Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар


БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ


Download 359.5 Kb.
bet7/44
Sana03.02.2023
Hajmi359.5 Kb.
#1149538
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
2 5294275142032031965

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ
1989 йил 20 ноябрь
(кўчирма)


1 ҚИСМ
1-модда
Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади.


2-модда
1. Иштирокчи-давлатлар ушбу Конвенцияда ўз таъсир доирасида бўлган ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг ота-онаси ёки қонуний васийси ёки бирор-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қиладилар ҳамда шу ҳуқуқларни таъминлаб берадилар.


6-модда
1. Иштирокчи-давлатлар ҳар бир бола яшаш учун ажралмас ҳуқуққа эга эканлигини эътироф этадилар.
2. Иштирокчи-давлатлар боланинг омон яшаши ва. соғлом ривожланиши учун мумкин қадар юқори даражада имконият яратиб берадилар.


7-модда
1. Бола туғилган заҳоти рўйхатга олинади ва туғилган дақиқасидан бошлаб исм билан аталиш ва фуқароликка эга бўлиш, шунингдек, иложи борича, ўз ота-онасини билиш ва уларнинг ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқларини олишга ҳақли ҳисобланади.
2. Иштирокчи-давлатлар бундай ҳуқуқларни ўз миллий қонунчиликларига мувофиқ амалга оширилишини, уларнинг мажбуриятлари шу соҳага тегишли халқаро ҳужжатларга асосан, хусусан, агар бола бошқа фуқароликка эга бўлмаган тақдирда бажарилишини таъминлайдилар.


8-модда
1. Иштирокчи-давлатлар қонунда кўзда тутилганидек, боланинг ўзига хос хусусиятлари жумладан, фуқаролиги, исми ва оилавий алоқаларини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш, қонунга зид равишда аралашувга йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар.
2. Агар бола ўзига хослик элементларининг бир ёки барча қисмларидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган бўлса, иштирокчи-давлатлар унинг бу хусусиятлари тезроқ тикланиши учун зарур ёрдам ва ҳимоялашни таъминлайдилар.


9-модда
3. Иштирокчи-давлатлар ота-онасининг биттаси ёки ҳар икковидан ҳам айрилган боланинг улар билан мунтазам равишда шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш ҳуқуқини ҳурмат қиладилар, бундай муносабатлар боланинг энг яхши манфаатларига зид келадиган бўлса бундан мустасно бўлади.



Download 359.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling