Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


  Австролопителар тўғрисидаги янги антропогенез назариялар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

2. 
Австролопителар тўғрисидаги янги антропогенез назариялар. 
Шарқий Африкадаги палеоантропологик топилмалар. 
Эволюция ва иқлимий ўзгаришлар 
Эволюциянинг муҳим факторларидан бири глобал иқлимий 
ўзгаришлар бўлиб ҳисобланади. Иқлимий ўзгаришлар ер юзи ландшафти 
ўзгаришлари билан бир вақтда содир бўлган. Инсоният аждоди эволюциясига 
айниқса Африкадаги ўзгаришлар катта таъсир кўрсатган. Чунки, 
гоминоидларнинг катта қисми ушбу қитъада яшаган. 23 - 1,7 млн йиллар 
орасида ер юзи мунтазам равишда совуб борган. Африкадаги гоминоидлар ва 
кейинчалик яшаган гоминидлар яшайдиган тропик ўрмонлар камайиб, 
қисқариб, саваналарга айланиб борган. Ёмғирлар ва намлик етарли даражада 
бўлмай жунглилар очиқ майдонларга айлана борган. Айниқса, 8 – 7 млн 
йиллар олдин тропик ўрмонлар кескин камайиб, озиқ – овқат заҳиралари 


78 
учун кураш даражасига бориб етган. Ушбу курашда гоминоидларнинг майда 
дарахтларга яшашга мослашган турлари яшаб қола олган. Натижада 
гоминоидларнинг турлари кескин камайиб итқиѐфали турлари бир неча бор 
ортган. Ушбу шароитда гоминоидларнинг одамга ўхшашлари яшаб қолиш 
учун янги экологик занжир ҳосил қилиши лозим бўлган. Тахминан шу 
даврларда Африкада тектоник ҳаракатлар содир бўлиб, Шарқий Африка риф 
системаси, қояли тоғли қисмлар вужудга келган. Бу эса Шарқий Африкани 
бошқа ҳудудлардан ажратиб қўйиб, табиатини қуруқ, камѐғин бўлишига ва 
шу ҳудудда қолган гоминоидларни янги шароитларга мослашишга мажбур 
қилади.
Гоминидлар оиласи эволюцияси 
Тахмн 8 – 4,5 мил йиллар олдин гоминидлар оиласи гоминоидлардан 
ажралиб чиқа бошлаган.
 
1. қадимги Гоминид
90 – йиллардаги топилган ѐдгорликлар олимларнинг гоминидларнинг 
энг қадимги тарихини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирди. 
Бундан олдинроқ (70 - йй.) яратилган назарияга кўра гоминидлар 
Раматитеклар тармоғидан келиб чиққан (тахмн. 15 - 7 млн йиллар олдин 
яшаган) деб таъкидланар эди. Ҳозирги маълумотларга кўра раматитек 
орангутанлар линиясига тегишли деб ҳисобланмоқда. Гоминидларнинг қайси 
тармоқ вакиллари эканлги хусусида тўлиқ тўхтамга келинмаган бўлсада 
кўпчилик олимлар уранопитеклар оиласидан келиб чиққан деган фикрларни 
илгари сурмоқдалар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling