[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
«Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти
Download 373.04 Kb.
|
2169 21.12.2010 хисобхона иш юритувчи
25 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти
322. 25 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади: 250 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар»; 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар». 323. 250 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда, 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида ҳисобланган таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчёти дебетланади. Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалар 282 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. 324. 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Йил охирида аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 285 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Қолган барча ҳақиқий харажатлар 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётнинг кредитида ва 250 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади. Йил охирида 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётда қолдиқ қолмайди. 325. 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчётида таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган даромадларнинг ҳисобланиши акс эттирилади. 326. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағларнинг ҳисобланиши 175 «Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчётнинг кредитида, маблағларнинг келиб тушиши 111 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субсчётнинг дебетида ва 175 «Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. 327. Йил охирида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича барча ҳисобланган тушумларнинг ҳисобдан чиқарилиши 250 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг дебетида ва 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 252 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди. 328. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларнинг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Download 373.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling