[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Download 1.86 Mb.
bet2/63
Sana05.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1274390
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси

балансдан ташқари счётлар (БТC) — бу бюджет ташкилотига қарашли бўлмаган, лекин унинг вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотларни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва бюджет ташкилотининг ҳисоботларида акс эттирилмайди;
даромадлар бўйича дебиторлик — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига даромадларни ҳисобланиши асосида юзага келадиган дебиторлик;
даромадлар тушуми — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар сифатида ўтказилган пул маблағлари;
ички ҳисоб-китоб марказлари — ўзида ғазначилик бўлинмаларининг тегишли филиаллари маблағларини ҳисобини юритувчи, ғазначилик бўлинмаларининг бир филиалини ичида ҳамда филиаллари ўртасида тўловларни амалга оширилишини таъминловчи ахборот тизими;
касса методи — бухгалтерия ҳисобида барча операциялар, даромадлар, харажатлар ва бошқа ҳодисалар, улар учун пул ва унинг эквивалентлари қабул қилинганида ёки тўланганида қайд этиладиган бухгалтерия ҳисоби методи;
контр-актив счёт (КА) — актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счёт;
контр-пассив счёт (КП) — пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счёт;
пассив счёт (П) — бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиши эса дебетида акс эттирилади;
синтетик счёт — бюджет ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштирилган ахборотни шакллантирувчи счёт;
транзит счётлар (Т) — бу ҳисобот йили даврида фойдаланиладиган, лекин ҳисобот даври охирида қолдиққа эга бўлмайдиган вақтинчалик ҳисобга олувчи ҳамда молиявий натижаларни акс эттирувчи счётлар;

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling