларнинг материали кварцит, обсидиан, сланец бўлганлиги аниқланган. 
Бу каби тош қуролларни чопперлар деб атаганлар. Аммо, чоппинг деб 


60 
номланувчилари ҳам бўлиб, уларнинг икки томонидан ишлов берилганлиги 
алоҳида хос хусусияти бўлиб ҳисобланади. 
илк ашель (1, 5 мил – 400 минг йиллар) Олимларнинг фикрича
тахмн. 1,7 млн йиллар олдин ер юзида янги музлик даври бошланган. Бу эса, 
табиий танланишни ва эволюция жараѐнларини тезлаштирган. Хомо хабилис 
ўрнига илк ашель даврида хомо эректус (тик юра оладиган одам) чиқади. 
Улар архантропларга мансуб эдилар. Илк архантроп хомо эргастер деб 
номланиб, Грузиянинг Дманиси деган жойидан 1,8 млн йил олдинга даврга 
тегишли қатламлардан топилган. Бош миясининг ҳажми 700 см куб. Унинг 
ўзига хос хусусияти бош суягининг қалинлиги 5 мм эканлигида. Ва бу ҳол 
ўзига хос жумбоқ ҳамдир. Эректуслар уч гуруҳга бўлинганлар, яъни Еропа, 
Африка ва Осиѐ эректуслари мавжуд. Олимларнинг фикрича фақатгина 
африка эректусларидангина замонавий типдаги одамлар ажралиб чиққанлар. 
Тахмн. 1,2 млн йиллар олдин эректуслар Ява ва Шарқий Осиѐда 
(Питекантроп, Синантроп) пайдо бўладилар. Европада эса, эректуслар тахмн. 
800 минг йиллар олдин пайдо бўладилар. эректуслар Жанубий – Шарқий 
Осиѐда энг узоқ сақланиб қолганлар. Улар ушбу минтақада 55 – 25 минг 
йиллар олдингача мавжуд бўлганлар. Олимларнинг тадқиқотларига кўра 
эректусларнинг сўнгги турлари товушларни фарқлай олганлар. дастлабки 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling