15-модда
1. Мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар ҳар бир инсоннинг қуйидаги ҳуқуқларини эътироф этади:
а) маданий ҳаётда иштирок этиш;
Ь) илмий тараққиёт ва уни амалда қўллаш натижаларидан фойдаланиш;
с) ўзи муаллиф бўлган ҳар қандай илмий, адабий ёки бадиий меҳнат билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи моддий ва маънавий манфаатлар ҳимоясидан фойдаланиш.
2. Ушбу ҳуқуқларни тўла амалга ошириш учун мазкур Пактда иштирок этаётган давлатлар қабул қилиши керак бўлган тадбирлар фан ва маданият ютуқларини ҳимоялаш, ривожлантириш ва ёйиш учун зарур бўлганларини қамраб олади.
3. Ушбу Пактда ишгирок этувчи давлатлар илмий-тадкдақот ва ижодий фаолият учун сўзсиз зарур бўлган эркинликни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МИЛЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ
Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ
1992 йил 8 декабрь
(кўчирма)
Иккинчи бўлим.
Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари
18-модда
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
19-модда
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
20-модда
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |