[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 1.97 Mb.
|
бухгалтериясчетлартахлил
5-боб. Даромадлар
274. Мазкур бобнинг тегишли счёт ва субсчётларида бюджет ташкилотларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, бюджетдан ташқари даромадлари ҳисоби юритилади. 275. 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётида бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади. 276. 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётнинг кредитида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларда бюджетдан молиялаштирилган маблағлар суммаси акс эттирилади, бунда тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига жорий йилда бюджетга қайтариб олинган маблағлар суммаси, йил охирида ҳисобдан чиқарилган суммалар ва бошқалар ёзилади, бунда, пул маблағларини, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади. Шунингдек, ушбу субсчётда юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларнинг ҳам ҳисоби юритилади. Бунда, юқори ташкилот томонидан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағлар суммасига 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти дебетланади ва 104 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлари» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади. Қуйи ташкилотларда юқори ташкилот томонидан молиялаштириб берилган маблағлар 104 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 277. Ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ушбу субсчётнинг кредитида ғазначиликдаги шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар акс эттирилади, бунда, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича касса харажатларининг тикланиши (жорий йилги), ҳисобот йилининг охирида амалга оширилган тўловларнинг ёпилиши, шунингдек бошқа амалга оширилган тўловларни камайтирадиган маблағларни акс эттирадилар, бунда дебитор ва кредиторларни, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади. 278. Ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) ҳамда тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ёки тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказилганда тегишли 102 401 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси» ёки 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётларининг дебетида ва 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 279. 520 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» счёти ҳисоби юритилади. 280. 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётининг субсчётларида ота-оналардан болаларни таълим муассасаларида сақлаганлик учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби юритилади. 281. Йил мобайнида ҳисобланган бадал суммаларига 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади. 282. 520 200 «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчётида таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган даромадларнинг ҳисобланиши акс эттирилади. 283. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағларнинг ҳисобланиши 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 200 «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчётининг кредитида, маблағларнинг келиб тушиши 102 409 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётининг дебетида ва 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 284. 520 300 «Бюджет ташкилотини бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» счётининг тегишли субсчётларида субсчётида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги йўналишлар бўйича даромадлар ва тушумларнинг ҳисоби юритилади: 285. бюджет ташкилотларининг фаолият турига мувофиқ маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотилишидан олинган даромадлар; 286. вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар; 287. юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан тушумлар. 288. Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган қисми, яъни реализация натижасида кўрилган фойда бўйича 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади. 289. Ташкилотлар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда) 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебети ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредити бўйича бухгалтерия ўтказмаси берилади. Ижара шартномасига асосан келиб тушган маблағларга 102 401 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси» ёки 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг дебети ва 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади. 290. Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобда 102 401 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси» ёки 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг (агарда нақд пулда берилса, 109 100 «Миллий валютадаги нақд пул маблағлари» ёки 109 200 «Хорижий валютадаги нақд пул маблағлари» субсчётлари) дебети ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредити бўйича бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади. 291. Даромадлар ҳисоби бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. 292. 520 400 «Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари ҳисобланган даромадлари» счётининг тегишли субсчётларида ташкилотлар томонидан ҳисобот йилида олинган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлари ва тушумларининг ҳисоби юритилади. 293. Юқоридаги тушумлар ва даромадларнинг ҳисобланиши 520 400 «Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари ҳисобланган даромадлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида тегишли субсчётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Аналитик ҳисоб тушган тушумларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling