[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 0.64 Mb.
|
2169 21 12 2010 Бухгалтерия тугрисида йурикнома
13 «Бошқа пул маблағлари» счёти
243. Бу счётда аккредитивлар, йўлдаги пул маблағлари ва ташкилотларнинг бошқа пул маблағлари ҳисобга олинади. Бу счёт қуйидаги субсчётларга бўлиниб ҳисобда акс эттирилади: 130 «Аккредитивлар»; 131 «Йўлдаги пул маблағлари»; 132 «Пул эквивалентлари». 244. 130 «Аккредитивлар» субсчётида моддий қимматликлар етказиб берганликлари, шунингдек ишлар, хизматлар бажарилганлиги учун бошқа шаҳарлардаги мол етказиб берувчилар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро тузилган шартномалар асосида қўйилган аккредитивлар суммаси ҳисобга олинади. Аккредитивлар бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳам қўйилиши мумкин. Аккредитивларни расмийлаштириш ва уларнинг амал қилиш муддатлари қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади. Аккредитив қўйилганда 130 «Аккредитивлар» субсчёти дебетланади ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг тегишли субсчётлар кредитланади. Фойдаланилган аккредитивлар суммаси 150 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» ва бошқа субсчётларнинг тегишлисини дебетига ҳамда 130 «Аккредитивлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Аккредитивларнинг фойдаланилмаган суммалари пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг тегишли субсчётлари дебетига ҳамда 130 «Аккредитивлар» субсчётининг кредитига ёзилади. 245. 130 «Аккредитивлар» субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади. 246. 131 «Йўлдаги пул маблағлари» субсчётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган ташкилотларнинг нақд пул маблағлари, пул ўтказмалари ва бошқалар) ҳисобга олинади. Ушбу субсчёт транзит субсчёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради. Пулни инкассаторларга топшириш, пул ўтказмалари ва бошқа ҳоллар 131 «Йўлдаги пул маблағлари» субсчётнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 131 «Йўлдаги пул маблағлари» субсчёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Йўлдаги пул маблағларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади. 247. 132 «Пул эквивалентлари» субсчётида дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик базалар учун берилган пули тўланган йўлланмалар, почта орқали жўнатилган пуллар учун хабарномалар, почта маркалари, меҳнат дафтарчалари бланкалари ҳамда уларга илова қилинган варақлар ва бошқалар ҳисобга олинади. Бундай ҳужжатларни кассага қабул қилиш ва кассадан бериш касса ордерлари билан расмийлаштирилади. Бу операцияларнинг ҳисоби пул маблағлари бўйича операциялардан алоҳида ҳолда юритилади. Пул эквивалентлари сотиб олинганда 132 «Пул эквивалентлари» субсчётининг дебетига ва пул маблағлари ёки ҳисоб-китоблар субсчётларининг кредитига ёзилади. Пул эквивалентлари ҳисобдор шахсларга берилганда 172 «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетига ва 132 «Пул эквивалентлари» субсчётининг кредитига ёзилади. Пул эквивалентларининг (меҳнат дафтарчаси ва бошқаларнинг) сотилиши тегишли пул маблағлари ёки ҳисоб-китоблар субсчётларининг дебетида ҳамда 132 «Пул эквивалентлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Пул эквивалентларининг ҳисобдан чиқарилиши ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 132 «Пул эквивалентлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Аналитик ҳисоби (меҳнат дафтарчалари бланкалари ва унинг иловалардан ташқари) уларнинг турларига қараб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади. Меҳнат дафтарчалари ва унинг иловалари ҳисоби 448-сон шаклдаги қатъи ҳисобот бланклари бўйича дафтарда (мазкур Йўриқноманинг 51-иловаси) юритилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling