Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Хашаротлар систематикаси 
Таксонлар, хашаротлар классификацияси. Тубан ѐки бирламчи 
қанотсиз хашаротлар кенжа синфи. Протура, Коллембола, Диплура ва 
Тизанура туркумлари. Юксак ѐки қанотли хашаротлар кенжа синфи. 
Тўлиқсиз ўзгариш билан ривожланувчи хашаротлар. Ниначилар, Сувараклар, 
Бешиктерватлар, Термитлар, Тўғриқанотлилар, Қандалалар туркумлари ва 
бошқалар. Тўлиқ метаморфоз билан ривожланувчи хашаротлар. Қўнғизлар, 
Тўрқанотлилар, Капалаклар, Пардақанотлилар, Иккиқанотлилар туркумлари 
ва бошқалар. 
IV. Амалий машғулотлар ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва 
тавсиялар 
Амалий машғулотлар профессионал тайѐргарликнинг муҳим босқичи 
ҳисобланади ва ҳар бир талаба томонидан алоҳида бажарилади. Фан бўйича 
олиб бориладиган амалий машғулотлар маъруза мавзулари асосида тузилган 
бўлиб, ўтиладиган фанни хар томонлама ўзлаштиришга ѐрдам беради. 
Амалий машғулот дарсларида магистрант берилган мавзуларни мустақил 
кўрсатмалар асосида бажаради. Бунда фаннинг бўлимлари алоҳида амалий 
машғулот мавзулари билан ѐритилган бўлиб, ҳар бир бўлим чуқур 
ўрганилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: 
1. Хашаротлар танасини умумий тузилиши. 
2. Бош бўлимини тузилиши, мўйловлар тузилиши ва турлари, кемирувчи 
оғиз аппарати тузилиши, оғиз аппарати функционал турлари. 
3. Кўкрак бўлими тузилиши, оѐқлар тузилиши ва функционал турлари
қанотларни тузилиши, томирлар, канот турлари. 
4. Қоринча қисми тузилиши, ўсимталари ва уларни функцияси. 
5. Тери қопламаси ва унинг тузилиши. 
6. Овкат хазм килиш тизими тузилиши. Сўлак безлари, мальпиги 
найчалари тузилиши. 
7. Нафас олиш тизими, стигма, трахея ва трахеолалар тузилиши. 


11 
8. Кон айланиш тизими, гемолимфа ва шаклий элементлар. 
9. Хашаротлар марказий нерв тизими тузилиши. Сезги аъзоларини 
тузилиши. 
10. Хашаротлар жинсий тизимини тузилиши. 
11. Хашаротларни постэмбрионал ривожланиши, турлари. Тухум, личинка 
ва ғумбак турлари. 
12. Хашаротлар систематикаси. Асосий туркумларга кирувчи турларнинг 
белгилари, уларни аниқлаш. 
Изоҳ: Ишчи фан дастурини шакллантириш жараѐнида ишчи ўқув режада 
мазкур машғулот турига ажратилган соат ҳажмига мос ишлар танлаб 
бажарилади.
ОТМ имкониятидан келиб чиққан ҳолда янги мустақил ишлари 
мавзулари киритилиши мумкин. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling