Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар


Download 359.5 Kb.
bet5/44
Sana03.02.2023
Hajmi359.5 Kb.
#1149538
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
2 5294275142032031965

19-модда
Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатьи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади.


20-модда

  1. Хар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга.

  2. Ҳеч ким бирор бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас.



21-модда

  1. Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга.

  2. Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга.

  3. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим.



22-модда
Ҳар бир инсон жамият аъзоси сифатида миллий куч-ҳаракатлар халқаро ҳамкорлик воситасида ва ҳар бир давлатнинг тузилиши, шунингдек, ресурсларига мувофиқ ижтимоий таъминотга ва ўзининг қадр - қимматини сақлаш, шахсининг эркин ривожланиши учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимойй ва маданий соҳалардаги ҳуқуқини амалга оширишга ҳақли.


23-модда
1. Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга.
2. Ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
3. Ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга.
4. Ҳар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эга.



Download 359.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling