Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Африка ва Евроосиѐдан топилган антропологик топилмаланинг
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Африка ва Евроосиѐдан топилган антропологик топилмаланинг
таҳлили. Ашел даврининг сўнгги босқичи ѐки ўрта плейстоцен даврида Архантроп (Homo erectus) ларни палеоантроп (вадимги одам) ларга трансформациялашув жараѐни содир бўлган. Бу инсон аждодлари Homo sapiens neanderthalensis ѐки неандертал одамлар номи остида фанга киритилган. Неандерталларнинг Homo sapiens sapiens ѐки замонавий қиѐфадаги инсонлардан физиологик жиҳатдан фарқлари унча катта эмас. Архантроплардан кўра тараққий этган физиологик хусусиятларга эга бўлсада, неандерталларда ҳали примитив хусусиятлар ҳам етарли даражада бўлган. Неандерталларнинг бош чаноғи кўз усти қабариқлари сақланиб қолинган, юзи катталашган, жағнинг ияк қисми олдинга туртиб чиқан, бош мия ҳажми 1200 – 1600 см 3 гача етган. Неандерталларнинг архантроплардан асосий фарқи унинг мия тараққиѐтида деб қаралади. 1927 йилда илк бора Синантроп одами ва унинг ҳозирги замон жисмоний типидаги одамдан фарқли яна бир мавжудод борлиги, унинг морфологик ва физиологик типлари тўғрисидаги назария яратилди. Бунинг учун немис олими Густав Швальбе тадқиқотлари асосий аҳамиятга эга бўлди. айнан унинг хизматлари туфайли олимлар неандертал водийсидан топилган одамни алоҳида тур эканлигини тан оладилар. Унгача неандерталдан 104 топилган суяк қолдиқлари суяк касалига учраган одамники деган қарашлар устун эди. Буффия деган ғордан (Шапель – о – Сен шаҳарчаси) топилган қазилма ѐдгорлик (неандертал) ларнинг морфологик тузилишини диққат билан ўрганган яна бир олим Марселен Бул тадқиқотларидан сўнг неандертал одамларининг мавжуд бўлганлиги тўлиқ исботланди. Неандерталь аждодларнинг илк бора топилган жойи Германиянинг Дюсельдорф шаҳри яқинида бўлиб, 1856 йилда топилган бу топилмани дастлаб олимлар Питекантроп одами қолдиқлари деган хулосаларга келадилар. Аммо, кўпчилик олимлар суяк қолдиқларини ўрганиб, уни паталогик касалликка йўлиққан кишининг суяклари деган фикрга келадилар. Аммо, Гибралтар қояларидан топилган ва 1865 йилга қадар ўрганилган худди шу турдаги инсон аждодлари қолдиқлари ўрганилгандан кейин уни Homo primigenius – неандертал одами деб атай бошлайдилар. Кейинчалик неандертал одамларининг суяклари Англия, Белгия, Германия, Франция, Испания, Италия, Швецария, Чехия, Венгрия, Қрим, Африка, Осиѐ, Фаластин, Ўрта Осиѐ, Эрон, Ироқ, Хитой каби дунѐнинг кўплаб минтақаларидан топиб ўрганилган. Уларни топиш ва тадқиқ этиш ҳали – ҳануз тугаган эмас. Топилмаларнинг кўпчилиги ғорлардаги маданий қатламлардан топилган бўлиб, неандертал одамларнинг очиқ майдондаги маконлари камроқ учрайди. Неандерталларнинг морфологик хусусияти бошқа қазилма ѐдгорликлардан кўра яхшироқ ўрганилган. Суяк қолдиқларини ўрганиш орқали неандерталларнинг ўрта бўйли, кучли тана тузилишига эга ва ҳозирги қиѐфадаги одамлардан бир неча бора кучли эканлиги аниқланган. Уларнинг мускуллари кучли тараққий этган бўлиб, бу неандерталларнинг чаққон ва йирик, кучли ҳайвонларни овлашга мослашганлигини кўрсатади. Панжалари ҳозирги одамларникидан фарқ қилган бўлиб, улар қўпол, кенг ва нозик ҳаракатлар қилиши чекланган. 105 Неандерталларнинг бош миянинг 1200 – 1600 см 3 гача бўлиши ҳозирги қиѐфадаги одамларникига яқинлашганлигини кўрсатади. Амо, миянинг ички тузилиши ҳозирги одамникига нисбатан примитив бўлиб қолган. Миянинг пешана қисми Ассоциотив (тасаввур, ҳис – туйғуларни бир – бирини эслатадиган ўзаро боғланиш) марказлари етарли даражада тараққий этмаган, бу марказлар тафаккур ва тормозланиш маркази функциялари учун муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда неандертал одамларининг нутқи ва мантиқий фикрлаши ҳозирги қиѐфадаги инсонникига қараганда анча паст даражада бўлган. Неандерталларнинг ҳатти –ҳаракатларида қўполлик ва кескинлик, тафаккурнинг етарли даражада тараққий этмаган, улар коллективида тез – тез ўзаро жанжаллар чиқиб туришига олиб келган деган илмий хулосаларга келинган. Неандерталларнинг бош суягида ҳам маймунга хос хусусиятлар талайгина бўлган. Бош чаноғининг қопқоғи етарли даражада баландликда бўлмаган, қош усти суяклари бўртиб чиқанияк суягининг тузилиши ҳам ҳозирги замон одамлариникидан фарқ қилган. Неандерталларнинг ҳозирга қадар бир қатор турлари аниқланган бўлиб, уларни асосан Европа, Африка ва Осиѐ неантерталларига бўлиб ўрганадилар. Бу турдаги инсон аждодларининг Африка типи бир қатор морфологик спецификаси билан ажралиб турган. Жумладан, бош мия ҳажмининг кичикроқ бўлиши, бош чаноқ қопқоғининг примитивлиги Африка неандерталларига хос хусусиятдир. Олимлар Африка неандерталларини Европа неандерталларнинг аждоди деган хулосага келадилар. Аммо, геологик нуқтаи – назаридан Европа Неандерталлари, Африкада топилган ѐдгорликларидан қадимийроқдир. Бу ерда неандерталлар тараққиѐти минтақанинг табиий спецификаси билан боғлиқ бўлса керак. Осиѐ неандерталлари морфологик жиҳатдан турли – туманлиги билан ажралиб туради. Осиѐ неандерталлари орасида морфологик жиҳатдан энг содда ва тараққий этганлари ҳам мавжуд. 106 Осиѐ неандерталларининг суяк қолдиқлари энг яхши сақланган ѐдгорликлар Шанидар (Ироқ), Амуда (Фаластин) бўлиб ҳисобланади. Бош мия катталиги, юзларининг кенглиги бу ердаги склетларни Европа неандерталларига яқинлаштиради. Аммо, уларнинг Европа неандерталларига ўхшамаган хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда Неандерталлар ўзига хос локал хусусиятларга қараб тарақий этганлигини кўрсатади. Осиѐ неандерталлари орсаида Фаластиндан топилган ѐдгорликлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Мугарэт эс – Сухл (арабчадан таржима қилинганда эчки ғори) ѐдгорлигидан 1931 – 1932 йилларда неандерталларнинг бир неча ўзига хос склет қолдиқлари топилди. Бу ѐдгорлик дастлаб бошқа неандерталлар билан бир хилдаги археологик ѐдгорлик деб фараз қилинди. Бундан ташқари геологик жиҳатдан ҳам бошқа неандерталлар билан бир геологик даврга оид маълумотларни берди. Аммо, уларни физиологик ва морфологик жиҳатдан ўрганилганда, улар бош мияси пешана қисмининг кучли ривожланганлиги, бош суягининг тиклиги, қош усти қабариқларининг деярли сезилмаслиги, ияк суякларининг тузилиши неандерталларнинг бу типини ҳозирги замон қиѐфасидаги инсонларга яқинлаштирганлигини аниқлаганлар. Фаластиннинг Кафзех ғоридан топилган неандертал одамларининг суяк қолдиқлари инсонга морфологик жиҳатдан янаям яқин бўлиб, физиологик тузилишга кўра кўз усти қабариқлари билангина фарқланган. Қазилма одамларнинг неандертал ѐдгорлиги типи антрополог олимларнинг фикрига кўра доимий эволюция жараѐнини бошдан кечирган. Олимларнинг фикрига кўра Европа неандерталларини физиологик жиҳатдан икки гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Дастлабки давр неандерталлари (Эрингсдорф) 2. Кечки ѐки сўнгги давр неандерталлари (Шапелль) Дастлабки давр неандерталлари бош миянинг бир қадар тараққий этган тузилишга эга эканлиги, кўз усти қабариқларининг камроқ бўртиб чиқиши 107 билан характерланиб, ҳозирги замон кишиларига физиологик ва морфологик жиҳатдан нча яқин турган. Аммо, шунда ҳам Фаластин неандерталларидан кўра примитивроқ бўлганлар. Кечки ѐки сўнгги давр неандерталари эса примитив физиология ва морфологик тузилиши билан кўпроқ илк ва ўрта плейстоцен даври гомининларини эслатиб юборган. Палеоантропологик адабиѐтларда бу икки гуруҳ Европа неандерталларнинг Эрингсдорф ва Шапелль гуруҳлари деб номланади. олимларнинг фикрича, бир қадар тараққий этган Эрингсдорф неандерталлари ҳозирги қиѐфадаги инсонларнинг вужудга келшида фаол иштирок этган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Эрингсдорф неандерталлари бир қатор хусусиятлари билан замонавий қиѐфадаги одамга Шпаель неандерталларидан кўра яқинроқ турган. Шапелль Ғарбий Европанинг ўрта плейстоценнинг сўнгги ва юқори плейстоценнинг илк босқичларидаги музликлар таъсирида тараққий этмаган ва ҳаттоки регрессив (тескари ривожланиш) йўлидан борган деган назарияларни келтириб ўтадилар. Шапель гуруҳига кирувчи неандерталларни фанда ―Классик неандерталлар‖ атамаси билан атайдилар. Бу типдаги неандерталларнинг йўқолиб кетишига уларнинг авлод қолдирмаганлиги деган фикрлар ҳам олимлар орасида илгари сурилган. Неандертал одамлар ҳозирги замон жисмоний типидаги одамларнинг аждодлари деган назарияни илк бора АҚШлик чех антрополог олими Алеш Хрдличка илгари суради. Неандертлаллардан сўнг ҳозирга қадар бирор бошқа оралиқ форма мавжуд эмаслиги ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди. Бундан ташқари неандерталларнинг физиологик ва морфологик тузилишлари ҳам ҳозирги замон инсонларига жуда яқинлашиб қолган эди. Неандерталларнинг айримларида ирқ белгилари кузатилади. Кўпгина олимларнинг фикрича ирқларнинг вужудга келиши палеоантроплар (неандерталлар) яшаган даврга тўғри келади. Олимларнинг айримлари ҳатто, 108 нендерталлардан олдинроқ ҳам ирқлар мавжуд бўлган деган фикрларни илгари сурадилар. Африкнинг асосан Шимолий ва Марказий қисмидан кўпроқ неандертал суяклари топиб ўрганилган. Жумладан, Замбиянинг Брокен – Хилл деган мавзеидан топиб ўрганилган неандерталь одамларининг суяк қолдиқлари бир вақтнинг ўзида примитив ва прогрессив хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. Худди шундай хусусиятга эга бўлган топилмалар Индонезиянинг Ява оролидаги Нгандонг мавзеидан ҳам топиб ўрганилган. Мустье даврида яшаган неандертал одамлари канибализ – одамхўрлик билан ҳам шуғулланишга мажбур бўлганлар. Сербиянинг Карапин ғоридан топилган суяк қолдиқларини ўрганиш натижасида системали тарзда одамхўрлик қилингани аниқланган. Одамхўрликка сабаб, мустье даврида об – ҳавонинг ов қилиш учун ноқулай бўлиши ва очлик сабаб бўлган деб хулоса қилиш мумкин. Неандерталлар дастлаб касал ва нимжон тўда вакилларини еганлар. Аммо, неандерталларда раҳм шафқат ҳислари ҳам мавжуд бўлиб, Ироқдаги Шанидар ѐдгорлигини қазиб ўрганган олим Р. Солецкий топилган суяк қолдиқларини ўрганиб, бу ерда ѐши катта неандертал одамининг ѐшлигида ўнг қўли тирсаккача ампутант (кесиб ташланган) бўлганлиги ва узоқ (40 ѐшгача) яшаганлигини аниқлаган. Нендерталлар даврида олимларнинг ҳисоб китобларига қараганда Франция ҳудудида 60 минг ибтидоий одам аждодлари яшаган. Дунѐ миқиѐсида эса уларнинг сони 1 млн кишига етиши ҳисобланган. Буларнинг барчаси қадимги инсон аждодларининг турли – туман тараққиѐт жараѐнини босиб ўтганлиги, табиий иқлимий шароитларга мослашиш жараѐнлари, неандерталларнинг тезда ўзагрувчан хусусиятга эга бўлганларини кўрсатиб беради. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling