[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
-§. Жорий йилга молиявий натижалар
Download 0.64 Mb.
|
2169 21 12 2010 Бухгалтерия тугрисида йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти
2-§. Жорий йилга молиявий натижалар
309. Ушбу бўлимда ташкилотларнинг жорий йил мобайнида бюджетдан молиялаштирилган маблағлари, барча бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлари, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳамда жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Жорий йилга молиявий натижалар қуйидаги счётларда акс эттирилади: 23 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 24 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 25 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 26 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 27 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар». 23 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти 310. 23 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади: 230 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар»; 232 «Бюджетдан молиялаштириш». 311. 230 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида ташкилотнинг бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг (амалга оширилган тўловларни) ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёт дебетланади. Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга бюджет маблағлари бўйича молиявий натижалар 280 «Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. 312. 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади. Йил охирида 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёт дебетида акс эттирилган барча ҳақиқий харажатлар бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 230 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёт дебетига ёзиб, ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. Ҳақиқий харажатларнинг аналитик ҳисоби 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади. 313. 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётида бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади. 314. Бу субсчётнинг кредитида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларда бюджетдан молиялаштирилган маблағлар суммаси акс эттирилади, бунда, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига эса, жорий йилда бюджетга қайтариб олинган маблағлар суммаси, йил охирида ҳисобдан чиқарилган суммалар ва бошқалар ёзилади, бунда, пул маблағларини, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади. Шунингдек, ушбу субсчётда юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларнинг ҳам ҳисоби юритилади. Бунда, юқори ташкилот томонидан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағлар суммасига 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти дебетланади ва 10 счётнинг тегишли субсчётлари кредитланади. Қуйи ташкилотларда эса, юқори ташкилот томонидан молиялаштириб берилган маблағлар 10 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 315. Ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда эса, ушбу субсчётнинг кредитида ғазначиликдаги шахсий ҳисобварақлар орқали бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар акс эттирилади, бунда, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига эса, шахсий ҳисобварақлар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича касса харажатларининг тикланиши (жорий йилги), ҳисобот йилининг охирида амалга оширилган тўловларнинг ёпилиши, шунингдек бошқа амалга оширилган тўловларни камайтирадиган маблағларни акс эттирадилар, бунда, дебитор ва кредиторларни, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади. 316. Йил охирида барча молиялаштирилган бюджет маблағларни, шунингдек, амалга оширилган тўловларни бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларга ёпилиши 230 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг кредитида ва 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётнинг дебетида акс эттирилади. 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. 317. Ушбу субсчётлар бўйича аналитик ҳисоб 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling