[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 0.64 Mb.
|
2169 21 12 2010 Бухгалтерия тугрисида йурикнома
05 «Тайёр маҳсулот» счёти
169. 05 «Тайёр маҳсулот» счёти 050 «Тайёр маҳсулот» субсчётидан иборат бўлиб, ушбу субсчётда тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, қисман ташкилотнинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 050 «Тайёр маҳсулот» субсчётининг дебетида 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар (буюртмачилар)га ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилганда 050 «Тайёр маҳсулот» субсчётининг кредитидан 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, ушбу субсчётда ёрдамчи қишлоқ ва ўқув хўжаликларининг маҳсулотлари ҳам ҳисобга олинади. Ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ўқув-тажриба хўжаликларининг маҳсулотлари режадаги баҳоси бўйича йил давомида ҳисобга олиб борилади. Бу маҳсулотлар киримга олинганда 050 субсчётнинг дебетига ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Маҳсулотларни сотишда сотилган маҳсулотларнинг режадаги таннархи 050 субсчётнинг кредитидан 200 субсчётнинг дебетига ёзилади. Ташкилот ўзининг эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлари 050 субсчётнинг кредитига ва 06 счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ёзилади. Маҳсулотнинг режадаги таннархи йил охирида, йиллик ҳисобот калькуляциясига асосан, ҳақиқий таннархи билан мувофиқлаштирилади. Агар йил давомида олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳақиқий таннархи режадагидан юқори бўлса, сотилмаган маҳсулотларга тааллуқли бўлган қисмида ҳақиқий ва режадаги таннархи ўртасидаги фарқ суммасига қўшимча проводка қилинади, бунда ушбу фарқ сумма 050 субсчётнинг дебетига ва 090 субсчётнинг кредитига ёзилади, сотилган маҳсулотларга тааллуқли қисмида эса, 200 субсчётнинг дебетига ва 090 субсчётнинг кредитига ёзилади. Агар йил давомида олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳақиқий таннархи режадагидан кам бўлса, у ҳолда режадаги ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммасига (тежалган суммага) сотилмаган маҳсулотларга тааллуқли бўлган қисмида сторно билан (қизил сиёҳ билан) бухгалтерия ёзуви қилинади, яъни, ушбу фарқ сумма 050 субсчётнинг дебетига ва 090 субсчётнинг кредитига ёзилади, сотилган маҳсулотларга тааллуқли қисмида эса, 200 субсчётнинг дебетига ва 090 субсчётнинг кредитига ёзилади. Тайёр маҳсулотларининг аналитик ҳисоби номи, миқдори ва қиймати ҳамда сақланадиган жойи бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да алоҳида ҳолда юритилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling