[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 1.86 Mb.
|
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Қўллаш йўналишлари
транзит ҳисобварақ — пул маблағларини вақтинчалик ҳисобга олувчи ҳисобварақ;
харажатлар — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар; харажатлар бўйича мажбуриятлар — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан харажатларнинг ҳисобланиши асосида юзага келадиган мажбуриятлар; ҳисоб-китоблар маркази — ўзида ягона ғазна ҳисобварағини ҳамда ички ҳисоб-китоб марказларини қамраб олган, ягона ғазна ҳисобварағига маблағларни кирим қилинишини, харажатларини амалга оширилишини ва қайтарилишини ҳамда ички ҳисоб-китоб марказлари орқали ғазначилик бўлинмаларининг бир филиалини ичида ҳамда филиаллари ўртасида тўловларни амалга оширилишини таъминловчи ахборот тизими; ҳисобланган даромадлар — бюджет тизими бюджетларига ёки бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиб берилиши ҳисобга олинган даромадлар; ҳисобланган харажатлар — бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан ғазначилик бўлинмаларида ҳисобга олинган молиявий мажбуриятлар; ҳисобланган ҳақиқий харажатлар — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ёки бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобланган харажатлар; ҳисоблаш методи — бухгалтерия ҳисобида содир бўлган барча операциялар ва бошқа ҳодисалар, улар содир бўлган пайтда қайд этиладиган (пул маблағлари ва унинг эквиваленти келиб тушган ёки тўланишидан олдин) бухгалтерия ҳисоби методи. 3. Ягона счётлар режаси молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ гуруҳлаштирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар, харажатлар, капитал ва молиявий натижани ўзида ичига олади. 4. Ягона счётлар режаси унинг таркибий қисми бўлган счётларга ва субсчётларга ажратилади. 5. Таркибий счётлар тегишли субсчётларга бўлинмаса, ушбу таркибий счёт субсчёт сифатида фойдаланилади. 2-боб. Қўллаш йўналишлари 6. Ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг ҳамда бюджет ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолиятининг бюджет ҳисобини мазкур Стандартнинг 1-иловасида келтирилган ягона счётлар режасига мувофиқ юритади. 7. Ғазначилик бўлинмалари, молия органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар мазкур Стандартда келтирилган Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бюджет ҳисобини юритади. 8. Бюджет ташкилотлари мазкур Стандартда келтирилган Бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш тартибига мувофиқ бюджет ҳисобини ташкил этади. 9. Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш мазкур боб ҳамда ушбу Стандартнинг 2-иловасидаги наъмунавий ўтказмалар асосида амалга оширилади. 10. Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларини ички ҳисоб-китоб марказларида тўлиқ акс эттириш мақсадида мазкур Стандартнинг 3-иловасида назарда тутилган ғазначилик бўлинмалари кодлари ва бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари таснифи (қўшимча аналитик счётлар) билан қуйидаги кўринишда юритилади:
Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling