Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Хомо эректус голлан олими Эжен Дюбуа (1858—1940) томонидан 
Индонезиянинг Ява оролидан топилиб, питекантроп деб номланган. 1927 
йил профессор Дэвидсон Блэк (1884—1933 йй), Пекиндаги медицина 
коллежининг анатомия кафедраси олими Пекин шимолий – шарқидаги 
Чжооукоудянь ғоридан учта тиш қолдиғини топади. Ушбу топилма 
питекантропга яқин бўлсада, умуман бошқа бир тур эканлиги маълум бўлади. 
Ушбу тур одамлари Синантроп деб номлана бошланади. 1929 йилда 
синантропнинг биринчи бош чаноғи топилади. 1937 йилгача 5 та бош чаноқ, 
9 та чала қолдиқ, 14 та пастки жағ қолдиғи ва 152 та тиш, шунингдек, 10 та 
макон ва 100 мингдан ортиқроқ тош қуроллар топиб ўрганилган.


61 
Синантроплар тахмн. 400 йиллар олдиндан миндел музланиш давригача 
яшаганлар. Эркакларнинг ўртача бўйи 162 см, аѐлларники эса, 152 см. 
бўлган. Бош мия ҳажми 850 - 1225 см, ўртача 1075 смкуб. Чжоукоудянда 
олти метрли кул қатлами топилган бўлиб, бу асрлар давомида олов ѐниб 
турганлигидан далолат беради. Синантроплар меҳнат қуролларини асосан 
қумтош ва кварцитдан тайѐрлаганлар.
Тахмн. 500 минг йиллар олдин Африка ва бошқа минтақаларда 
палеоантроплар пайдо бўла бошлаган. Уларнинг дастлабкиси гейдельберг 
одами (500 – 150 минг йил олдин).ўзининг морфологик тузилишига кўра 
палеантроплар эректуслар ва замонавий одамлар орасидаги бўшлиқни 
тўлдиради. Улар архантроплардан кам фарқланган, аммо, бош миясининг 
катталиги билан фарқланган. (1160 - 1325 см куб.) меҳнат қуролларида 
ўзгариш ҳам унчалик катта эмас. Аммо, асосий ўзгаришлар мулоқатда 
фарқланган бўлиб, олимлар палеантропларни айрим бўғинларни ишлата 
олган деган фикрларни билдирадилар. Асосий топилмалари: Африкада – 
Ндуту (500–350 минг йилл.), Брокен Хилл (тахмн.300 минг йилл.), Европада 
– Мауэр (500 минг йилл.), Атапуэрка Гран водийси (тахмн. 800 минг йилл) 
Сима де лос Уэсос (325 минг йилл.), Сванскомб (400 минг йилл.), Штейнгейм 
(225 минг йилл.), Вертешселлеш (200 минг йилл.), Осиѐда: Чинньюшан (280–
200 минг йилл.), Дали (200 минг йилл.), Нгандонг (200 минг йилл.). МДҲ 
ҳудудида: Азых ғори Озарбайжон (600 минг йилл.), Кударо ғори Жанубий 
Осетия (400 минг йилл.). палеантроплар асосан овчилик ва териб – термичлаб 
овқат топиш билан шуғулланганлар. Уларнинг манзилгоҳларидан майда 
ҳайвонларнинг суяк қолдиқларидан ташқари йирик ҳайвонларнинг (фил, 
носорог, қиличтиш шерйўлбарслар, айиқ, буйвол, туя, от, антилопа, гиена ва 
бошқаларнинг ҳам суяклари топилган. Оловдан фойдаланишни билганлар 
аммо, ҳали олов ҳосил қилишни билмаганлар Озарбайжондаги Азих ғорида 
олов қолдиқларининг атрофи тошлар билан ўралганлиги олимларнинг 
дастлабки ўчоқ вужудга келган деган хулосаларига сабаб бўлган. Бу даврда 


62 
одамлар йирик ҳайвонларни овлай бошлаганликлари ва ов орқасида кўчиб 
юрганлари сабабли, ижтимоий ташкилот (тўда) одамлар ҳаѐтида муҳим рол 
ўйнаганлигини кўрсатади.
Қуроллари: Чоппинглар асосан шағалтошлардан, икки томони 
ўткирланган бўлиб, уриб тўғрилаш техникаси асосида тайѐрланган. Аммо, 
силлиқлаш техникаси ҳам ишлатила бошланган. Тош қуролларнинг ҳажми 
ихчамлашиб борган ва тош қуроллар пичоқ вазифасини ҳам ўтай бошлаган. 
Қуролларнинг узунлиги 10 – 20 см, оғирлиги 0,5 – 1 кг. Аммо, қуроллар 
универсал характерни сақлаб қолган. Шу билан бир қаторда парчаланганда 
ҳосил бўладиган бўлаклардан учи ўткирланган қуроллар ва куракчалар 
тайѐрлаганлар. Меҳнат қуроллар тайѐрлашнинг ретуш бериш техникаси 
вужудга келган. Агар ретушнинг икки томонига ишлов берилса, ўткир учли 
қурол, бир томонига ишлов берилса, куракча ҳосил бўлган. Куракча билан 
ҳайвонлар териси шилинган бўлса, ўткир учли қурол билан дарахт 
шохларига ишлов беришда, овда фойдаланганлар.
Гейдельберг одамининг турар жойларига оид муҳим ѐдгорликлар 
Терра - Амата (Франция, Ницца шаҳри яқинида). 400 – 350 минг 
йилликларга оид. 21 та чайла капа шаклидаги турар жойлар топилган. Бу 
овчиларнинг вақтинча турар жойи бўлган. Шоҳлардан айлана шаклида 
узунлиги 8 – 15 м, эни 4 – 6 м келадиган усти шох – шабалар билан ѐпилган. 
Олов атрофи тошлар билан ўралган. Кударо ғоридан (Жанубий Осетия, 
тахмн 600 минг йилл. Олдин) айиқ ва куйикнинг бош чаноқларини икки 
томонга териб қўйилгани ҳолда топилган. Бу диний қарашларнинг вужудга 
келиш жараѐни содир бўлиши деб баҳоланмоқда. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling