Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

  
Палеолит даврининг даврлаштирилиши
Палеолит (қадимги тош даври) тахмн. 2,4 мил. – 12 минг йил олдин., Қуйи 
палеолит: олдувай – тахмн. 2,4 мил. – 1,5 мил., Илк ашель даври: 1,5 мил. 
Йилдан 400 минг йил олдингача., Ўрта ашель: 400 – 130 минг. 
Ўрта палеолит (мустье): 130 – 45 – 40 минг йиллар олдин 
Юқори палеолит (салютре): 45 – 40 – 35 - 12 минг йиллар олдин. Ҳар бир 
даврни алоҳида кўриб чиқамиз. 
Қуйи палеолит (тахмн. 2,4 мил. – 130 минг йиллар олдин)1. Олдувай 
(тахмн. 2,4 мил. – 1,5 мил.) 
Хомо хабилиснинг қолдиқлари биринчи марта 1960 йилда инглиз 
антропологи ва археолог олими Луис Лики (1903—1972йй) ўзининг катта 
ўғли Жонатан ва хотини Мэри Ликилар билан биргаликда Олдувай 
дарасидан топган. Уларнинг топилмаси 1,9 мил йил олдин яшагани маълум 
бўлади. 1971 йил Ричард Лики (Луис Ликининг яна бир ўғли) Кенияда 
хабилисларнинг суяк ва тош қуролларини Кооби Фор ғоридан (Туркона 
кўлининг шимолий – шарқий қирғоғи бўйида) топади. Суяк қолдиқлари 
орасида бош чаноғи ҳам бўлиб, унинг бош мия ҳажми 700 - 775 см кубга тенг 
эди. Унинг қадимийлиги ҳам Олдувай топилмалари билан деярли бир даврга 
тўғри келар эди. Аммо, анатомик тузилишларида унча катта бўлмаган 
ўзгаришлар мавжуд эди. Хабилисларнинг гўштни овқат сифатида ишлата 
бошлаганлари кўрина бошлаган эди. Тош қуроллар овчиликд эмас, балки 
ҳайвонларнинг гўштларини нимталашда ишлатила бошланган деб 


59 
хулосаларга келинган. Яна бир шу даврга оид инсон аждодининг қолдиқлари 
топилган бўлиб, унинг номи Рудольф одами деб номланади. унинг бош мия 
ҳажми 750 см куб. 
Археологик характеристика. Манзилгоҳлар: Хабилислар ўзларининг 
ов маконларига эга бўлганлар. Қадимий турар жойларнинг прототиплари тош 
ва суяк уюмларига бой ва табиий жиҳатдан пана, унгирлардан иборат 
бўлган. 90 – йилларга қдар хомоларнинг 10 лаб уй базалари топиб ўрганилган 
эди. Улар орасидан машҳурлари Вест - Гон (Эфиопия), Кооби - Фор (Кения) 
ва бошқалардир. Бу маконларда маданий қатлам яхши сақланган 139 та 
предмет топилган.
 
Қурилиш табиий тўсиқлар вужудга келтирган яшириниш учун қулай 
бўлган уя шаклидаги жойларда яшаганлар. Шунингдек, вақтинча яшаш 
жойлари ҳам мавжуд бўлган. Мисол тариқасида Олдувайдаги вақтинча 
турар жой майдони 10 х 5 м ҳажмга эга бўлган. Бу жой тахмн тахмн. 1 м энга 
эга йўлакка эга бўлган. Атрофни базальт блоклар ўраб олган, айлананинг 
диаметри 3,5 - 4,3 м атрофида. Тош блоклар бир неча юзтани ташкил этади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling