Бошланғич синф ўҚитувчисининг ўҚувчилар билан педагогик мулоқотта тайёргарлиги муаммосига доир


Download 25.02 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi25.02 Kb.
#1254288
Bog'liq
20-24


20-24
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ПЕДАГОГИК МУЛОҚОТТА ТАЙЁРГАРЛИГИ МУАММОСИГА ДОИР

Н.Шодиев (СамДУ)


Ўзбекистан Республикасиниг «Таълим тўғрисида»ги. Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик характерда эканлиги таълим сохадсидаги давлат сиёсатининг асосий принципларидан бири деб қабул қилинган. Мазкур ҳужжатнинг етакчи компоненти ўқувчининг бола билан коммуникатив фаолиятга киришиш кўникмаси, ҳар бир ўқувчи билан унинг маънавий ривожланиши ва тарбияланишига кўмаклашадиган даражада ишлаш кўникмаси хисобланади.


Кузатишлар шундан далолат берадики, бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик ночорликларининг аксарият кисми уларнинг методик тайёргарлигидаги камчиликлар билан боғланмасдан, балки касбий-педагогик мулоқотни шаклланмаганлиги билан боғлиқдир. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳозирги вақтда айрим бошланғич таълим мактабларидаги вазият шундан далолат берадики, таълим тизимида педагогик жараён қайта кўриб чиқилмаган. Чунки, бошланғич синф ўқитувчиларининг болалар билан муносабатлари системасида худди илгаридагидек қуруқ расмиятчилик хозирги кунда хам устиворлик қилмоқда. Уқувчи ўқитувчи учун хамон ўзига хос ва ўзига мос карашлари, муаммолари билан шахс эмас, у фақатгина педагогик таъсир объекти бўлиб қолмоқда. Ўқитувчи болалар ҳулқига тез-тез салбий бахоларни қўллайди, уларнинг миқдори ижобий бахолардан ошиб тушмоқда. Шу боисдан ҳам “Миллий дастур”ни рўёбга чиқариш-жараёнида таълим-тарбия жараёнига янгича таълим технологияларини купроқ қўллаш муҳим ва боланинг ривоожланишига салбий таъсир қиладиган, ижобий тасаввури ва қобилиятини ривожлантиришга, болаларда умуминсоний қадриятларини таркиб топтиришга имкон бермайдиган дастур методик таъминотдан воз кечиш керак.
Бошланғич таълим бўйича давлат таълим стандартларини рўёбга чиқариш, шубҳасиз, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини такомиллаштиришни тақоза этади.
Коммуникатив жараённинг назарий асослари педагогик мулоқот маданиятини такомиллаштиришга йўналтиришнинг шакл ва усуллари республикамиз ва хорижий мамлакатлар педагог-психологлари томонидан тадқиқ этилган.
Бошланғич синф ўқитувчиси мулоқот жараёнининг ва уни руёбга чиқариш кетма-кетлигини аниқ тасаввур қила олиши керак. Ёш ўқитувчи ўз педагогик фаолиятининг биринчи қадамлариданок шахсий коммуникатив фаолият имкониятларини излаши зарур. Чунки улap, биринчидан, бошланғич педагогик-коммуникатив технологияни эгаллашга: иккинчидан, бошланғич синф ўқитувчиси мулоқот жараёни унинг ижодий индивудаллиги билан тўлиқ мос келишига ёрдам беради.
Маълумки, оддий мулоқотда имо-ишоралар, маъноли қарашларнинг характерига таяниб у ёки бу одам ҳақда унинг маданияти ҳақида, ўзини-ўзи бошқара олиши, одамлар билан муомалага кира олиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Айни пайтда кескин, ўзини оқламаган қўпол имо-ишоралар кишини суҳбатдошдан совутади. Босиқ ва айни вақтда маъноли имо-ишоралар эса сухбвтдошда кизиқиш ва ҳурматни уйғотади, ундаги ишончни мустахкамлайди.
Ўқитувчи ўзининг ички имкониятларини диққат билан ўрганиши, ифодали назар солишдан фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиш керак. Унинг назари ўқувчиларга қаратилган визуал мулоқот ҳосил бўлади. Визуал мулоқот техникавий характерга эга бўлиб, уни онгли равишда ривожлантиришга эришиш зарурдир. Ўқитувчи синфда ҳеч қачон ўзининг қад-қоматини, қандай тутишини қандай ҳаракатланишини ёддан чиқармаслиги керак.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўз хулқ-атворини шакллантириши лозим. Унинг барча ҳаракатлари ва гавдаси бирор ҳолатда триши ўзининг гўзаллиги, бежиримлиги ва оддийлиги билан ўқувчиларни ўзига жалб қила олиши керак.
Ўқитувчи ўқувчилар билан бўладиган мулоқотни фаоллаштириши учун гавдасини тўғри тутиши, болалар билан юзма-юз бўлиши, мутаносиб масофага риоя қилмоғи лозим.
Имо-ишоралар ёрдами билан амалга ошириладиган вербал мулоқот жиддий эмоционал қувватга эга бўлади.
Ўқитувчининг нутқи ҳис-туйғуга тўла, сўзлашув оҳанги аниқ, равшан, дона-дона, ўрта миёна товуш баландлигида бўлиши керак. Қўпол иборалар, бегона товушларга йўл қўйилмайди. Бошланғич синф ўқитувчиси гапираётган болага сабр тоқат билан муносабатда бўлиши, назокат меьёрига риоя қилиши, унинг гапини бўлмаслиги, фикр мулоҳазаларига ташбиҳ бермаслиги керак.
Бўлажак бошланғич синф ўқитвчиси болалар билан муваффақиятли мулоқотга киришиш учун ўзининг шахсини объектив баҳолай билмоғи лозим. Ўз-ўзини ўрганиши, бошқариши унинг доимий диққат- эьтиборида бўлиши керак. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси учун кузатувчанлик, педагогик тасаввурни ривожлантира олиш, боланинг эмоционал ҳолатини тушуна олиш кўникмаси жуда зарурдир.
Бошланғич синф ўқитувчиларини мактаб болалари билан мулоқот қилишга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тажрибавий дастур қуйидаги шакл ва усулларни ўз ичига олади: педагогик вазиятларни таҳлил қилиш ва ечиш; педагогик ўйинлар; уй топшириқлари; имо-ишора мимикаси, пантомимикаси, талаффуз техникасини ривожлантиришга мўлжалланган қисқа муддатли мулоқот машқлари ва х.к.
Педагогик ўйинларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида педагогик мулоқот учун зарур бўлган ижодийлик элементларининг бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим, бу биринчидан; иккинчидан, бола билан бевосита мулоқотни ташкил этиш жараёнида; учинчидан, ўз ҳулк атвори, ҳатти-ҳаракатини бошқаришда: тўртинчидан, ўзаро мулоқот жараёнининг ўзи ижодий характерга эга.
Ижодий мулоқот орқалигина мақсадга қаратилган таълим ва тарбияни ташкил этиш мумкин. Чунки, ижодий мулоқот туфайли. шахснинг билиш фаоллиги шаклланади, руҳий тўсиқ олиб ташланади, шахснинг мустақил билим орттириши ва ўз-ўзини тарбиялашини рағбатлантирувчи педагогик вазиятлар вужудга келади.
Бошланғич синф ўқитувчисини коммуникатив фаолиятга тайёрлашнинг юқорида баён қилинган тизими уларни бу соҳада билим ва кўникмалар билан маълум даражада системали қуроллантириш имконини беради. Айни пайтда, талабаларнинг коммуникатив фаолиятга доир билим ва кўникмаларини маълум тизимга солиш фақатгина уқув материалларни маълум кетма-кетликда ўрганишдан иборат бўлибгина қолмасдан, балки уларни юқори савияда даврий равишда такрорлаш ва мустаҳкамлашни ҳам тақоза этади.
Ушбу мақсадда коммуникатив фаолиятнинг муҳим таркибий қисми сифатида “Педагогик маҳорат курси” хизмат қилиши мумкин.
Шундай қилиб, мазкур дастурни бошланғич таылим тарбиявий иш услубияти (В-142000) йўналиши буйича таълим олувчилар бўлажак касбий педагогик фаолият таълим-тарбия жараёнини тўғри педагогик мулоқот асосида ташкил эта оладилар, болалар билан йшлашда ижобий натижаларга эришади.



Download 25.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling