Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Неолит (янги тош асри): 7 – 4 минг йиллар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Неолит (янги тош асри): 7 – 4 минг йиллар. 
Неолит инсоннинг ер юзида зич жойлашуви, демографик ўсиш ва 
ўртача ѐшнинг ўсиб бориши инсониятнинг янги турмуш шароитларига 
ўтиши, ижтимоий тенгсизлик аломатларининг вужудга келиши билан 
характерланади. Аҳоли манзилгоҳлари қишлоқлар вужудга кела бошлаган. 
Шаҳарча типида ва атрофлари ўраб олинган манзилгоҳлар ҳам пайдо бўла 
бошлайди. уй – жойлар яримертўла уйлар айлана ва тўртбурчак шаклида 
қурила бошланади. Шунингдек, савойя типидаги уйлар қурилиши ҳам давом 


70 
этаверган. Ўрмонли зонага яқинлар дарахтдан, агар ѐғоч бўлмаса, лойсувоқ 
уйлар қурилган. Уйлар ьир неча хонали, яъни кўпкамерали шаклга кира 
бошлайди. 
Хўжалик соҳасида ҳунармандчиликнинг вужудга келиши, кулочилик, 
термачилик, балиқсиликда тўрлардан ва қайиқлардан фойдаланиш, 
тўқимачилик, шимолда чанғи ва чаналар вужудга келса, жануброқ 
минтақаларда судратмалар, қабилалар орасида мол айрбошлашнинг 
бошланиши билан характерланади. Деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш 
хўжаликнинг янги соҳаларини ва ишлаб чиқаришни вужудга келтирди. 
Хўжалик ҳаѐтдаги ўзгаришларга нисбат бериб инглиз олими Г. Чайлд 1926 
йилда илк бора неолит инқилоби атамасини қўллаган эди. Неолит даврида 
хўжалик ҳаѐтдаги ўзгаришларнинг асосий сабаби иқлимий ўзгаришлар 
бўлиб, ҳайвонларнинг айниқса йирик ҳайвонларнинг камайиб кетиши 
инсониятни янги озиқ – овқат заҳираларини излаб топишга мажбур қилди. 
Шунингдек, бу даврда териб – термичлаб овқат топиш қуроллари ҳам анча 
такомиллашиб, бу соҳанинг роли ҳам ошди. Хўжалик соҳалари тараққиѐти 
инсониятнинг сонини ошишига ва дастлабки илмий билимларнинг вужудга 
келишига туртки бўлди.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликннг вужудга келиши хусусида авваллари 7 
– 6 минг йиллар олдин вужудга келган деган қарашлар мавжуд эди. Сўнгги 
йиллардаги 
тадқиқотлар, 
деҳқончилик 
ва 
чорвачиликнинг 
айрим 
ҳудудларда 11 – 10 минг йиллар олдин вужудга келганини кўрсатмоқда. 
(Шарқий ўрта ер денги бўйидаги натуф маданияти). Олимларнинг фикрича 
Нил водийси, Шарқий Ўрта ер денгизи қирғоқлари, Месопотамия қадимги 
деҳқончилик марказлари бўлиб, деҳқончилик уруғ сепиш ва бошоқли 
экинларни экишдан эмас, балки дуккакли ва полиз экинларини 
етиштиришдан бошланган. Деҳқончиликнинг бошқа экинлари ҳақидаги 
билимлар эса, экилган ҳосилни бегона ўтлардан тозалаш ва буташ 
жараѐнининг маҳсули деб ҳисоблайдилар. Ерга ишлов беришнинг дастлабки 


71 
қуроли мотига ҳам шу йўсинда пайдо бўлган. Меҳнат қуролларининг 
аксарияти барибир тошдан ясалган. Меҳнат қуроллари тайѐрлаш техникасида 
силлиқлаш, тешик ўйиш техникалари вуждга келган. Призмасимон 
нуклеуслар тўғри шаклга эга бўла бошлайди. Болта ва эгри тешалар 
дарахтларга ишлов бериш учун ишлатилган. Болта симметрик лезвияга эга 
бўлса, теша ассиметрик шаклга эга бўлган. Болталар тўғри бурчакли, 
трапециясимоншаклга эга бўлган. Ўроқсимон пичоқлар кенг тарқалган.
Кулолчилик. Кулолчилик материаллари асосан хўжаликда идиш 
товоқлар, теракоталар, сирланган идишлар, лой ва ганчдан тайѐрланган 
маҳсулотлар бўлган. Ҳозирги кунда кулолчилик буюмларининг энг 
қадимгилари Россия ва Япония ҳудудларидан топилганлари бўлиб 
ҳисобланади. Россиянинг Амур дарѐси бўйидаги Гася посѐлкаси ѐнидан 12 
минг йил олдинга мансуб кулолчилик буюмлари топилган. Япониянинг 
Фукуи ғори (Кюсю ороли) буюмлари 11 минг йилга оид деб баҳоланмоқда. 
Осиѐнинг ғарбий қисмида қўлда тайѐрланган кулолчилик буюмлари 7 минг 
йилликда пайдо бўла бошлайди. Ҳозирги хитой ҳудудларида эса 6 минг йил 
олдин вужудга келган. Кулолчилик буюмлари бир неча кўринишларда 
классификация қилинади. Биз асосан ритуал ва хўжалик ҳаѐтга оидларини 
кўриб чиқамиз. Бундан ташқари ошхона – овқат ейиш учун, тайѐрлаш – овқат 
тайѐрлаш учун, тара – озиқ – овқат маҳсулотларини сақлаш учун ва 
бошқаларга ҳам бўлиш мумкин. Кулолчилик буюмларини умумий ҳолатда 
қуйидаги (Форма ва Орнамент) формаларга кўра классификация қиладилар.
Форма – кўринишга қараб сопол буюмлар, коса, хумча, хурмача, қўшқулоқ 
хум, кўза кабилардан иборат бўлса, уларнинг орнаменти геометрик ва 
шаклларга эга бўлган расмлар ташкил этган. Идишлар одатда тўрт қисмдан 
иборат бўлган 1. Таг қисм, 2. Тана, 3. Бўғиз, 4. Гултож. Худди шундай 
орнамент ҳам 4 қисмга бўлинган. 1. Муҳрсимон, 2. Ёпиштириб туширилган 
тасвирли, 3. Ўймкор нақшли, 4. Гулли нақшли орнаментларга бўлинади. 
Кулолчилик идишлари инсонга овқат тайѐрлашнинг янги усулларини берди. 
Яъни суюқ овқатлар пайдо бўла бошлади.


72 
Санъат неолит даврида тараққий этди. Бу даврда икки кўринишдаги 
тасвирий санъат намуналарини кўришимиз мумкин. А) суратли, шаклли – 
реалистик, натуралистик ва Б) Семантизациялашган – шарли, символик 
хусусятли гуруҳлар деб кўрсатиш мумкин. Қабрларда ҳам ҳайвонлар 
ҳайкалчалари қўйила бошланган. Майитлар қабрга турли минтақаларда 
турлича, яъни чўзинчоқ, букчайтириб, тик ҳолатда қўйилган. Қабрлар икки 
хил бўлиб, 1. Грунтли – тупроқ қабрлардир. Бу турдаги қабрлар ғорларда ва 
гротларда мустье, сўнгги палеолит даврларида ҳам учрайди. Шунингдек, 
бронза даврида бу каби қабрлар кенг қўлланилган. 2. Қўрғон шаклидаги 
қабрлар. Қўрғонларнинг кенглиги, ѐки асоси 60—70 м баландлиги 8 — 10 м 
гача етган. Кичик қўрғонлар 5 – 6 м асосга ва 0,3 — 0,5 м баландликка эга 
бўлган. Одатда қўрғон қабрлар турлича ички тузилишга эга бўлади. 
Қўрғонлар ичида ѐғочдан бир ѐки икки камерали катта камера (майит 
қўйилган жой) ѐки катакомба ва бошқа усулларда кўмилган. Қўрғон 
қбрларнинг вужудга кела бошлаши ижтимоий тенгсизликнинг аломати 
сифатида қаралади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling