[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 387.52 Kb.
|
2169 21.12.2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- III боб. Дебиторлар ва кредиторлар
14 «Молиявий қўйилмалар» счёти
248. 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга депозитга қўйилиши акс эттирилади. Вақтинча бўш турган маблағларнинг банкларга депозитга қўйилиши 11 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши эса, аксинча, 11 счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ташкилотлар томонидан вақтинча бўш турган маблағларини банкларга депозитга қўйилиши қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади. III боб. Дебиторлар ва кредиторлар 249. Бу бобда келтирилган счётларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. 250. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ташкилот уларни бартараф этиш мақсадида тушунмовчиликлар ҳақидаги материалларни тегишли идораларга тақдим этиши шарт. 251. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги туфайли ижро ҳужжатлари ташкилотга қайтарилган тақдирда, ушбу қарзлар ташкилот раҳбари рухсати билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Қарзларни қарздорларнинг тўловга қодир эмаслиги оқибатида ҳисобдан чиқариш қарздорликни бекор қилиш эмас. Бу қарздорлик қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда ундириб олиш имконига эга бўлиш мақсадида кузатиб бориш учун у ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида балансдан ташқари 05 счётда кўрсатилиши лозим. 252. Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзлар ташкилот раҳбарининг рухсати билан амалдаги харажатларни ошириш бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 10 кун муддатда тегишли молия органига хабар қилинади. Даъво қилиш муддати тугаган бюджет маблағлари бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари ташкилот молиялаштириладиган (харажатлари амалга ошириладиган) тегишли бюджет даромадига даъво қилиш муддати тугаган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай киритилиши керак. Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётида даромад сифатида акс эттирилади. 253. Даъво қилиш муддати тугаган бошқа кредиторлик қарзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. 254. Дебиторлар ва кредиторларни ҳисобда акс эттириш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар белгиланган: 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар»; 16 «Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар»; 17 «Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар»; 18 «Бошқа ҳисоб-китоблар». Download 387.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling