[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 8. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet9/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 8. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимининг малака таснифлари
31. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) ўқувчиларда (тарбияланувчиларда) ривожланишдан четланишларни иложи борича тузатишга қаратилган ишларни олиб боради, ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) текширади, уларда мавжуд бўлган нуқсон таркиби ва ифодаланиш даражасини аниқлайди;
б) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) руҳий-жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил қилади, гуруҳлар билан ва индивидуал тартибда ривожланишдаги четланишларни тузатиш, носоз функцияларни тиклаш бўйича машғулотлар ўтказади;
в) ўқитувчилар ва тарбиячилар билан яқин ҳамкорликда ишлайди, машғулот ва дарсларда иштирок этади, педагог ходимлар ва ота-оналарни (уларнинг ўрнидаги кишиларни) ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган болаларга ёрдам кўрсатишнинг махсус методлари ва усулларини қўллаш бўйича маслаҳатлар беради, зарур ҳужжатларни юргизади;
г) шахснинг умумий маданиятини шакллантиришда, унинг ижтимоийлашишида, касбий дастурларни онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришда кўмаклашади, давлат стандартлари доирасида таълим беришнинг турли шакллари, усуллари, методлари ва воситаларини қўллайди, таълим дастурларини амалга оширади.
д) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунидаги, болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда белгиланган ҳуқуқларга риоя қилиш ва эркинликларини таъминлаш;
е) ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб боради, методик уюшмалар фаолиятида ва бошқа кўринишдаги методик ишларда қатнашади;
ё) ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) билан муносабатни амалга оширади, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини бажаради, таълим жараёнида ўқувчиларнинг ҳаётини ва соғлигини муҳофаза қилишни таъминлайди.
32. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед «Таълим тўғрисида»ги «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материалларни, болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни; махсус ва ёшлар педагогикаси ва психологиясини; дефектологиянинг анатомик-физиологик ва клиник асосларини, ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишидаги четланишларнинг олдини олиш ва тузатишнинг методлари ва усулларини; ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан ишлашда қўлланиладиган дастурий-методик адабиётларни; дефектология фанининг энг янги ютуқларини, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини билиши керак.
33. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимига қўйиладиган малака талабига қуйидагилар киради:
а) олий маълумотли дефектолог ёки логопед;
б) иш стажига талаб қилинмайди.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling