[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.81.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2012 йил 18 майдаги 01-05/1377, 24, 19-Қ/Б-сонли ««Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1541-3, 31.05.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ қарор қилинади:
1. «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари» иловага кўра тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 декабрь,
105-сон
Do'stlaringiz bilan baham: |