Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Ўрта палеолит (мустье): 130–45 минг йиллар олдин


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
Ўрта палеолит (мустье): 130–45 минг йиллар олдин. 
Тахмн. 120 12 минг йилликлар орасида ер юзида музлик даври содир 
бўлади. Музликлар тўртта даврга бўлинади. Уларнинг орасида бир оз илиш 
даврлари билан фарқланади. Музлик давр сўнгги палеолитда тахмн. 20 – 18 
минг йил олдин энг кучайган. 
90 – йиллрга қадар замонавий қиѐфадаги инсонлар биндан 40 минг 
йиллар олдин вужудга келган деган қарашлар фанда устунлик қиларди. 
Аммо, кейинги йилларда топилган топилмалар бундан қадимроқда ҳам 
замонавий қиѐфадаги одамлар яшаган деб хулоса чиқаришга асос бўлмоқда. 
2003 йилда Эфиопияда учта тошга айланиб қолган бош чаноғи топилиб, 
уларнинг жисмоний типи ҳозирги замон одаминикига яқинлиги ўрганилган. 
Ёши аниқланганда унинг ѐши 160 минг йилга тенг бўлган. Бу чаноқлар 
замонавий одамники (Homo Sapiens Sapiens) дан фарқи, улар бир қадар катта 
ва узунчоқ шу сабабли олимлар ушбу тарга Homo Sapiens idaltu (Idaltu 
Эфиопиянинг маҳаллий тилида катта демакдир). Калифорния университети 
палеонтолог олими, профессор Беркли Тим Уайт. Ушбу топилма устида 
изланмоқда. Олимнинг фикрича замонавий қиѐфадаги одам ва неандерталлар 
деярли бир вақтда аммо, дунѐнинг турли минтақаларида пайдо бўлганлар. 
Ҳар ҳолда неандерталлар ҳозирги замон одамининг аждоди бўлиши мумкин 
эмаслигини 
ДНК 
текширишлари 
аниқлаган. 
Олимларнинг 
янги 
тадқиқотларига кўра Африкада 160 минг йиллар олдин пайдо бўлган 
замонавий қиѐфадаги одамлар 100 мингинчи йиллар атрофида ғарбий Осиѐ 


65 
минтақасига ўтганлар. Аммо, бу ердан неандерталлар томонидан сиқиб 
чиқарилганлар. Фақат 40 минг йиллар олдиндан бошлаб яна қайтиб 
келганлар. Аммо, бу гипотеза холос. Сабаби неандерталлар ўрта палеолит 
даври маданиятининг асосий қисмини яратганлар.
Музлик даври турар жойлари табиий ғорлар, унгирлар, 
шамолпаналар, суодамларнинг ўзлари қурган шохлардан ва ҳайвон 
териларидан чайла – капалар (асосий материаллари, шох – шабба, ҳайвон 
терилари, йирик ҳайвонларнинг шохлари)Молодово турар жойи (Днестр) 
икки хонали капа сифатида икки ѐн томонида 5 – 8 м.ли қўшимча капага эга 
ва умумий майдони 40 м. Кв. Ни ташкил этувчи чайла қурилишига 
мамонтнинг 12 та бош чаноқ суяги, 34 та қовурға суяги , 14 та елка ва 5 
пастки чағ сияги кетганлиги аниқланган. Капа ичида 15 та ўчоқ мавжудлиги 
аниқланган. Хўжаликда овчилик ва териб – термичлаб овқат топиш асосий 
ўринни эгаллаган. Овнинг асосий қуроли сифатида найза қўлланила 
бошланган. Ов маҳсулотларини эндиликда йирик ҳайвонлар бера бошлаган. 
асоан отлар, кийиклар, мамонтлар, бизонлар овланган. Минтақаларда 
одамлар жамоаси айнан бир ҳайвонни овлашга ихтисослашганлигини 
кўришимиз мумкин. Масалан Кубан яқинидаги иль манзилгоҳидан кўпроқ 
бизонлар суяги топилган бўлса, Воронцовский ғори одамлари манзилғоҳидан 
топилган суякларнинг 92,4% ғор айиғига тегишли эканлиги аниқланган. 
Овнинг мавсумий аҳамияга эга бўлиши ҳам бу давр учун хос. Қуроллар 
техникасида ўзгариш катта бўлиб, 60 дан зиѐд кўринишга эга бўлган. Учи 
ўткир найза, суяк қуроллар, игналар, гарпунлар ушбу давр учун хосдир.
Неандерталларнинг кўмиш маросимига оид ѐдгорликлар анчагина 
бўлиб, турар жой манзиллари яқинида қабристонларнинг вужудга келиш 
жараѐнлари содир бўла бошлайди. Бир камерали (Кафзех ғори шарқий ўрта 
ер денгизи) ва жуфт камерали қабрлар мавжуд. Майитган букилган ҳолда 
ашѐлар билан кўмилган. Кўмиш маросимлари вужудга кела бошлаган. 
Кафзех ғоридан боланинг оҳу бош чаноғи ва туяқуш тухуми билан бирга 


66 
дафн этилгани, шанидарда (Эрон) майит устига гуллар ташлангани, 
Тешиктошда архар шохларининг териб чиқилгани.... шунингдек, санъат 
куртаклари ҳам вужудга кела бошлаганини кўриш мумкин. Мустье даврида 
сайқал бериш ва нақш туширишнинг дастлабки шакллари учрай бошлайди. 
Словенияда 1996 йилда неандерталлар маконидан топилган най, мустье 
даврида мусиқа вужудга кела бошлаган деган хулосага сабб бўлмоқда. Най 
айиқ суягидан тайѐрланган бўлиб, суякнинг ѐн томонларидн тешиб овоз 
чиқадиган тешиклар очилган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling