[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
-§. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган ва берилган маблағлар
Download 1.86 Mb.
|
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси
6-§. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган ва берилган маблағлар
42. 610 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетлараро олинган ва берилган маблағлар» счётининг тегишли субсчётларида молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келадиган ўзаро пул муносабатларини акс эттиради. 610 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетлараро олинган ва берилган маблағлар» счёти таркибига кирувчи счётларнинг субсчётлари ҳисоби мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади. 610 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетлараро олинган ва берилган маблағлар» счётининг тегишли субсчётлари бюджет даражаларига мувофиқ тарзда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ўртасидаги шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни ҳисобга олади. 43. 611 000 «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан олинган ва берилган маблағлар» счётининг тегишли субсчётларида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан берилган ёки улардан олинадиган маблағлар ҳисобга олинади. 44. 612 000 «Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан олинган ва берилган маблағлар» счётининг тегишли субсчётларида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ҳамда тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига берилиши ёки улардан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисоби юритилади. 45. 620 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётларида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг республика даражасидаги, Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган ва берилган маблағларининг ҳисоби юритилади. 620 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади. Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари: республика даражасидан ҳудудий даражаларга йўналтирилганда 623 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти; ҳудудий даражадан республика даражасига маблағлар йўналтирилганда 621 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг республика маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти бўйича ҳисоб юритилмайди. 46. 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалари, шунингдек турли хил жарималари ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши ҳисоби юритилади. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling