Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Саналарни аниқлашда табиий фанларнинг роли
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антропологик
4.
Саналарни аниқлашда табиий фанларнинг роли. Ибтидоий жамият тарихини ўрганишда археология,этнография, лингвистика, палеозоология, палеоботаника ва бошқа фанларнинг ютуқларини комплекс тадқиқ этиш лозим. археологик манбаларга меҳнат қуроллари, маиший турмуш тарзида ишлатилган буюмлар, безак буюмлар, турар жой қолдиқлари ва бошқалар киради. Антропологик манбаларга аждодларнинг суяк қолдиқлари киради. Аслида антропология – одамнинг биологик ўзгаришлари ҳақидаги фан бўлиб, унинг бир тармоғи ҳисобланган Палеоантропология энг қадимги тарихий даврларга оид инсон суяклари қолдиқларини тадқиқ этиб, уларнинг биологик характеристикасини тиклаш билан шуғулланади. Палеоантропология инсон аждодларининг кўплаб топилган қазилма ѐдгорликларини биринчи галда морфологик жиҳатдан тадқиқ этади. Қазилма ѐдгорликларнинг склетларини даврий жиҳатдан турлича бўлишидан қатъий назар бир – бири билан солиштириб, қазилма ѐдгорликлар морфологиясидаги жузъий ўзгаришлар, тузилишини таҳлил қилиб, даврлар оша инсонга яқинлашиш жараѐнларини таҳлил қилади. Морфологияни ўрганиш энг қадимги даврларда инсонларнинг тасаввур, ҳис туйғулари, элементар фикрлари структураси, тилдаги ўзгаришлар, эндокранлар (бош суяк қопқоғидаги ички тузилиш) нинг ўзгаришлар орқали 50 бош миянинг тарихий даврлардаги ўзгариши, унинг тил шаклланишининг илк босқичларига оид палеопсихологик тасаввурлар ҳақида функционал информация олиш имконини беради. Қадимги одамларнинг морфологик популяцияси (лотинча популис - халқ) жинсий никоҳ муносабатлари ички тузилишга эга бўлган кишилар жамоаси) нинг ўзишга хослиги уларни ўзаро қариндошлиги ахборот шаклига эга. Шунинг учун уларда генетик шартли яқинлик, ўзаро ўхшашлик ва айрим фарқлилик ҳолатини кўриш мумкин. Инсон ўтмишдошларнинг морфологик тарққиѐти ижтимоий тараққиѐти билан айнан ўхшаш эмас. Аммо, жуда ҳам катта фарқ мавжуд эмас. Биз палеоантропология фани орқали инсон ойкуменасида ижтимоий тараққиѐтининг интенсив ривожланиши, унинг тезлиги ҳақида умумий тасаввурларга эга бўламиз. Ибтидоий давр тарихини ўрганиш учун палеодемографик маълумотлар ҳам муҳим бўлиб ҳисобланади. Инсон ўз тарихининг барча даврларида кучли ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган. Инсонларнинг сони, ѐш жинслари ўртасидаги муносабатлар, болалар ўлими, туғилиш даражаси, аҳолининг ўсиш суръатлари, ҳаѐт давомийлиги кабилардан ташқари ѐши катталар зиммасига ишлаб чиқариш жараѐнларини бажариш мажбурияти тушганлигини кўришимиз мумкин. Ёзувга эга бўлган жамиятларда ҳужжатлар, қабр тошларидаги ѐзувлар. Адабиѐтларга таянган ҳолда демографик маълумотларни таҳлил қилиш анча осонроқ кечади. Ёзувсиз жамиятларда эса палеодемографик маълумотларга таяниб илмий хулосалар чиқариш мумкин. Тўртламчи геология ва палеогеография. Тўртламчи геология тарихчиларни ер юзаси қатламларидаги турли даврлардаги ўзгаришлар, дунѐ океанидаги ўзгаришлар, қирғоқларнинг интенсив ўзгариш динамикаси, маҳаллий табиий шароитларнинг ўзгариши, геологик ѐтқизиқлар, ғорлардаги стратиграфик устунлар, музлик даври (шимолда) ва плювиал (ѐмғирлар) даври (субтропик ва тропик ўлкаларда) каби турлича даврлар уларда топилган археологик ашѐлар, инсон суяклари қолдиқларини аниқлашга, 51 ибтидоий турмуш тарзи, ўша давр дунѐтабиати хусусида маълумотларга эга бўлишига ѐрдам беради. Палеогеографик маълумотлар ҳам жуда муҳим бўлиб, уларни тадқиқ этиш натижасида ер юзаси ландшафти қадимги даврларда қандай бўлганлигини англаб олиш имконини беради. Бундай хулосаларга келишда палеогеографияга биогеографик маълумотлар ѐрдамга келади. Биогенотценоз (юнонча bios – ҳаѐт, ge – ер, koinos - умумий) – мураккаб табиий система, у тирик ва ўлик организмлар орасида яшаш шароитидан келиб чиқиб модда ва энергия алмашинуви жараѐнларига нисбатан қўлланилади) динамикаси, океан зонаси хусусида фикр юритилганда қирғоқ линиялари, агар материк ичкарисида фикр юритилса иқлимнинг ўзгариб бориши ҳам ўрганилади. Аммо, бу маълумотларни таҳлил қилишда стратиграфик ѐндашув лозим. Иқлимнинг ўзгариши, бу ҳолатнинг узоқ ѐки қисқа давом этиши тўртламчи даврда ўзига хос ўринга эга бўлган. Гологен даврида флора таркиби, фауна ва ундаги совуқ, иссиқ қонли мавжудотлар ва бошқаларни палеогеографик манбалар орқали ўрганиш мумкин. Бу эса, палеолит даври овчиларининг мавсумий овлари, неолит даври деҳқонлари экан экинлар, уларнинг майдони, ҳосилнинг мўл ѐки камлиги каби масалаларда хулосалар чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Археозоология. Бу фан палеозоология деб ҳам юритилади. У барча қазилма ҳайвон қолдиқларини ўрганади. Шунинг учун палеоостология (қадимги суякшунослик) деб ҳам аталади. Бу фан энг қадимги даврда инсонлар томонидан овланган ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, умуман олганда энг қадимги даврларда яшаган ҳайвонларни тадқиқ этади. Археозоология ҳайвонлар доместикацияси (хонакилаштирилиши) билан ҳам шуғулланади. Бу йўналиш археозоологияда энг мураккаб жараѐн бўлиб, морфологик қийинчилиги сабабли ўша ҳайвон қачондан бошлаб хонакилаштрилганлигини аниқлаш худа қийин. Чунки хонакилаштирилган ҳайвондаги ўзгаришлар бу қийинчиликларни келтириб чиқаради. 52 Археоботаника. Флора дунѐсининг ўзгариб бориши, ўсимликларнинг генезиси, уларнинг тарқалиш географияси каби муаммоларни қадимги даврлар учун хос бўлган қазилма ѐдгорликларини ўрганади. Қазишмалар даврида топилган ѐввойи ва маданий ўсимликлар уруғлари, чангларининг топилиши бизга ўсимликларнинг агрокултураси ва ѐввойи ўсимликлардан фойдаланиш тартиби хусусидаги маълумотларни беради. Археоботаника бизга ер юзида деҳқончилик марказларининг вужудга келиши, ўсимликларнинг хонакилаштирилиши, уларнинг миграцияси кабилар хусусида хулосалар чиқаришга ѐрдам беради. Археоботаника инсоният тарихини бир неча мингг йилликлар даври ѐшини аниқ айтиб бериши мумкин (дендрохронологик усул билан) Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling