Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


- МАВЗУ Хашаротларни постэмбрионал ривожланиши турлари


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

7- МАВЗУ
Хашаротларни постэмбрионал ривожланиши турлари.
Тухум, личинка ва ғумбак турлари. 
Керакли жихозлар: Микроскоплар МБС-1, МБС-9,хар хил лупалар
(7-10 карра катта қилиб кўрсатадиган). Петри ликобчалари, буюм 
ойначалари, пинцетлар, дастали игналар. 
Ўрганиладиган хашаротлар: Тўғри қанотлилар, хасвалар личинкаси 
ва имагоси, қўнғиз ва капалакларнинг тухуми, қурти, ғумбаги ва имагоси.
Иш тартиби: 
Хашаротларнинг тухум қўйиш шакли ва усули кўпчилик туркум ва 
кичик систематик гурухлари учун мухум аниқлагич белгидир. Тухумларнинг 
катта кичиклиги 0,01- дан 12 мм - гача бўлади. Тухумларнинг шакли ва 
ташқи кўриниши – устки қатлами хорионга боғлиқ. Устки қоплам силлиқ, 
ғадир будур, бўйлама ва кўндаланг чизиқларга эга бўлиши мумкин. Шакли 
бўйича тухум овалсимон (қўнғизлар, капалаклар), цилиндирсимон 
(пардақанотлилар), бочкасимон (яримқаттиқ қанотлилар), юмалоқ (тўлқин 
қанотли капалаклар, бузоқбошилар, тунламлар) ва бошқача бўлиши мумкин. 
Айрим хашаротлар масалан: олтин куз тухумини пояча устига қўяди. Очиқ 
холатда тухум қўйиш турқанотлилар айрим тенг қанотлилар, ярим қаттиқ 
қанотлилар, пардақанотлилар, тангачақанотлилар учун хосдир. Тухумларини 
яшириб қўйиш айрим қаттиққанотлилар ва пардақанотлиларга хосдир. 
Терисимон капсуладан, қоринча устидан чиққан тукчалар билан қопланган 
ѐки қалпоқча билан ѐпилган тухум қўйиш сувараклар, бешиктерватарлар 
қандалалар ва қаттиқ қанотлиларга хос.Тухум қўйиш характери хам хар хил 
бўлиши мумкин. Айрим хашаротлар тухумларини битталаб ѐки кичик тўп 
қилиб қўяди (икки қанотлилар, капалаклар). Катта тўп қилиб қўядиганларга 
пардақанотлилар, 
қаттиққанотлилар, 
яримқаттиққанотлилар, 
тангача-
қанотлилар ва бошқа кўп хашаротлар киради. Кўп сонли тўпларда тухумлар 
қаторлаб ва икки, уч қаватлаб қўйилади.
Тухумнинг шакли ва структураси (сатхининг ғадир-будурлиги) 
микроскоп остида ўрганилади. Бунинг учун препаровал игна ѐрдамида буюм 


77 
ойнасига 2-3 тухум олиб қўйилади ва ўрганилади. Машғулотнинг охирида 
расм дафтарга хар хил турдаги тухумларни расмлари чизилади(расм 17). 
Расм 17. Хашаротлар тухумларини кўриниши. 
Хашаротларнинг ривожланиши эмбрионал ва постэмбрионал  
босқичларидан иборат. Эмбрионал ривожланиш тухум ичида ўтади, 
постэмбрионал тухумдан чиққандан кейинги ривожланиш даври. 
Постэмбрионал 
ривожланиш 
организмда 
морфологик 
ўзгаришлар- 
метоморфоз билан ўтади. Постэмбрионал ривожланиш бўйича хашаротлар 
икки гурухга бўлинади: 1-тўлиқсиз(чала) ўзгариб ривожланиш; 2- тўлиқ 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling