[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
-боб. Капитал ва молиявий натижалар
Download 1.86 Mb.
|
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси
8-боб. Капитал ва молиявий натижалар
1-§. Капитал 303. 901 000 «Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликлар» счётининг тегишли субсчётларида юқори маблағ тақсимловчилар билан уларга қарашли бўлган муассасалар орасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китобларга доир операциялар ҳисобга олинади. 304. Юқори ташкилотлар ушбу субсчёт дебетида қуйи ташкилотларга марказлашган тартибда товар-моддий қимматликларнинг берилиши ва бошқа юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни акс эттирадилар. Субсчёт дебетида қуйи ташкилотларга марказлашган тартибда берилган товар-моддий қимматликларнинг ҳисобдан чиқарилишини акс эттирадилар. 305. 901 000 «Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликлар» счёти субсчётлари йил якунда маблағлар манбаи бўйича 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларига ёпилади. 306. Бюджет ташкилотига юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдами асосидаги моддий қийматликлар ҳисобда мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебети ва 902 000 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган моддий қийматликлар» счётининг тегишли субсчётларининг кредити бўйича бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади. 307. 902 000 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган моддий қийматликлар» счётининг тегишли субсчётлари йил якунида: бюджет ташкилотлари томонидан беғараз берилган моддий қийматликлар маблағлар манбаи бўйича 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларига; бюджет ташкилотларидан беғараз олинган моддий қийматликлар маблағлар манбаи бўйича 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларига; юридик шахслар ва жисмоний шахслардан беғараз олинган моддий қийматликлар 984 000 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижа» счётининг тегишли субсчётига ёпилади. 308. 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётида ташкилотларда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши акс эттирилади. Ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчёт кредитида, мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. Йил охирида инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилиши 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётнинг дебетида ва 985 000 «Бошқа даромадлар бўйича молиявий натижа» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Аналитик ҳисоб инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади. 309. 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётида бюджет ташкилотлари ихтиёридаги асосий воситаларни баҳосини ошиши ёки камайиши миқдори ҳисобга олинади. Асосий фондларни қайта баҳолаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 220 000 «Номолиявий активлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ошиши 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши 220 000 «Номолиявий активлар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, ҳисобланган амортизация суммасининг камайиши 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётилари дебетида ва 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг дебетида акс эттирилади. Йил якуни бўйича қайта баҳолаш суммаси асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда 980 000 «Бюджет ташкилотларининг жамғариб борилувчи молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларига ёпилади. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling