Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Режа: 
1. 
Гоминидлар эволюцияси. Марказий ва Жанубий Африкадан 
топилган палеантропологик топилмалар. 


74 
2. 
Австролопителар тўғрисидаги янги антропогенез назариялар. 
Шарқий Африкадаги палеоантропологик топилмалар. 
3. 
Автролопитеклар эволюциясига таъсир қилган омиллар. 
Австролопитеклар турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти. 
 
 
1. 
Гоминидлар эволюцияси. Марказий ва Жанубий Африкадан 
топилган палеантропологик топилмалар. 
 
Инсоннинг келиб чиқиши. Антропогенез. Ушбу муммони 
ўрганишда ер шарининг геологик даврларида содир бўлган ўзгаришлар ва 
уларни археологик маълумотлар билан солиштириш орқали аниқ хулосаларга 
келиш мумкин. Ч. Дарвиннинг 1871 йилда эълон қилган ―Инсоннинг келиб 
чиқиши ва жинсий танланш‖ асарида илк бора инсон ҳайвонот оламидан 
ажралиб чиқан деган ғоя илгари сурилган. Аммо, 1863 йилда Т. Гексли 
инсоннинг анатомик хусусиятлари гоминидларнинг оиласига тегишли деб 
таъкидлаган эди.
Антропогенез – биологик жараѐн бўлиб, нафақат табиий, балки 
моддий тараққиѐтни ҳам қамраб олган жараѐндир. Моддий ва маданий 
тараққиѐт эса инсонни ҳайвонот оламидан ажралиб чиқишига турки бўлди. 
Аммо, инсон ўзини қуршаган биологик муҳитнинг бир бўлагидир. 
Шунингдек, табиатнинг нафақат, биологик балки, анатомик, физиологик, 
генетик бўлаги ҳамдир. Бундан ташқари археологик топилмалар инсон ва
ҳозирги замон жонзотларининг анатомик яқин хусусиятларини аниқлагани 
ҳам сир эмас.
Эволюция мутация натижасида вужудга келган ва тараққий этиб 
борган деган қарашлар мавжудлиги сақланиб қолинган. Айрим олимларнинг 
фикрича, мутация анатомик, физиологик жиҳатдан мавжудодларга катта 
таъсир ўтказган ва эволюциянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб 
қолган. Бу ҳодиса тахмина 6 млн йил олдин ва ҳатто, ундан олдинроқ ҳам 
бошланиб, асосан 2,5 млн йил олдин тезлашган ва Хомо эволюциясини 
амалга оширган деб қаралади. Яъни, табиий танланиш ва мутация инсоният 


75 
шаклланишининг асосий кўринишларидан бири сифатида қаралади. Мутация 
ибтидоий инсониятни катта ва мураккаб бош мияга, шунингдек, ДНК 
ўзгаришларига, мураккаб ҳаракатлар қила олишига эришишга ѐрдам берди 
деган фикрлар пайдо бўлмоқда. ХХ асрнинг 90 – йилларида эволюцион 
назария ўзининг янги илмий қарашларини ошкор этди. Унга кўра инсон 
эволюцияси хронологик жиҳатдан бир қадар қадимийлашди. Инсониятнинг 
эволюцион тараққиѐтини ўрганиш учун қисқача маълумотлар қаранг. (Л.Б. 
Вишняцкий «Человек в лабиринте эволюции», М. 2004)

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling