[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


-боб. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган ва берилган маблағлар


Download 1.86 Mb.
bet17/63
Sana05.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1274390
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63
Bog'liq
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси

6-боб. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган ва берилган маблағлар
294. 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши ҳисоби юритилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини бошқа бюджет ташкилотида тақсимланиши учун ўзаро ҳисоб-китоблар асосида тақсимланмаган маблағларни йўналтириш бўйича 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчёти дебетланади ва 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. Ўз навбатида тақсимланадиган маблағларни қабул қилиб олувчи бюджет ташкилоти ўзида 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётини дебетлайди ва 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётини эса кредитлайди.
Маблағларни бошқа бюджет ташкилотига қайта тақсимланиши учун ўтказиб берилганда 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчёти кредитланади. Ўз навбатида тақсимланадиган маблағларни қабул қилиб олувчи бюджет ташкилоти ўзида 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётини дебетлайди ва 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётини эса кредитлайди.
Маблағларни бошқа бюджет ташкилотига қайта тақсимланиши учун ўтказиб бераётган бюджет ташкилоти ҳисоб-китоблар асосида ўз ихтиёрида қоладиган маблағларни кирим қилинишида 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётини дебетлайди ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётини кредитлайди.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини қайта тақсимланиши учун қабул қилган бюджет ташкилоти томонидан амалдаги нормативлар бўйича маблағларни тегишли бюджет ташкилотларининг 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётларида акс эттириши учун йўналтириб беради. Бунда қайта тақсимловчи бюджет ташкилоти хам ўз ихтиёрида қоладиган маблағларни кирим қилишда 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётини дебетланади ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётини кредитланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини якуний тақсимловчи томонидан амалдаги нормативлар бўйича тегишли бюджет ташкилотларига тақсимланганда 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчёти дебетланади ва 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. Ўз навбатида бюджетдан ташқари маблағларни қабул қилиб олувчи бюджет ташкилоти ўзида 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётини дебетлайди ва 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётини эса кредитлайди.
Тақсимланган маблағларни тегишли бюджет ташкилотларига ўтказиб берилганда 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчёти кредитланади. Ўз навбатида тақсимланган маблағларни тегишли бюджет ташкилоти томонидан қабул қилиб олинганда 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчёти дебетланади ва 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётини эса кредитлайди.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling