[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
-§. Номолиявий активларга қўйилмалар
Download 0.64 Mb.
|
2169 21 12 2010 Бухгалтерия тугрисида йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 07 «Асосий воситаларга қўйилмалар» счёти
4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар
188. Мазкур бўлимда қуйидаги счётлар бўйича номолиявий активларга қўйилмалар ҳисоби келтирилади: 07 «Асосий воситаларга қўйилмалар»; 08 «Номоддий активларга қўйилмалар»; 09 «Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар». 07 «Асосий воситаларга қўйилмалар» счёти 189. Бу счётда ташкилотларнинг асосий воситаларга қўйилмалари қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисобга олинади: 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар»; 071 «Тугалланмаган қурилиш»; 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар». 190. 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётида қурилаётган (таъмирланаётган) объектларда ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарнинг (шунингдек, лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб ускуналар) ҳисобга олинади. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради. 191. Ушбу субсчётда монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар: транспорт воситалари, мустақил турувчи станоклар, қурилиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш воситалари, инвентарлар, ўлчов асбоблари ва бошқалар ҳисобга олинмайди. Монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни тегишлича асосий воситалар таркибида акс эттирилади. 192. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ташкилотга ушбу қийматликларни етказиб бериш ва тайёрлаш харажатлари ҳамда харид қилиш (тайёрлаш) баҳолари қийматидан ташкил топадиган ҳақиқий харид қилиш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши ҳисобда 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади. Беғараз олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар эса, 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. 193. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг инвентаризацияси қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг кредитига ва ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ва 271 субсчётларнинг тегишлисини дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади. 194. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётининг кредитида ва ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ва 271 субсчётларнинг тегишлисини дебетида; айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва 160 «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида; айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида; маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши 160 «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади. 195. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг кредитида ва 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу фарқ сумма 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида (ёки кредитида) ва 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётининг кредитида (ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг дебетида) акс эттирилади; айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 196. Агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади. 197. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарининг қиймати камомад чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми эса, моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда акс эттирилади. 198. Монтаж қилиш учун берилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳисобда 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётининг дебетида ва 070 «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 199. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш — уларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади. 200. Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматининг ошиши 070 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 28-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматининг камайиши 070-субсчётнинг кредитида ва молиявий натижаларнинг камайиши мазкур ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 28-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади. 201. Бу субсчёт бўйича аналитик ҳисоб жиҳозлар, конструкциялар ва деталларнинг тури, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади 202. 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади. Агар қурилиш хўжалик усулида олиб борилаётган бўлса, қилинган харажат суммаларига 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчёт дебетланади ва пул маблағлари, ҳисоб-китоблар, қурилиш материаллари ва ўрнатиладиган жиҳозлар, мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг тегишли субсчётлари кредитланади. Агар қурилиш пудрат усулида олиб борилаётган бўлса, у ҳолда пудратчилар томонидан қурилиш ишлари бажарилгандан сўнг тўлов учун тақдим қилинган ҳисобварақлар (счётлар) суммасига 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчёт дебетланади ва 150 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» субсчёти кредитланади. Битказилган ва фойдаланишга топширилган қурилиш объектлари далолатномалар асосида 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ва 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётининг кредитига ёзилади. Битказилмаган ҳамда битказилиб, лекин фойдаланишга топширилмаган (тегишли қабул қилиш далолатномалари билан расмийлаштирилмаган) қурилиш объектлари ва реконструкциялар бўйича харажатлар 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчёт бўйича кейинги йил балансига ўтказилади. Тугалланмаган қурилиш объектларининг сотилиши (чет элда жойлашганларидан ташқари) 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётининг кредитида ва ушбу объектни қурилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. 203. Қайта баҳолаш натижасида тугалланмаган қурилишлар қийматининг ошиши 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётининг дебетида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур тугалланмаган қурилишларнинг қурилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 28-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида тугалланмаган қурилишлар қийматининг камайиши эса, 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчётининг кредитида ва молиявий натижаларнинг камайиши мазкур тугалланмаган қурилишларнинг қурилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 28-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади. 204. Хўжалик усулида амалга оширилаётган қурилишга 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчёт бўйича қилинган харажатларнинг аналитик ҳисоби харажат элементлари (иш ҳақи, материаллар, бошқа бевосита сарфлар ва устама харажатлар)га бўлинган ҳолда ҳар бир объект бўйича алоҳида юритилади. Пудрат усулида амалга оширилаётган қурилишга қилинаётган харажатларнинг ҳисоби фақат объектлар бўйича (элементларга бўлинмаган ҳолда) юритилади. 071 «Тугалланмаган қурилиш» субсчёт бўйича аналитик ҳисоб қурилиш ишлари хўжалик ёки пудрат усулида олиб борилишидан қатъи назар, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарфи бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади. 205. 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар» субсчётида асосий воситаларни харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва йиғиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади. Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати бўйича (сотиб олиш ва бошқа қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда) кирим қилиниши 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling